Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимнинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet199/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

436-модда. Ходимнинг меҳнат дафтарчасига ўриндошлик
асосидаги
иши тўғрисидаги маълумотларни киритиш 
Ходимнинг ёзма аризасига кўра, ўриндошлик асосидаги иш жойидан 
берилган маълумотнома асосида асосий иш жойидаги иш берувчи 
томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчасига иш даврларини кўрсатган ҳолда 
ўриндошлик асосидаги иш тўғрисида ёзув киритилади. Ўриндошлик 
асосидаги иш жойидан бериладиган маълумотноманинг шакли Ўзбекистон 
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 
тасдиқланади. 
Ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган маълумотнома асосий 
иш жойида сақланади. 
Ички ўриндошлик чоғида ходимнинг меҳнат дафтарчасига ёзув унинг 
ёзма аризаси асосида киритилади. 
 
437-модда. Ўриндошлик асосида
ишлаш чоғидаги иш вақтининг 
давомийлиги ва уни ҳисобга олиш 
Ўриндошлик асосида ишлаш чоғида ўриндошлик асосида ишлашнинг 
давомийлиги ходимларнинг мазкур тоифаси учун белгиланган иш вақти 
нормасининг ярмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас (бундан соғлиқни сақлаш 
тизими ташкилотларининг шифокор ходимлари мустасно). 
Ходим асосий иш жойидаги меҳнат мажбуриятларини бажаришдан 
бўшаган кунларда ўриндошлик асосида тўлиқ иш кунида ишлаши мумкин. 
Ўриндошлар учун иш вақти давомийлигининг ҳар кунлик ярим 
нормасига риоя этилиши мумкин бўлмаган тақдирда, иш вақтини жамлаб 
ҳисобга олишни юритишга йўл қўйилади. Иш вақтини жамлаб ҳисобга 
олишни юритиш чоғида ўриндошлик асосидаги иш вақтининг (сменанинг) 


227 
умумий давомийлиги ҳисобга олинаётган давр учун ўриндошлик лавозими 
бўйича иш вақти нормасининг ярмидан кўп бўлмаслиги керак. Бунда 
ҳисобга олинадиган даврнинг чекланган давомийлиги Ўзбекистон 
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича уч томонлама республика 
комиссияси билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ички ўриндошлик чоғида иш вақтини ҳисобга олиш асосий иш ва 
ўриндошлик асосидаги иш бўйича алоҳида-алоҳида юритилади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   195   196   197   198   199   200   201   202   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish