Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларни хизмат



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet193/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

417-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларни хизмат 
сафарига юборишни, иш вақтидан ташқари ишларга, 
тунги ишларга, дам олиш кунларидаги ва 
ишланмайдиган байрам кунларидаги ишларга жалб 
қилишни тақиқлаш 
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларни хизмат сафарига юбориш

тунги 
ишларга, дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрам кунларидаги 
ишларга жалб қилиш тақиқланади. 
Маданий-томоша ташкилотларининг, телевидение, радиоэшиттириш 
ташкилотларининг ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ижодий 
ходимлари, профессионал спортчилар, шунингдек асарлар яратишда ва 
(ёки) ижро этишда (намойиш этишда) иштирок этувчи бошқа шахслар 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама 
комиссияси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ишлар, касблар, лавозимлар 
рўйхатларига мувофиқ ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган 
қоидадан мустаснодир. 
418-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларга йиллик 
узайтирилган меҳнат таътили бериш 
Ўн саккиз ёшгача бўлган
 
ходимларга давомийлиги камида ўттиз 
календарь кун бўлган йиллик меҳнат таътили берилади ва улар бу таътилдан 
йилнинг ўзлари учун қулай бўлган исталган вақтида фойдаланиши мумкин. 
Агар йиллик меҳнат таътили берилаётган иш йили ходим ўн саккиз 
ёшга тўладиган ва тўлиб бўлганидан кейинги даврларни қамраб олса, 
таътилнинг давомийлиги ходим ўн саккиз ёшга тўлгунига қадар ва ўн саккиз 
ёшга тўлганидан кейинги ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб 
чиқарилади. 
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимларни йиллик меҳнат таътилидан 
чақириб олишга йўқ қўйилмайди.
 
419-модда. Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун
ишлаб чиқариш нормалари 
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун ишлаб чиқариш нормалари 
умумий ишлаб чиқариш нормаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу ходимлар 
учун белгиланган қисқартирилган иш вақтига мутаносиб равишда 
белгиланади. 
Умумий ўрта таълим ёки махсус, касб-ҳунар таълимини олганидан 
кейин ишга кираётган ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар учун, шунингдек 
ишлаб чиқариш таълими шартномаси бўйича таълим олган ходимлар учун 
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 


221 
ҳужжатларга, меҳнат шартномасига мувофиқ пасайтирилган ишлаб 
чиқариш нормалари белгиланиши мумкин. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   189   190   191   192   193   194   195   196   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish