Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Болани овқатлантириш учун бериладиган



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

 
407-модда. Болани овқатлантириш учун бериладиган 
танаффуслар 
Икки ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига (васийсига) дам 
олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари болани овқатлантириш 
учун қўшимча танаффуслар берилади. Бу танаффуслар камида ҳар уч 
соатда, ҳар бири ўттиз минутдан кам бўлмаган давомийликда берилади. 
Икки ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ нафар фарзанди бўлган тақдирда, 
танаффуснинг давомийлиги камида бир соат қилиб белгиланади. Болани 
овқатлантириш учун танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш 
ҳақи бўйича ҳақ тўланади. 
Икки ёшга тўлмаган бола отасининг ёки онасининг (васийсининг) 
хоҳишига кўра болани овқатлантириш учун танаффуслар дам олиш ва 
овқатланиш учун танаффусга қўшиб берилиши ёхуд иш кунининг 
(сменанинг) тегишинча қисқартирилган ҳолда бошига ёки охирига 
кўчирилиши, шу жумладан жамланган ҳолда кўчирилиши мумкин.
Болани овқатлантириш учун танаффуслар фақат ота-онадан бири 
болани парваришлаш таътилида бўлмаган ва бундай танаффуслардан 
фойдаланмаётган тақдирда берилади. 
Болани овқатлантириш учун танаффусларнинг аниқ давомийлиги ва 
уларни бериш тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, 
касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра иш берувчи томонидан 
белгиланади. 
 
408-модда. Меҳнат шартномасини бекор қилиш чоғида
ҳомиладор аёллар учун кафолатлар 
Ҳомиладор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш 
берувчининг ташаббусига кўра бекор қилишга йўл қўйилмайди, бундан 
ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тугатилган ёки якка тартибдаги 
тадбиркорнинг иш фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.
Аёлнинг ҳомиладорлиги даврида муддатли меҳнат шартномасининг 
муддати тугаган тақдирда, иш берувчи аёлнинг ёзма аризасига биноан ва 
ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқловчи тиббий маълумотнома тақдим этилган 
тақдирда, меҳнат шартномасининг амал қилиш муддатини ҳомиладорлик 
тугагунига қадар, унга ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилган тақдирда 


217 
эса бундай таътилнинг охирига қадар узайтириши шарт. Меҳнат 
шартномаси ҳомиладорликнинг охирига қадар узайтирилган аёл, иш 
берувчининг сўровига биноан, лекин уч ойда кўпи билан бир марта 
ҳомиладорлик ҳолатини тасдиқловчи тиббий маълумотнома тақдим этиши 
шарт. Агар бунда аёл ҳомиладорлик тугаганидан кейин ҳақиқатда ишлашни 
давом эттирса, иш берувчи ҳомиладорликнинг тугаганлиги фактини билган 
ёки билиши керак бўлган кундан эътиборан бир ҳафта ичида меҳнат 
шартномасини унинг муддати тугаганлиги сабабли бекор қилишга ҳақли. 
Аёл билан тузилган меҳнат шартномасининг муддати тугаганлиги 
муносабати билан ушбу шартномани унинг ҳомиладорлиги даврида бекор 
қилишга, агар меҳнат шартномаси йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини 
бажариш вақтига тузилган бўлса ва ҳомиладорлик тугагунига қадар аёлни 
иш берувчида унинг соғлиғи ҳолати инобатга олинган ҳолда бажара 
оладиган бошқа ишга аёлнинг ёзма розилиги билан ўтказиш мумкин 
бўлмаса, йўл қўйилади. 
Ҳомиладор аёл билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда аёлнинг 
ушбу Кодекс 404-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган давр учун 
ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини олиш ҳуқуқи сақланиб қолади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish