Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

332-модда. Боқувчи вафот этганлиги муносабати билан
қўшимча харажатларни компенсация қилиш
Ходим меҳнатда майиб бўлганлиги муносабати билан вафот этган 
тақдирда иш берувчи дафн этиш учун зарур бўлган харажатларни қилган 
шахсга ушбу харажатларнинг ўрнини қўшимча равишда қоплаши шарт. 
Дафн этиш учун зарур бўлган харажатлар зарарнинг ўрнини қоплаш 
ҳисобига кирмайди. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган харажатлардан 
ташқари қўшимча харажатларни компенсация қилиш вафот этган 
ходимнинг жасадини ташиш, иш берувчининг боқувчи вафот этганлиги 
муносабати билан етказилган зиённинг ўрнини қоплаш рад этилганлиги 
тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилиш ёки низо мазкур харажатларни 
қилган шахс фойдасига ҳал бўлган тақдирда тўланиши лозим бўлган 
тўловларнинг миқдори хусусида низолашиш билан боғлиқ харажатларни 
(мутахассисларнинг маслаҳатлари, кўрсатилган юридик хизмат учун 
адвокатга ҳақ тўлаш харажатлари ва бошқалар) ўз ичига олади. 
 


182 
333-модда. Ходимга иш ҳақи тўлашни ва унга тўланиши
лозим бўлган бошқа тўловларни кечиктирганлик 
учун иш берувчининг моддий жавобгарлиги 
Иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси 
бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган 
бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов 
муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган 
кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган 
қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли 
компенсация) билан бирга тўлаши шарт. 
Ходимга тўланиши лозим бўлган пулли компенсациянинг миқдори 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаш ставкасининг 
ўн фоизи миқдорида белгиланади. 
Ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган, ходимга тўланадиган 
пулли компенсациянинг миқдори жамоа шартномаси, ички ҳужжат ёки 
меҳнат шартномаси билан оширилиши мумкин. Мазкур пулли 
компенсацияни тўлаш мажбурияти иш берувчининг ойлик иш ҳақини ёки 
ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлашнинг 
кечиктирилишида айби бор-йўқлигидан қатъи назар юзага келади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish