Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш берувчининг ходимдан зарарни ундиришдан



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet159/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

339-модда. Иш берувчининг ходимдан зарарни ундиришдан
воз кечиш ҳуқуқи 
Иш берувчи моддий зарар етказилган аниқ шароитларни ҳисобга 
олган ҳолда зарарни айбдор ходимдан тўлиқ ёки қисман ундиришдан воз 
кечиш ҳуқуқига эга. Ташкилот мулкдори иш берувчининг мазкур ҳуқуқини 
қонунчиликда, шунингдек ташкилотнинг таъсис ҳужжатларида назарда 
тутилган ҳолларда чеклаши мумкин. 
340-модда. Ходимнинг моддий жавобгарлиги доираси 
Агар ушбу Кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ходим 
ўзининг ўртача ойлик иш ҳақи доирасида моддий жавобгар бўлади. 
341-модда. Ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги 
Ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги унинг иш берувчига бевосита 
етказилган ҳақиқий зарарнинг ўрнини тўлиқ миқдорда қоплаш 
мажбуриятидан иборатдир. 
Етказилган зарар учун тўлиқ миқдордаги моддий жавобгарлик ушбу 
Кодексда ёки бошқа қонунларда назарда тутилган ҳоллардагина ходимнинг 
зиммасига юклатилиши мумкин. 
Ўн саккиз ёшгача бўлган ходимлар фақат қасддан етказилган зарар 
учун, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан 
мастлик ҳолатида етказилган зарар учун, шунингдек жиноят ёки маъмурий 
ҳуқуқбузарлик содир этиш натижасида етказилган зарар учун тўлиқ моддий 
жавобгар бўлади. 
342-модда. Ходимнинг тўлиқ моддий жавобгарлиги ҳоллари 
Етказилган зарар учун тўлиқ миқдордаги моддий жавобгарлик 
қуйидаги ҳолларда ходимнинг зиммасига юклатилади: 


185 
1) тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисидаги шартнома асосида ўзига 
ишониб топширилган қимматликларнинг камомадида; 
2) ходим 
томонидан бир марталик ҳужжат (товар-моддий 
қимматликларни 
олиш 
ишончномаси, 
қабул 
қилиш-топшириш 
далолатномаси ва ҳоказолар) бўйича олинган бойликларнинг бут сақланиши 
таъминланмаганда; 
3) қасддан зарар етказилганда
4) алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан 
мастлик ҳолатида зарар етказилганда; 
5) ходимнинг суд томонидан аниқланган жиноий ҳаракатлари 
натижасида зарар етказилганда; 
6) маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида зарар етказилганда, агар бу 
тегишли давлат органи ёки суд томонидан аниқланган бўлса; 
7) давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни 
(тижорат, хизмат сирини ёки бошқа сирларни) ташкил этувчи маълумотлар 
ошкор қилинганда; 
8) ходим меҳнат мажбуриятларини бажармаган тақдирда зарар 
етказилганда. 
Тўлиқ моддий жавобгарлик ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда 
назарда тутилган ўзга ҳолларда ҳам ходимнинг зиммасига юклатилиши 
мумкин. 
Ташкилот раҳбари, унинг ўринбосарлари, ташкилот бош бухгалтери, 
ташкилот алоҳида тузилмаси раҳбари ушбу Кодекснинг 488-моддасига 
мувофиқ тўлиқ моддий жавобгар бўлади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish