Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

229-модда. Ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш ёки уни 
бошқа муддатга кўчириш 
Ходимлар қуйидаги ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътилини узайтириш 
ёки бошқа муддатга кўчириш ҳуқуқига эга: 
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида; 
ҳомиладорлик ва туғиш таътилининг муддати бошланганда; 
ҳар йилги меҳнат таътили ўқув таътилига тўғри келиб қолганда; 
давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётганда, агар 
қонунчиликда бундай мажбуриятларни бажариш учун ишдан озод этиш 
назарда тутилган бўлса; 
жамоа келишувларида ёки жамоа шартномасида назарда тутилган 
бошқа ҳолларда. 
Агар ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга монелик қилувчи 
сабаблар таътил бошлангунига қадар келиб чиққан бўлса, ходим билан иш 
берувчи ўртасидаги келишувга биноан таътилдан фойдаланишнинг янги 
муддати белгиланади. Бундай сабаблар таътил даврида келиб чиққан 
ҳолларда таътил тегишли кунлар сонига узайтирилади ёки ходим билан иш 
берувчининг келишувига кўра таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми 
бошқа муддатга кўчирилади. 
Ходим ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланишга тўсқинлик 
қиладиган, юзага келган сабаблар тўғрисида иш берувчини ёзма шаклда 
хабардор қилиши шарт. 
Агар ходим ушбу Кодекс 228-моддасининг учинчи қисмида назарда 
тутилган муддатда таътил бошланадиган вақт ҳақида ўз вақтида хабардор 
қилинмаган ёки унга таътил бошлангунига қадар ушбу Кодекс
233-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ таътил вақти учун ҳақ 
тўланмаган бўлса, ҳар йилги меҳнат таътили ходимнинг аризасига кўра 
бошқа муддатга кўчирилади. 
230-модда. Ҳар йилги меҳнат таътилининг бир қисмини кейинги 
иш йилига кўчириш 
Ҳар йилги меҳнат таътили ҳар йили, ушбу таътил берилаётган иш 
йили тугагунига қадар берилиши керак. 
Ишлаб чиқариш хусусиятига эга сабабларга кўра жорий йилда ҳар 
йилги меҳнат таътилини тўлиқ бериш имкони бўлмаган алоҳида ҳолларда 
ходимнинг розилиги билан таътилнинг ўн тўрт календарь кундан ортиқ 


130 
бўлган қисми кейинги иш йилига кўчирилиши мумкин бўлиб, ушбу йил 
давомида ундан фойдаланилиши шарт. 
Ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимларга, ногиронлиги бўлган 
ходимларга ҳар йилги меҳнат таътилини, шунингдек ушбу Кодекснинг 481 
ва 483-моддаларида кўрсатилган ҳар йилги қўшимча таътилларни 
бермаслик тақиқланади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish