Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилини



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

227-модда. Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилини 
бериш тартиби 
 
Биринчи иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътилидан фойдаланиш 
ҳуқуқи ходимда у ушбу иш берувчида узлуксиз ишлаган олти ой ўтганидан 
кейин юзага келади. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра 
ходимга ишлаган олти ой ўтгунига қадар ҳам меҳнат таътили берилиши 
мумкин. 
Биринчи бор ташкил этилган ташкилотлар учун ходимларга биринчи 
иш йили учун ҳар йилги меҳнат таътили биринчи иш йили тугагунига қадар 
ушбу таътилни бериш шарти билан олти ой ишламасидан илгари ёки ундан 
кейин берилиши мумкин. 
Олти ой ўтгунига қадар ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларга ҳар 
йилги меҳнат таътили берилади: 
аёлларга – ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан 
кейин; 
ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга 
тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган шахсларга (ёлғиз ота-
онага, шу жумладан бева аёлларга, бева эркакларга, никоҳдан 
ажралганларга, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг 
хотинларига, ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларга); 
ўн саккиз ёшдан кичик бўлган шахсларга; 
резервга бўшатилганидан кейин уч ойдан кечиктирмай ишга кирган 
муддатли ҳарбий хизматни ўтаган собиқ ҳарбий хизматчиларга; 
1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича 
уларга тенглаштирилган шахсларга; 
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ходимларга; 
ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқиётганларга, агар 
улар ўзининг ҳар йилги меҳнат таътилини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) 
топшириш, битирув малакавий ишларини, магистрлик диссертацияларини, 
курс, лаборатория ишларини ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига 
тўғрилаб олишни хоҳласа; 
жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида ёхуд ички 
ҳужжатларда белгиланган бошқа ҳолларда бошқа ходимларга. 
Ушбу модданинг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида назарда 
тутилган ҳолларда ҳар йилги меҳнат таътили тўлиқ давомийликда ва тўлиқ 
ҳақ тўланган ҳолда берилади. 
Олти ойдан кам ишлаган ўриндошларга биринчи иш йили учун ҳар 
йилги меҳнат таътили уларнинг хоҳишига кўра асосий иш бўйича ҳар йилги 
меҳнат таътили билан бир вақтда ўриндошлик асосида ишдаги таътил учун 
ишлаб берилган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда берилади. 
Олти ой ва ундан ортиқ ишлаган ўриндошларга биринчи иш йили учун 
ўриндошлик асосидаги ишда бериладиган ҳар йилги меҳнат таътилига, 
шунингдек иккинчи ва кейинги иш йиллари учун ушбу тоифадаги 


128 
ходимларнинг меҳнат таътилига, ушбу таътил иш йили давомида қайси 
вақтда берилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади. 
Ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида 
бериладиган таълим ташкилотларининг ўқитувчилар таркибига биринчи иш 
йилидаги ҳар йилги меҳнат таътили ўқувчиларнинг ёзги таътили даврида 
тўлиқ давомийликда, улар ушбу таълим ташкилотига ишга кирган вақтидан 
қатъи назар, ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўланган ҳолда 
берилади. Мазкур тоифадаги ходимларга иккинчи ва кейинги иш йиллари 
учун бериладиган меҳнат таътилига, ушбу таътил иш йили давомида қайси 
вақтда берилишидан қатъи назар, тўлиқ ҳақ тўланади.

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish