80
масъулият
ҳиссини
таркиб
топтириш
лозим.
Ўспиринларни
меҳнатга
тайёрланишга
рағбатлантиришни малака даражасини бериш билан якунлаш маъқул. Ишлаб чиқариш мавсумида
ўқувчилар бригадаларини тузишда уларнинг ёш хусусиятлари, қизиқишлари ва ақлий камолотини
ҳисобга олиш зарур. Бригадаларда ишлаш меҳнат ва касбга психологик тайёргарлик босқичи бўлади.
Уқувчилар ўзининг қайси касб-ҳунарга яроқлилиги ёки яроқсизлигини амалий ишларда синаб
кўрадилар ва ўзларига ишонч ҳосил қиладилар.
Касб танлашда ўспирин йигит-қизларда қатор мақсадлар вужудга келиши мумкин. Дастлабки
мақсад бош мақсад деб аталади ва у умумхалқ меҳнатига ўз улушини қўша оламанми, қандай инсон
бўлиб етишаман, ҳаёт ва фаолият идеалларим нималар бўлиши дозим, деган фикрлардан иборат
бўладн. Яқин ва яққол мақсад – дастлабки фаолият соҳаси, мутахассисликни қандай ва қаерда
эгаллаш, ўқишнй тугатгач, дастлабки меҳнат фаолият қайси лавозимдан бош* ланиши, меҳнат
маҳоратини ошириш истиқболлари ҳақидаги мулоҳазалардан ташкил топади. Психологик нуқтаи
назардан мақсадга эришишнинг ташқи ва ички шарт-шароитлари мавжуд. Ташқи шароитларга
мақсад йўлидаги ҳар хил қийинчиликлар, қарама-қаршиликлар, зиддиятлар мазкур муассаса ёки
ташкилотнинг имкониятлари, муайян субъектга – ёш касб эгасига кўрсатиши мумкин бўлган
қаршилиги ва ҳоказолар киради. Мақсадга эришишнинг ички шарт-шароитларига шахснинг
имкониятлари, сиҳат-саломатлиги, ақлий қобилияти, тиришқоқлиги, иродавий сифатлари
(чидамлилиги, сабр-тоқати, танлаган касби бўйича ишлаши учун зарур фазилатлари ва ҳоказолар
киради.
Психология фанида мақсадга эришиш фаолиятининг қўшимча, ёрдамчи турлари ҳам амалда
учраб туради. Улар асосий мақсад воситалари иш бермай қолганда қўлланади. Ўспиринлар
тажрибасида шундай ҳоллар рўй берадики, асосий мақсадни амалга оширишда, енгиш қийин
тўсиқларга дуч келинади, ана шундагина ёрдамчи воситалардан фойдаланилади. Бундай ҳолатни
тасаввур этиш учун ўспиринлар тажрибасидан қуйидаги кўчирмани келтирамиз: «Конкурс бўйича
яқин орадаги ҳунар-техника билим юртига кира олмайман, шунинг учун худди шу мутахассислик
бўйича бошқа билим юртига кириш учун ҳаракат қиламан... » Касб танловчи ўспириннинг
мулоҳазасидан кўриниб турибдики, у бир эмас, балки бир нечта қўшимча мақсаддан фойдаланишга
интиляпти. Шунга ўхшаш мақсадга эришишнинг қўшимча, ёрдамчи йўл ва воситалари учраши
мумкин. Қўйилган мақсадни рўёбга чиқариш учун интилиш касб танлаш жараёнида ўспиринлар
шахсиятида журъатлиликни вужудга келтиради. Бу фазилат ўспирин шахсининг ажойиб ютуғидир
Юқори синф ўқувчиларининг профессиограмма билан танишишида асосий мақсад қуйидаги
таркибий қисмларни, жиҳатларни ўз ичига қамраб олади: а) асосан меҳнат қуроллари – касб
танловчининг диққати, шижоати, фикр-хаёли худди шу қуролларга
қаратилган ва йўналтирилган
бўлиши керак; б) асосий меҳнат операциялари: меҳнат қуроли билан қандай фаолиятни амалга
ошириш имконияти мавжудлигини аниқлаш ва қайси соҳаларда ишлатиш мумкинлигини билиш;
ишлаб чиқариш жараёнидаги операцияларнинг ролини тўғри тасаввур қила олиш; операцияларнинг
янги вариантларини қидириб топиш учун ҳаракат қилиш; в) асосий қуроллар ва воситалар, қўл
асбобларидан чилангар, хирург, ғижжакчи, камон чалувчи каби касб эгалари фойдаланади; г) меҳнат
шароитлари: касб танловчини қуршаган табиий муҳит ва шароитлар, кишилар ва ҳоказолар.
Юқоридаги мулоҳазаларга асосланиб, ўспиринларни ўз қизиқишлари, майл, эҳтиёж, иқтидор,
қобилият, кўникма ва малакаларини ҳисобга олган ҳолда касб танлашга йўналтириш жамиятнинг
ривожи учун пухта замин ҳозирлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: