А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси


Психология фанида ҳамкорликнинг еттита шакли мавжуд, улар қуйидагилардан



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Психология фанида ҳамкорликнинг еттита шакли мавжуд, улар қуйидагилардан 
иборатдир

1) фаолиятга кириш, 2) мустақил ҳаракатлар (ўқитувчи билан талаба ҳамкорликда 
бажарадилар); 3) ўқитувчи ҳаракатни бошлаб беради ва унга талабани жалб этади; 4) тақлид 
ҳаракатлари (ўқитувчидан ибрат олган талаба ана шу намуна асосида ҳаракат қилади); 5) мадад 
ҳаракатлари (ўқитувчи талабага оралиқ мақсадни ва унга эришиш усулларини танлашда ёрдам 
беради ҳамда охирги натижани назорат қилади; 6) ўзини-ўзи бошқариш ҳаракатлари (ўқитувчи 


89 
умумий мақсадни кўрсатишда ва охирги натижани баҳолашда иштирок этади); 7) ўзини ўзи 
қўзғатувчи ҳаракатлар; 8) ўзини уюштирувчи ҳаракатлар. 
Ҳамкорликдаги фаолият усуллари биргаликдаги хатти-ҳаракатлар шаклида намоён бўлиб, 
унга мулоқот даврлари сингари мазкур фаолиятнинг оддий бирликлари деб қараш мумкин. 
Биргаликдаги ҳаракат даври қуйидагича алмашинувни ўз ичига олади: ўқитувчи ҳаракат бошлайди, 
талаба уни давом эттиради ёки тугаллайди. 
Олий мактабларда ҳамкорликдаги фаолиятнинг хусусиятларини ўрганиш ва тажрибаларда 
синаб кўришнинг асосий мақсади талабаларнинг билимларни ўзлаштиришдаги қийинчиликларининг 
сабабларини ва манбаларини тадқиқ этиш ҳамда таълим жараёнида ёки ҳамкорликдаги фаолиятда 
билимларни ўзлаштириш самарадорлигини оширишнинг асосий омилларини аниқлашдан 
иборатдир. 
Мавзу: ЕТУКЛИК ДАВРИНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Режа: 
 
1. Ёшлик даври ва унинг узига хос психологик хусусиятлари. 
2. Етуклик даврининг биринчи боскичидаги шахснинг психологик хусусиятлари. 
3. Етуклик даврининг иккинчи боскичидаги шахснинг психологик хусусиятлари. 
 
Ёшлик даври ва унинг ўзига хос психологик хусусиятлари 
Ёшлик даври 23–28 ёшлардан иборат бўлиб, бу даврнинг ўзига хос хусусиятларидан бири 
ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида камолга эришган шахс сифатида фаол иштирок қилиш ва 
ишлаб чиқаришда меҳнат фаолиятини амалга оширишдан иборатдир. Ёшларнинг меҳнат фаолияти 
қуйидаги учта муҳим белгиси билан бошқа ёш даврларидан фарқланади: 
1) мутахассисликнинг моҳиятига, ишлаб чиқариш шарт-шароитига ва меҳнат жамоаси 
аъзоларининг хусусиятига мослашиш (кўникиш) –меҳнат фаолиятининг дастлабки йиллари 
(тахминан 1 йилдан 3 йилгача) ёки жамоада ўз ўрнини топиш ва қадр-қимматга эришиш; 
2) мутахассис сифатида ўзини такомиллаштириш учун ижодий изланишни амалга ошириш 
(меҳнат фаолиятининг иккинчи палласи 3 йилдан 8 йилгача – иш стажи назарда тутилади) ёки 
касбқорлик, маҳоратини эгаллаш; 
3) маҳорат сирларидан фойдаланиш, ташаббус кўрсатиш, ишлаб чиқариш самарадорлигини 
оширишда ижтимоий етукликни намойиш қилиш ёки меҳнат фаолиятидаги барқарор ижод 
босқичида бир текис 10 йиллаб ишлаб сифатли маҳсулот яратиш намунасини кўрсатиш. 
Юқоридаги босқичлар барча касбкор эгаларига хос бўлсада, лекин ишлаб чиқаришга эртароқ 
ва кечроқ кириб келган одамлар ўртасида ёш жиҳатдан тафовут мавжуд бўлади. Масалан, ҳунар-
техника билим юртини тамомлаган йигит-қизлар ўз меҳнат фаолиятини олий маълумотли ёшлардан 
олдин бошлайдилар, бироқ улар ҳам мазкур босқичларни босиб ўтишлари шарт. 
Ҳозирги мутахассисларнинг кўпчилиги ўқув юртларидаги назарий билимлар билан амалий 
кўникмалар ўртасида узилиш мавжудлиги сабабли мустақил фаолиятнинг дастлабки кунларидан 
бошлаб қатор қийинчиликларга дуч келадилар. Бу қийинчиликлар ўз моҳиятига кўра уч хилдир; 
улар: 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish