А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Биологик ривожланиш. 
Бошланғич синф ўқувчиси биологик жиҳатдан нисбатан уйғун 
ўсади, унинг бўйи ва оғирлиги, ўпкасининг ҳажми мутаносиб ривожланади. Бироқ, боланинг 
суяклари (кўкрак қафаси, тос, қўл суяклари), умуртқа поғонасида ҳали тоғайсимон тўқималар 
учрайди, бу эса унинг суяк тизими такомиллашиб бўлмаганини кўрсатади. Юрак мускуллари тез 
ўсади, қон томирларининг диаметри сал каттароқ бўлади, миянинг оғирлиги бошланғич синфларда 
1250–1400 граммни ташкил этади. Мия пўстининг аналитик-синтетик фаолияти такомиллашади, 
қўзғалиш билан тормозланиш ўртасидаги муносабат ўзгаради, лекин қўзғалиш нисбатан устунликка 
эга бўлади. Шунинг учун боланинг тўғри ўсишига ғамхўрлик қилиш, толиқишининг олдини олиш, 
ўқиш ва дам олиш режимига қатъий риоя этиш зарур. 
Гарчи ўқиш ва дам олиш режимига қатъий риоя қилиб, кичик мактаб ёшдаги ўқувчини 
толиқтирмаслик зарур бўлса ҳам, аммо шуни эътиборда тутиш лозимки, одатда, етти ёшдаги 
боланинг жисмоний тараққиёти унчалик зўр бермасдан ва унчалик толиқмай 5 соат машғулот ўтиш 
(4 соат дарс ўтиш ва уй вазифаларини бажариш) имконини беради. Янги программа билан ишлаш 
кичик мактаб ёшидаги боланинг соғлиги учун хавотирланишга (равшанки, албатта режим тўғри 
ташкил қилинган тақдирда), унинг ҳаддан ташқари банд бўлиши ва толиқиб қолиши ҳақида 
гапиришга асос бўлмайди. 
Бола мактабга кириши билан унинг бутун ҳаёт тартиби, ижтимоий ҳолати, коллективдаги, 
оиладаги аҳволи кескин ўзгариб кетади. Мактабга кирган давридан бошлаб унинг асосий фаолияти 
ўқиш бўлиб қолади, муҳим ижтимоий вазифа – ўқиш, билим орттириш вазифасидан иборат бўлиб 
қолади. Ўқиш бўлса боладан маълум уюшқоқликни, интизомлиликни, анчагина иродавий зўр 
беришликни талаб қиладиган жиддий меҳнатдир. Тобора тез-тез ва ҳадеб хоҳлаган ишингни эмас, 
балки керакли ишни қилишга тўғри келади. Мактаб ўқувчиси ўзи учун янги бўлган коллективга 
қўшилади. Бу коллективда у бутун 10 йил давомида яшайди, тараққий этади ва катта одам бўлиб 
етишади. Синф коллективи бўлса – шунчаки тенгқурлар группаси эмас. Коллектив ўз аъзосидан 
коллектив манфаатлари билан яшай олишни, шахсий хоҳишларини умумий интилишларга 
бўйсундиришни талаб қилади ҳамда ўзаро талабчанликни, ўзаро ёрдамлашишни, коллектив 
жавобгарликни, юксак даражадаги ташкилотчилик ва интизомлиликни талаб қилади. Кичик мактаб 
ёшидаги ўқувчи бошланғич мактабда билимларни ўзлаштириш учун кўзатувчанлик, ихтиёрий эсда 
олиб қолиш, ташкилий диққат, анализ қилиш, умумлаштириш ва мулоҳаза юрита билишнинг 
нисбатан юксак тараққиёт даражасига эга бўлиши керак. 
Бу талаблар кун сайин ортиб ва мураккаблашиб бораверади. Мактаб таълимининг биринчи 
кунидан бошлабоқ кичик мактаб ёшидаги боланинг ривожланишини ҳаракатга келтирувчи куч 
бўлган асосий қарама-қаршилик юзага келади. Бу қарама-қаршилик бола шахсига, унинг диққати, 
хотираси, тафаккурига нисбатан ўқув ишлари, ўқитувчилар ҳамда коллектив томонидан қўйилаётган 
ва доимо ортиб бораётган талаблар билан ўқувчининг мавжуд психик ривожланиш даражаси, ўқувчи 
шахсий сифатларининг ривожланиш даражаси ўртасидаги қарама-қаршиликдир. Талаблар ҳамма 
вақт ўсиб бораверади ва боланинг мавжуд психик ривожланиш даражаси ана шу ўсиб бораётган 
талабларга тенглашишга тўхтовсиз равишда интилаверади. 
Бу жиҳатдан психолог А. А. Люблинскаянинг тадқиқотлари қизиқарлидир. Кичик мактаб 
ёшидаги ўқувчиларни янги дастур билан ўқитиш мақсадга мувофиқлигини ва шундай шароитларда 
уларнинг ақлий ривожланиш даражасини ошириш имконияти борлигини кўрсатади. 
Шундай қилиб, бола мактаб ўқувчиси бўлди. Унинг ҳаётида бурилиш юзага келди. Унинг 
асосий фаолияти, биринчи ва энг муҳим вазифаси ўқиш, яъни янги билимларни кўникма ва 
малакаларни орттиришдан, табиат ҳамда жамият ҳақида системали маълумотлар тўплашдан иборат 
бўлиб қолади. Ўз-ўзидан маълумки, кичик мактаб ёшидаги ўқувчиларда ўқишга нисбатан юксак 
жавобгарлик муносабати бирданига таркиб топиб қолмайди. Гарчи бунда анчагина индивидуал 
фарқлар кузатилса ҳам, ўқишга бўлган муносабатлар ва мотивларнинг ривожланиш динамикаси 


37 
одатда қонуний характерга эга бўлади. Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, одатда, етти ёшли болалар 
таълимнинг бошланғич даврида мактаб машғулотларининг яқин келажакдаги истиқболларини 
ижобий идрок қиладилар. Болаларда ҳатто характерли хусусиятлари жиҳатидан фарқ қиладиган 
ўзига хос эҳтиёж ҳам бор. Бу аслида, ҳали ўқишга, билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштиришга 
бўлган эҳтиёж эмас, бирон янги нарсани, теварак-атрофдаги воқелик ҳодисаларини билишга бўлган 
эҳтиёж ҳам эмас, балки 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish