А. Рахмонов, Ё. Жуманазаров, С. Акбаров ёш даврлари психологияси



Download 0,92 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/94
Sana20.01.2023
Hajmi0,92 Mb.
#900707
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   94
Bog'liq
ёш ва педагогика мажмуа

Ролли ўйин
– мактабгача ёшдаги болаларнинг етакчи фаолияти. Ролли ўйин мазкур ёш 
давридаги болаларнинг энг муҳим фолияти бўлиб, улар бундай ўйинда гўё катта ёшдаги 
одамларнинг барча вазифалари ва ишларини амалда бевосита «бажарадилар». Шу боисдан ўйин 
фаолияти учун махсус яратиладиган шароитларда ижтимоий муҳит воқеалари, оилавий турмуш 
ҳодисалари, шахслараро муносабатларни умумлаштирган ҳолда акс эттиришга ҳаракат қиладилар. 
Болалар катталарнинг турмуш тарзи, ҳис-туйғуси, ўзаро муомала ва мулоқотларининг 
хусусиятларини, ўзига ва ўзгаларга, атроф-муҳитга муносабатини яққол воқелик тарзида ижро этиш 
учун турли ўйинчоқлардан, шунингдек, уларнинг вазифасини ўтовчи нарсалардан ҳам 
фойдаланадилар. Аммо шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ижтимоий ва маиший воқеликнинг барча 
жабҳаларини қамраб оладиган ролли ўйин уларда бирданига эмас, балки турмуш тажрибасининг 
ортиши, тасаввур образларининг кенгайиши натижасида вужудга келади ва моҳияти ва мазмуни 
жиҳатдан оддийдан мураккабга қараб такомиллашиб боради. 
Йирик психологлар А. Валлон, Ж. Пиаже, Л. С. Виготский, С. Л. Рубин- штейн, 
А. Н. Леонтьев, Б. Г. Ананьев, Д. Б. Эльконин ва бошқаларнинг фик- рича, гўдаклик даврида 
боланинг предметли фаолияти негизида ролли ўйин учун энг зарур шароитлар аста-секин вужудга 
кела бошлайди. Мазкур олимлар ва уларнинг шогирдлари тўплаган маълумотларга асосланиб ролли 
ўйинни вужудга келтирувчи муҳим омиллар қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) гўдаклик 
давридаги предмет билан уни ҳаракатлантириш орасидаги боғлиқлик ўз аҳамиятини йўқота боради, 
натижада предмет билан ҳаракат алоҳида ҳукм суриш имконияти туғилади ва бола уларни алоҳида 
умумлашган тарзда акс эттира бошлайди; 
2) бола ҳақиқий ўйинчоқлар ўрнига уларнинг асл моҳиятини тўла акс эттира олмайдиган 
ясама ва беўхшов нусхаларидан кенг фойдаланади (фабрикада тайёрланган қўғирчоқ ёки автомобиль 
ўрнига уйда ясаб берилган шундай нарсалар билан қаноатланиш) ; 
3) боланинг ўз хатти-ҳаракатлари катталарнинг ишларидан фарқланишига интилиши, унда 
ўзига хос шахсий ҳаракат кўникмасининг пайдо бўлиши; 
4) болада ўз хатти-ҳаракатини катталар фаолияти билан қиёслаш, ҳаракатларнинг моҳиятини 
мувофиқлаштириш ва айнан тузилиши жиҳатдан бир-бирига яқинлаштириш истагининг туғилиши; 


31 
5) бола катталарнинг ҳаёти ва фаолиятида учраб турадиган, одатдаги турмуш муаммоларини 
ўзида акс эттирувчи, маънавий ва маиший кўринишга эга бўлган ҳаёт жабҳасини ўз хатти-
ҳаракатида изжил равишда тиклашга (уларнинг ролини бажаришга) уриниши. 
Ўйин фаолиятини такомиллаштирадиган шароитларни тадқиқ қилган Н. М. Аксаринанинг 
таъкидлашича, ўйин ўз-ўзидан вужудга келмайди, бунинг учун камида учта шароит мавжуд бўлиши 
керак: а) боланинг онгида уни қуршаб турган воқелик тўғрисидаги хилма-хил таассуротлар таркиб 
топиши; б) ҳар хил кўринишдаги ўйинчоқлар ва тарбиявий таъсир воситаларининг муҳайёлиги; в) 
боланинг катталар билан тез-тез муомала ва мулоқотга киришуви. Бунда катталарнинг болага 
бевосита таъсир кўрсатиш услуби ҳал қилувчи роль ўйнайди. 
Шундай қилиб, психологик адабиётлар таҳлилига таяниб мактабгача ёшдаги болаларнинг 
ўзига хос хусусиятлари қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: 1) бола одамларнинг фаолияти, 
уларнинг предметларга муносабати ва ўзаро муомаласига қизиқади; 
2) болалар ролли ўйинларда атрофдаги воқеликнинг энг ташқи ифодали, жўшқин ҳис-туйғули 
жиҳатларини акс эттирадилар; 
3) ролли ўйинда бола катталар билан бир хил шароитда яшаётганини ҳис этган холда ўз 
истагини амалиётга тадбиқ қилади; 
4) катталарни хаёти ва фаолиятига кириш бола хаётида ўчмас из қолдиради. 

Download 0,92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish