488
-
Маркетинг – бозорни комплекс тахлили, товар сиёсати ва нарх сиёсати ва
бошкаларни амалга ошириш;
-
Ахборотли – керакли ахборот билан таъминотчиларни ва чакана
ташкилотларни таъминлаш;
-
Товарларни қабул қилиш, сақлаш ва товар захираларини бошқариш;
-
Товарни ташиш;
-
Ўз ҳаридорларини кредитлаш - товарларни
истеъмолчиларга кредитга
бериш;
-
Режалаштирилмаган ҳаражатлар хавф-хатарини қайта тақсимлаш;
-
Товарга эгалик ҳуқуқини олган ҳолда улгуржи воситачилар, товарларнинг
бузилиши, ўғирланиши, унга кўйилган нархларнинг пасайиши билан боғлиқ
бўлган маълум хавф-хатардан ишлаб чиқаришни халос этадилар.
Улгуржи сотувчилар маълум географик кўлам аҳолисининг талабларини
қондириш учун керакли дори воситалар ассортиментини мавжудлиги билан,
ҳамда сўралган жойга қисқа муддатда талаб қилинган дори воситалар
миқдорини етқазишга кафолат бериши керак. Ишлаб чиқарувчилар фақат
ўзлари
ишлаб
чиқарган
дори
воситалари
ва
тиббий
буюмларни улгуржи реализация қилиш ҳуқуқига эга, дори воситаларини ва
тиббий буюмларни улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган
ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилувчи
ташкилотлар дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқарувчилардан
ҳамда дори воситаларини ва тиббий буюмларни
улгуржи реализация
қилувчи бошқа ташкилотлардан, шунингдек дори воситаларини ва тиббий
буюмларни чет эллик ишлаб чиқарувчилардан
ва улгуржи реализация
қилувчи ташкилотлардан харид қилиш ҳуқуқига эга. Четдан олиб
келинадиган, шунингдек, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларидан
сотиб
олинадиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини улгуржи сотиш,
уларни етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи
назар, улгуржи савдо учун сотиб олинган қийматидан 15 фоиздан ортиқ
489
бўлмаган
миқдорларда
белгиланадиган
чекланган савдо устамалари
қўлланилган ҳолда амалга оширилади.
Улгуржи реализация қилувчи ташкилотлар дори воситаларини ва
тиббий буюмларни фармацевтика фаолиятини амалга ошириш учун
лицензияга эга бўлган
ташкилотларга, тиббиёт ташкилотларига, шунингдек
дори воситаларидан ва тиббий буюмлардан тиббиётда қўллаш мақсадида ўз
эҳтиёжлари учун фойдаланувчи ташкилотларга реализация қилиш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган
дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилишга
рухсат
этилади. Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчилар ҳамда
ташкилотларнинг қарор талабларига риоя этишлари юзасидан назорат
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга
оширилади.
Дорихона товарларнинг тарқатиш тизимида
улгуржи воситачиларнинг
асосий вакили улгуржи савдо ташкилотлари ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: