333
Эксперт комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби
Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат
комиссияси билан келишган ҳолда лицензияловчи орган томонидан
тасдиқланади. Эксперт комиссияси таркибига мажбурий тартибда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Наркотик
моддаларни назорат қилиш миллий ахборат-таҳлил маркази вакили
киритилади.
Эксперт комиссияси мажлислари ҳар ойда камида бир марта
ўтказилади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият фақат юридик шахслар томонидан
амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва прекурсорларни
олиб кириш (олиб чиқиш);
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни
сақлаш;
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни
сотиш (бериш), тақсимлаш;
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни
ташиш;
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни
ишлаб чиқиш;
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни
ишлаб чиқариш, тайёрлаш;
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва прекурсорлардан
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда
фойдаланиш;
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан
илмий ва ўқув мақсадларида фойдаланиш;
334
-гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни йўқ
қилиш;
-гиёҳвандлик моддаларига эга бўлган ўсимликларни ўстириш.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан
ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва
божхона органларининг
экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек Ўзбекистон
Республикаси
Адлия
вазирлигининг
суд-экспертиза
муассасалари
фаолиятида фойдаланиш лицензиясиз амалга оширилади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг бир неча турини амалга
ошириш ҳуқуқига лицензия берилганда лицензияда ушбу фаолиятнинг ҳар
қайси тури кўрсатилиши керак.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига
намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг
муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишга лицензия 5
йил муддатга берилади. Лицензияни ёки лицензия бўйича ҳуқуқларни бошқа
шахсларга бериш тақиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: