https://buxdu.uz
# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
69
Умида ГИЯСОВА
Бош илмий - методик марказ
мустақил тадқиқотчиси
АРАЛАШ ТАЪЛИМ (BLENDED LEARNING)ДАН МАЛАКА ОШИРИШ ТАЪЛИМ
ЖАРАЁНИДА ФОЙДАЛАНИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ВА ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
Мазкур мақолада аралаш таълимни амалга оширишнинг педагогик-психологик хусусиятлари
дастурлаштирилган таълим назарияси, когнитив ва конструктив ёндашувларнинг таълим жараёнидаги
аҳамияти ва ўқитиш самарадорлигига таъсири билан боғлиқ ҳолда ёритилган.
Калит сўзлар: аралаш таълим, дастурлаштирилган таълим, когнитив фаолият, конструктив
тамойиллар, фасилитатор, мотивация
В статье описаны педагогические и психологические особенности реализации смешанного обучения
применительно к теории программного обучения, важность когнитивного и конструктивного подходов в
образовательном процессе и их влияние на эффективность обучения.
Ключевые слова: смешанное обучение, программное обучение, познавательная деятельность,
конструктивные принципы, фасилитатор, мотивация.
The article describes the pedagogical and psychological features of the implementation of blended learning in
relation to the theory of program learning, the importance of cognitive and constructive approaches in the educational
process and their impact on learning efficiency.
Keywords: blended learning, program learning, cognitive activity, constructive principles, facilitator,
motivation.
Ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, фан, таълим ва
ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш,
таълим жараёнига рақамли технологияларни, e-таълимни жорий этиш орқали кадрлар тайёрлаш
сифатини ошириш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш бугунги кунда олий
таълим тизимини модернизациялашнинг муҳим йўналишларидан саналади.
Дарҳақиқат, замонавий ахборот-коммуникатив технологияларининг ривожланиши сифат
жиҳатидан янги босқичда илмий-маърифий дастурларни яратиш ва амалга оширишга имкон беради,
ахборотлашган жамиятга мослашган шахсни шакллантиришга ҳисса қўшади. Шу билан бирга,
таълим жараёнига, хусусан, катталар таълими, малака ошириш жараёнига ахборот-коммуникация
технологиялари интеграцияси ҳақида гапирганда, унинг психологик ва педагогик хусусиятлари ва
ёндашувларини ҳисобга олиш керак бўлади.
Илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, дастурлаштирилган таълим асосчиларидан бири
Б.Ф.Скиннер томонидан ишлаб чиқилган ўқув дастурларини яратиш мезонларни аралаш таълим
амалиётининг педагогик-психологик хусусиятлари сифатида кўрсатиш мумкин бўлади [3].
Жумладан, тадқиқотчи томонидан таклиф этилган, қуйидаги тамойиллар ахборот-коммуникация
технологияларига асосланган таълим жараёни самарадорлигини таъминлашга қаратилган:
- материалнинг таркибини кичик ҳажмларда тақдим этиш (модул тамойили);
- бир қатор саволлар асосида дастур ва фойдаланувчи ўртасида доимий алоқани боғлаш
(интерактивлик тамойили);
- хатолик юз берганда кўрсатмаларни таклиф этиш (интерактивлик тамойили);
- ҳар бир муваффақиятли қадамни бирон бир мукофот билан бирлаштириш (мотивацион
тамойили);
- барча таълим олувчилар ўз навбатида дастурнинг барча босқичларини ўтайдилар, аммо ҳар
бири буни ўзи учун қулай бўлган тезликда амалга оширади (изчиллик тамойили, мослашувчанлик
тамойили);
- таълим олувчилар ўзлари саволларга жавоб берадилар, бунинг учун керакли маълумотларни
жалб қиладилар (мустақиллик тамойили).
Аралаш таълимни малака ошириш жараёнларига татбиқ этишда эътибор қаратиладиган яна
муҳим бир жиҳат когнитив ёндашув назариясидир. Маълумки, таълимнинг когнитив таҳлилида
асосий эътибор таълим олувчининг ақлий (когнитив) структурасини шакллантиришни ўрганишга
қаратилади, бу индивидуал билимларни, шу жумладан, илгари олинган билимларни хам, янгиларини
олиш стратегиясини ҳам ташкил этади. Когнитив таълим тарафдорлари (Дж., Миллер, А. Ньюэлл, Г.
Саймон ва бошқалар) ўз тадқиқотларида қўпинча компьютер метафораларига мурожаат қилишди,
хусусан ахборотни қайта ишлаш метафорасига мурожаат қилишди [4]. Бу, асосан, компьютер
технологиялари ривожланишидаги когнитивизмнинг замонавий босқичи ва унга боғлиқ сунъий
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |