Таълимга технологик ёндашув
ҳозирги даврда аксарият соҳалардаги ўқитиш жараёнларида
етакчилик қилмоқда. Журналистик таълимда технологик ёндашувни икки хил тушуниш мумкин:
https://buxdu.uz
# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
66
1.
Таълим жараёнига АКТ, интернет ва медиа технологиялар, медиа индустрия
технологияларини татбиқ қилиш.
Таълим жараёнига медиа технологияларни татбиқ этиш журналистик таълимга илк тамал тоши
қўйилган даврлардан бошланган. Соҳада университет таълими йўлга қўйилишидан олдин
журналистлар таҳририятларда иш устида ўрганиш орқали касб сирларини ўзлаштиришган.
Ўзбекистонда ҳам “Туркистон вилоятининг газети” чоп этилганидан бошлаб, жадидлар матбуоти
даврида ҳам “иш устида ўрганиш” модели амал қилган. Кейинчалик партия мактаблари фаолияти
даврида ҳам газета таҳририятларида амалиёт ўташ таълимнинг сезиларли қисми бўлган. Кейинчалик
асосан ТошДУ журналистика факультетида таҳририятлар билан ҳамкорликда ёки факультет ички
имкониятларидан келиб чиқиб, ташкил қилинган “ижодий устахона”ларда, фотолабораторияда
маълум даражада таълимга технологик ёндашув кузатилган.
Таълим жараёнига АКТ ва бошқа медиатехнологияларни жорий қилиш, асосан, мустақиллик
даврида ривожланди. 1996 йил Ўзбекистонга Интернетнинг кириб келишидан кейин миллий
таълимга АКТ ва Интернет технологияларини киритишга интилиш кучайди. Хусусан, журналистика
факультетларида интернет журналистикага оид фанлар, компьютерда саҳифалаш дизайни фани
киритилди. Аввалдан мавжуд бўлган фотожурналистика рақамли фото ва компьютер ёрдамида
фотомонтаж ишлари амалга ошириш, талабаларга рақамли фотони ўргатишга интилиш кузатилди.
ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетида масс-медиа типологияси ва техникаси фани доирасида
рақамли медиа технологияларни дарс жараёнларида қўллаш кузатилди. Факультетда радиостудияда
талабалар эшиттиришлар тайёрлашида ана шундай таълимнинг роли катта бўлди.
Таълимда техникани қўллашнинг уч жиҳатини ажратиб кўрсатиш мумкин:
a.
Илмий жиҳат – ишлаб чиқариш жараёнларини аниқлаш ва амалда қўллаш мақсадида
технологик таълим бериш қонуниятларни аниқлаш.
b.
Технологиянинг жараёнли-баёнли жиҳати – ахборот матриаллари ва тайёр медиа
маҳсулотни тайёрлаш боқичлари, қайта ишлаш – таҳрир, монтаж, дизайн қилиш – каби жараёнларни
амалга ошириш йўллари ва усуллари мажмуи.
c.
Технологиянинг жараёнли жиҳати – дарс жараёнида технологик жараённинг ўзини ташкил
қилиш. Масалан, фотожурналистика дарсида фотосуратни тасвирга олиш усул ва воситаларини
қўллашдан тортиб, уни Photoshop дастури ёрдамида монтаж қилиш усуллари, тайёр маҳсулотни чоп
этиш босқичларини амалда бажаришни назорат қилиб бориш.
Ўқитишнинг бундай технологик ёндашув асосидаги таълим моделини масс-медиа техникаси
ёки рақамли технологиялар, медиадизайн асослари каби фанларида ҳам ташкил қилиш мумкин.
Албатта, дарс жараёнидаги техник технологиядан фойдаланиш реал журналистик амалиёт –
талабаларнинг бевосита ОАВ таҳририятларидаги ишлаб чиқариш жараёни бўлмайди. Лекин унинг
кичик “андозаси” сифатида талабаларда реал ахборот саноатидаги фаолият ҳақида муайян тасаввур,
билим ва кўникмаларнинг шаклланишига ёрдам беради.
Техникадан фойдаланиб, технологик ёндашув асосидаги таълимни ташкил этиш ўқитувчидан
катта меҳнат ва узоқ изланишни талаб қилади. Таълимни ташкил қилувчи ўқитувчи З.К.Исмаилова,
Р.С.Мусаев ва А.А,Шоюсуповаларнинг “Ўқитишнинг замонавий технологиялари” ўқув қўлланмасида
келтирилган қуйидаги тушунча ва босқичлар устида ишлаши лозим бўлади:
Ишлаб чиқаришда “технология” сўзидан келиб чиқувчи қуйидаги тушунчалар ишлатилади:
Технологик жараён – ишлаб чиқариладиган маҳсулотга ишлов беришнинг ягона жараёнини
ҳосил қилувчи технологик операцияларнинг йиғиндиси.
Технологик операция – ишчи томонидан ўзининг иш жойида бажариладиган якунига
етказилган ҳаракат кўринишидаги жараённинг бир қисми.
Технологик харита – маълум бир маҳсулотни ишлаб чиқарувчи технологик операцияларнинг
кетма-кетлигини баён қилувчи ҳужжат.
Технологик режим – технологик операцияларни амалга оширишни белгиловчи тартиб бўлиб,
маълум бир маҳсулотни ишлаб чиқаришда бажариладиган операциялар вақти, шартларини
белгилайди [13, б. 13].
Таълимни ташкил қилишда ушбу тушунчалардан онгли равишда фойдаланиш техникага
асосланган технологик ёндашувли таълим жараёнини самарали қилади. Чунки ўқитувчи аввалдан ҳар
бир дарсда “ишлаб чиқариш”нинг қайси операциясини талабаларга бажартириш ва уларни назорат
қилишни белгилаши, медиа саноатдаги ахборот ишлаб чиқаришнинг ҳар бир деталларини ўрганиб
чиққан ҳолда дарсни ташкил этишни ўргатади.
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |