# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
201
материаллари номаълум сабабларга кўра, оммалашмаган ва нима учундир Бухоро вилояти Абу Али
Ибн Сино номидаги кутубхонада, мустақиллик йилларигача юзага чиқмаган).
Шунингдек, Шашмақомнинг иккинчи маротаба нотага олинган нусхаси Тожикистонда яшаб,
ижод қилган машҳур бухоролик мақом устозлари Бобоқул Файзуллаев, Шоназар Соҳибов ва
Фазлиддин Шаҳобовлар томонидан тожик тилида, профессор В.М. Беляев таҳрири остида
яратилганлиги ва 1950 йилда Москвада чоп этилганлиги ҳақида батафсил аниқ маълумотлар
берилган.
Шу билан бирга устоз Файзулла Тўраев Шашмақомнинг ўзбек тилида чоп эттирилган варианти
академик Юнус Ражабий томонидан 1955-1959 йилларда нотага олиниб, чоп эттирилганлиги ҳам
алоҳида таъкидлаб ўтган.
Айни пайтда Шашмақомнинг яна бир янги варианти, машҳур созанда ва моҳир қашқар
рубобчи, устозода Ари Бобохонов томонидан нотага олиниб, Германия Федератив Республикасида
чоп эттирилганлиги ҳақида ҳам муҳим маълумотлар келтирилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур нота ёзувида Шашмақом тароналарининг ўзгача бир
талқини намоён қилинган.
Шашмақомнинг турли вариантларда ёзиб олинганлиги ва уларнинг бир-биридан маълум
даражада фарқ қилиши ҳақида ҳам муаллиф ўз фикрини билдириб, бу мавзуни ҳали яна қайта-қайта
ўрганиб чиқишга даъват этади. Бу эса ўз навбатида ёш олимлар ва мақомдонларнинг бу борада
кўплаб илмий тадқиқотлар олиб боришини тақозо этиши ҳақида фикр билдирилган.
Шунингдек мазкур илмий рисолада мақомларимизга оид бир қатор тушунчаларнинг илмий
тавсири ҳақида ҳам фикр билдирилган. Хусусан, “рикоб”, “рикобий”, “мирохур” каби атамалар
ҳақида ҳам аниқ фикр билдирилиб, уларнинг асл маъноси таҳлил қилиб берилган. Шундай муҳим
фактлардан бири Шашмақомга ва ўзбек халқининг мумтоз мусиқасига оид бўлган “гоҳ”лар ҳақида
билдирилган фикридир. Ўзбек халқининг қадимий тарихини ўзида мужассам этган “Авесто”
китобида кўплаб гоҳлар келтирилган. Муаллиф “гоҳ” қўшимчасини мусиқий атамалар билан
бирлашиб кетиши, хусусан дугоҳ, сегоҳ, чоргоҳ, муҳаммаси панжгоҳ атамаларидаги “гоҳ”
қўшимчаси айнан “Авесто”даги “Гоҳ”лар билан бевосита алоқадор бўлиши мумкин эканлигини
таъкидлаб, Шашмақом ва ўзбек мумтоз мусиқасининг яратилиши эрамиздан аввалги X-IX асрларга
бориб тақалиши эҳтимоли борлиги ҳақида ҳам фикр билдирган. Бу эса ўз навбатида яна кўплаб
илмий тадқиқотларда бу мавзуни таҳлил қилиш ҳақида фикр беради. Мазкур китоб ҳақида яна кўплаб
ижобий фикрларни билдириш мумкин. Бу эса ушбу рисоланинг илмий қимматини янада оширган
ҳолда уни зўр қизиқиш билан ўқиб чиқиш ва бу ҳақда илмий асосланган хулосаларга келиш
мумкинлигини кўрсатади.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, устоз Файзулла Тўраев мазкур “Бухоро Шашмақоми
тарихидан...” номли тазкирани оққа қора билан тушуриш учун бир неча тилдаги 115 адабиётдан
фойдаланган. Мана шунинг ўзи ҳам Файзулла Тўраевнинг қанчалик изланганини яққол намоён этиб
турибди.
Мусиқашунос олим Файзулла Тўраевнинг энг назир асарларидан бири бўлган мазкур китоб
2011 йилда ёзилиб, нашр этган бўлсада, у Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17
ноябрда “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
эълон қилинган ПҚ-3391-сонли қарорига тўла-тўкис мос келиб, ёш авлодни халқ мусиқа меросининг
гултожи бўлмиш мақом санъатига қадриятли ёндашувига имкон бера олувчи муҳим дастурул амал
бўлиб хизмат қила олади дейишимиз мумкин.
Пировардида, устозга - қутлуғ 80 ёшингиз муборак бўлсин, умрингиз узун, ризқингиз фузун ва
ҳамиша бағрингиз бутун бўлсин, ижодда сарбаланд ва биз шогирдлар бахтига доимо омон
бўлишингизни оллоҳдан тилаб қоламиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |