# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
139 
Назорат бошқарувнинг “кўзини равшан” ва ўзгаришларга нисбатан таъсирчан қилади. Ушбу 
ўзгаришларга муносабат эса режалаштириш, ташкил этиш ва раҳбарлик қилишга яна қайтиш, яъни 
тескари алоқа орқали амалга оширилади. Натижада бошқарув даври ёпиқ ҳолга келади. 
Агар тизимда янги таркибий элементлар юзага келса ёки илгари мавжуд бўлган элементлар 
йўқолса, шунингдек тизимнинг таркибий қисмлари ўртасида янги муносабатлар вужудга келса ёки 
мавжудлари йўқолиб борса, бу ҳолатлар тизим фаолият кўрсатаётганидан дарак беради. Бунда 
таълим тизимида рўй бераётган ўзгаришлар: 
унинг таркибий элементлари ва улар ўртасидаги мавжуд муносабатлар табақалашувига ва 
бойишига олиб келса, у ҳолда тизимнинг ривожланаётгани ҳақида гапирилади; 
унинг таркибий элементлари ва улар ўртасидаги мавжуд муносабатларнинг йўқолиб кетишига 
ва бирлашишига олиб келса, у ҳолда тизимнинг инқирозга учраётгани ҳақида гапирилади. 
Агар таълим тизимининг ривожланиши уни ижобий баҳоланадиган муайян идеалга олиб келса, 
у ҳолда бундай ривожланишни тараққиёт деб баҳолаш мумкин бўлади. 
Таълим жараёнлари бошқаруви муаммолари йўналишидаги тадқиқотларни ва юқорида 
келтирилган ёндашувларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида олинган натижаларга асосланиб айтиш 
мумкинки, таълим жараёнларини бошқаришда ихтиёрий ёндашувларни таълим жараёни субъекти ва 
объектининг шунчаки ўзаро таъсири шаклида амалга ошириш самара бермайди.
Таълим сифати ва самарадорлигини оширишда юқорида келтирилган ёндашувлар муҳим 
аҳамият касб этиб, улар асосида бошқарув фаолиятини илмий тарзда ташкил этиш жараёни 
иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштириш, ижтимоий амалиёт ва таълим эҳтиёжларидан келиб 
чиққан ҳолда натижаларнинг самарадорлигини ҳамкорликда таҳлил қилишни назарда тутади. 
Демак, таълим самарадорлигини таъминлашда таълим жараёнини илмий асосда ташкил 
этишнинг ўзиёқ бир қанча вазифаларнинг бажарилишини, яъни таълим-тарбия жараёни 
иштирокчиларига зарурий шароитларни яратиш, уларнинг фаолиятини ташкил этиш, 
мувофиқлаштириш, назорат қилиш, таҳлил қилиш ва баҳолаш каби қатор бошқа вазифаларни ҳам 
амалга оширишни назарда тутади. Бу эса мазмун-моҳиятига кўра бошқарувни ифодалайди. 
Таълим сифатини бошқариш жараёнларини ҳам бошқарув объекти сифатида асослаш ва 
мазкур йўналишдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш таълим сифати ва таълим сифати 
менежменти тушунчаларининг мазмун-моҳиятини ҳамда мазкур йўналишлар бўйича педагогика 
назарияси ва амалиётидаги ёндашувларни ўрганиш ва таҳлил қилиш заруриятини белгилайди. 
Олий таълимда бошқарув объекти сифатида таълим жараёнини ташкил этиш, бошқариш, 
сифат ва самарадорлигини таъминлашда бошқарув функциялари ва уларнинг вазифалари, бошқарув 
методлари ва улардан фойдаланиш, бошқарув алгоритми ва унинг моҳияти, бошқарув қарорлари ва 
уларни қабул қилиш йўллари, раҳбарлик услублари ва уларни қўллаш каби қатор тушунчаларга эга 
бўлиш зарур ҳисобланиб, мазкур тушунчаларни таълим менежменти фани тадқиқ этади.
“Таълим менежменти” ўқув курсини ўқитишда бўлажак мутахассисларни касбий 
компетентлилигини ошириш, методик таъминотни яратиш ва амалиётга татбиқ этиш қуйидаги 
устувор йўналишларда амалга оширилиши лозимлиги аниқланди: 
таълим жараёнига инновацион ва ахборот технологияларни татбиқ этиш; 
интеграциялаш имкониятларидан фойдаланиш орқали талабаларнинг интеллектуал салоҳияти, 
креатив қобилиятларини ривожлантириш, компетенциявий ёндашув асосида келажакда эгаллашлари 
лозим бўлган касбий соҳаларга йўналтирадиган замонавий методик таъминотни яратиш; 
таълим сифатини таъминлашга қаратилган самарали амалий тадқиқотлар олиб бориш. Ушбу 
кўринишлар талабаларни замонавий ва истиқболли меҳнат бозори талабларига, инновацион таълим 
муҳитига, ўқитишнинг янги стратегияларига мослаштириш, доимий янгиланиб, ўзгариб, 
такомиллашиб бораётган таълимий ахборот инфраструктураси базасининг касбий фаолиятга 
алоқадор параметларини эгаллаш, технологик тараққиёт талаблари билан уйғунлаштириш, 
инновацион технологиялар асосида ривожлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. 

Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish