# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
137
- аниқ бир тарихий давр учун таълим тизимини ривожлантиришдан ушбу мамлакат кўзлаётган
асосий мақсад ва кутилаётган натижа;
- таълим тизими олдига қўйилган мақсадларни амалга оширишда қўлланиладиган механизм ва
воситалар.
- давлат ва жамиятнинг таълим тизимини молиялаштириш борасидаги иқтисодий
имкониятлари ва бошқалар.
Ўзбекистонда ислоҳотлар истиқболи нафақат мамлакатдаги мавжуд барча тажриба, анъана ва
қадриятлар, балки илғор халқаро тажрибадан ҳам фойдаланишга асосланган. Ўзининг миллий
хусусиятларига эга бўлган таълим тизимини шакллантириш жараёнида республикамиз педагоглари
дунёнинг бошқа мамлакатлари ютуқларини ҳисобга олиш ва ижодий ёндашган тарзда улардан имкон
қадар фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси таълим моделининг асосий мақсади – интеллектуал ривожланган
баркамол инсон, етук малакали ва рақобатбардош мутахассисларни тайёрлашдан иборат.
Мамлакатимизда замонавий таълим муассасаси амалиётига педагогик менежментнинг жорий
этилиши, таълим муассасалари бир хилликдан узоқлашганда, аҳолига ўзгарувчан таълим
хизматларини кўрсатадиган, демократлаштириш асосида ривожланиб, инновацион жараёнларда
иштирок этаётган менежер (ташкилот раҳбари директори, таълим муассасаси раҳбари ва бошқалар)
ни тайёрлашни назарда тутади.
Менежмент соҳасидаги касбий билимлар учта бошқарув воситаларини ўқитиш билан боғлиқ
бўлган менежерларнинг хабардорлигини белгилайди: 1) ташкил қилиш, бошқарув иерархияси, бу
эрда асосий восита мотивация, режалаштириш, ташкиллаштириш, бошқариш, рағбатлантириш ва
бошқалар орқали таъсир кўрсатади; 2) бошқарув маданияти, яъни, жамият, ташкилот, жамоа
томонидан ишлаб чиқилган ва тан олинган қадриятлар, ижтимоий меъёрлар ва муносабатлар, хулқ-
атвор хусусиятлари; 3) бозор, бозор муносабатлари, яъни, маҳсулотлар ва хизматларни сотиш ва
сотиб олишга, сотувчи ва харидор манфаатларининг мувозанатига асосланган муносабатлар. Бу
нафақат таълим сифати ва самарадорлигини ошириш йўналишидаги муаммоларни, балки таълим
субъектлари муносабатларини мувофиқлаштиришни, таълим сифатини таъминлашнинг инновацион
усулларини амалиётга татбиқ этишга хизмат қилади.
Таълим ўз таркибига турли ташкил этувчиларни қамраб олган мураккаб ижтимоий тизим
сифатида уни бошқаришга алоҳида ёндашишни талаб қилади. Шу билан бирга, таълим жамият
ижтимоий-иқтисодий фаолиятининг бир қисми сифатида, жамият бошқарувининг умумий қоида ва
тамойилларини таълим бошқарувида ҳам қўллаш имкониятини рад этмайди. Шунинг учун ҳам
таълим тизимини бошқаришга доир тадқиқотларда ижтимоий соҳаларни бошқаришни таҳлил
қилишда қўлланиладиган методологик ёндашувлардан фойдаланилади.
“Бошқарув” фан сифатида шакллангунига қадар ўтган даврларда ҳам ушбу жараённинг туб
моҳияти ва мазмунини тушунган ва амалиётда қўллаган, турли таркибдаги инсонлар гуруҳларига
муваффақиятли раҳбарлик қилган, ўз тажриба ва нуқтаи назарларини келажак авлодга мерос
сифатида қолдирган буюк шахслар бўлганки, уларнинг ғояларини ўрганиш муҳим аҳамият касб
этади. Ана шундай сифатларга эга шахслардан бири Соҳибқирон Амир Темурдир. Тарихий
адабиётлар, жумладан “Темур тузуклари” ни ўрганиш орқали, бошқарувнинг ўзига хос
хусусиятларини таҳлил қилиш мумкин.
Янги ижтимоий-иқтисодий шароитлар сабабли вужудга келаётган таълим фалсафасининг
ўзгаришлари янги бошқарув парадигмасига ўтишни тақозо этади.
Мамлакатимиз таълим тизимини бошқаришда кўп қўлланиладиган ёндашувлардан яна бири –
дастурли-мақсадли бошқарувдир. Мақсадлар, одатда, берилган вазиятни исталганидан фарқловчи бир
қатор муаммолар ҳал этилгач, бошқарув тизими муайян вақтдан кейин берилган вазиятдан ўтиб
бориши лозим бўлган исталган вазиятни акс эттиради. Яъни мақсадни қўйиш босқичидаёқ
келажакнинг умумлашган модели вужудга келади. Ушбу босқич ечимнинг муқобил вариантларини
кўриб чиқиш ва тугал вариантини танлаш билан якун топади.
Таълим менежментида мақсадга самарали эришишнинг асосий шартларидан бири мақсадни
белгилаш талабларига риоя қилиш: мақсадлар олдиндан белгиланган ва аниқ шакллантирилган
бўлиши; бажарувчилар томонидан қабул қилинган ва уларга тушунарли бўлиши; мақсадлар таҳлил
қилинган ва бажарилиш муддати белгиланган, шунингдек, бажарувчиларнинг ҳаракати
мотивлаштирилган бўлиши; вертикал ва горизонтал бўйича келишилган турли хил топшириқлар
йўналишида тақсимланишида мақсадлар бирлигининг сақланиши зарур.
Мақсадлар ва кичик мақсадлар келишилган ва даражаларга ажратилгандан кейин дастур,
одатда, барча ижрочилар учун бажарилиши шарт ҳисобланган директив ҳужжат мақомига эга бўлади.
Аммо уни амалга ошириш жараёнида, бошқарув тизимида ёки ташқи муҳитда (илгари ҳисобга
олинмаган) ўзгаришлар юз бериши мумкин. Бундай ўзгаришлар дастурни ёки унинг айрим
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |