# 4, 2020 pedagogik mahorat*педагогическое мастерство*pedagogical skill


# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL



Download 4,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/299
Sana13.01.2023
Hajmi4,67 Mb.
#899233
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   299
Bog'liq
Pedagogik mahorat 4-son 2020 yil

# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
138 
босқичларини амалга оширишда жиддий қийинчиликларни туғдириши мумкин. Шу боис дастур ва 
унинг ҳар бир босқичи бажарилишини доимо тўлиқ назорат қилиш лозим. 
Назорат натижаларига кўра таҳлил ўтказилиб, дастурдан четга чиқишлар юз берганда уларнинг 
сабаблари аниқланади, сўнгра дастурга тузатиш киритиш ёки камчиликларни бартараф этишга доир 
чоралар кўрилади. 
Мамлакатимизда барча даражаларда дастурий-мақсадли бошқарув бўйича муайян тажриба 
тўпланган. Қайд этилган ёндашувни қўллашга Кадрлар тайёрлаш миллий модели ва дастурини ишлаб 
чиқиш ҳамда амалга ошириш жараёнлари ёрқин мисол бўла олади. 
Тизимли ёндашув ва дастурий-мақсадли бошқарув менежмент методологиясининг 
фундаментал қоидаси сифатида таълимни бошқариш қонуният, тамойил, вазифа ва усуллари билан 
узвий боғлиқ бўлади. 
Таълимни бошқариш қонуниятлари бошқарув жараёнида турли элементлар ва ҳодисаларнинг 
объектив равишда мавжуд бўлган, такрорланувчи ўзаро алоқаларини акс эттиради. Тадқиқотларда 
таълимни бошқариш қонуниятлари умумий ва хусусий тавсифда бўлиши таъкидланади.
“Таълим менежменти” ўқув курсини ўқитишда бошқарувнинг умумий ва хусусий 
қонуниятларига таяниш 
Бошқарувнинг умумий қонуниятлари 
Бошқарувнинг хусусий қонуниятлари 
Устувор самарадорлик ва онгли режали 
бошқариш қонунияти 
Бошқарув функцияларининг ўзгариши қонунияти 
Бошқарадиган 
ва 
бошқариладиган 
тизимларнинг, бошқариш объекти ва 
субъектининг ўзаро муносабати қонунияти 
Бошқарув 
босқичлари 
сонининг 
мақбуллаштирилиши 
Бошқарувда 
меҳнат 
тақсимоти 
ва 
кооператсия жараёнларини кучайтириш 
қонунияти 
Бошқарув 
функцияларининг 
жамланиши 
(бошқарув ходимлари сонининг кўпайиб бориши) 
қонунияти
Назоратнинг кенг тарқалиши қонунияти 
Умумий қонуниятлар бошқарувнинг барча тизимларига хос бўлса, хусусийлари айрим таълим 
муассасаларига нисбатан амал қилади (1-жадвал). 
“Таълим менежменти” ўқув курсида бошқарув қонуниятлари тўлиқ ҳисобга олинади. Таълимни 
бошқариш тамойиллари, бу – бошқарув тизими, тузилмаси, бошқарувни ташкил этишнинг асосий 
талабларини белгилаб берувчи қоидалардир. Бошқарув тамойиллари ҳам қонуниятлар сингари 
умумий ва хусусийларга бўлинади.
Таълимни бошқаришнинг умумий тамойиллари: аниқ мақсадга йўналтирилганлик; таълимни 
режали бошқариш; рағбатлантириш; поғонавийлик. 
Таълимни бошқаришнинг умумий тамойиллари универсал табиатга эга бўлиб, бошқарувнинг 
барча соҳаларига таъсир кўрсатади. 
Бошқарув қонуниятлари ва тамойиллари бошқариш функциялари билан узвий боғлиқдир. 
Таълимни бошқариш функциялари, бу – улар бошқарадиган кичик тизим бошқарув объектига 
таъсир кўрсатишида ёрдам берадиган фаолият туридир. Бошқарув функциялари умумий ва хусусий 
функцияларга бўлинади. 
Менежментга татбиқан режалаштириш, ташкил этиш, мотивлаштириш, назорат каби умумий 
функциялар ажратиб кўрсатилади. 
Бошқарувнинг умумий қонуниятлари, тамойиллари ва функцияларидан келиб чиққан ҳолда 
таълим сифати ва таълим муассасасини бошқаришга методологик ёндашувлар вужудга келтирилади. 
Таълимни бошқариш методлари, бу – бошқарув субъектининг муайян мақсадларга эришиш 
учун бошқарилаётган объектга таъсир кўрсатиш методларидир.
“Таълим менежменти” ўқув курси талабаларни ўқитишда бошқарувнинг иқтисодий методлари, 
ташкилий-бошқарув методлари ва бошқалар билан таништиради. 
Режалаштириш, бу – фаолият кўринишларидан бири бўлиб, уни бажариш натижасида 
келгусида қандай натижаларга эришилиши (мақсадлар қўйилиши) кўзда тутилаётганлиги, бунинг 
учун қандай ҳаракатлар қандай изчилликда ва қайси муддатларда бажарилиши кераклиги, яъни нима, 
қаерда ва қай йўсинда амалга оширилиши лозимлиги белгиланади. 
Ижрочиларнинг биргаликдаги самарали фаолияти учун ким ва қандай ишларни бажариши 
(функсионал вазифалари, мажбуриятлари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги), бунда ким билан ва қай 
йўсинда ўзаро муносабатда бўлиш лозимлигини белгилаш (тақсимлаш) керак. Бундай вазифаларни 
амалга ошириш бошқарувни ташкил қилиш деб аталади. 
https://buxdu.uz



Download 4,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish