394
борадиган тармоғи бевосита таъсирланганда ҳеч қанадй еффект
кузатилмайди. И.П.Павлов адашган нервнинг ошқозон ости безига йўналган
тармоғини тажрибадан
бир неча кун олдин кесиб, без фаолиятини
тормозлайдиган толанинг дегенерасияланишига еришди ва адашган нервнинг
безга йўналган тармоғини таъсирлаганида без фаолиятининг кучайганлигини
кузатади ҳамда ошқозон ости бези фаолиятига адашган нервнинг рўй-рост
таъсир етишини исботлайди. Ошқозон ости безидан шира ажралишини
симпатик нерв толаси ҳам бошқариб, бироқ симпатик нерв таъсири шира
ажралишини яхши таъминлай олмайди. Ошқозон ости безининг фаолиятини
бошқарувчи марказ узунчоқ мияда жойлашган бўлиб, бу марказга бел
сигментларидан ва қориндаги қуѐшсимон тўпломдан нерв толалари келган.
Ошқозон ости безидан шира шартли рефлектор йўл
билан ажралиб
чиқади. Рефлектор йўл билан бир қаторда гуморал факторлар ҳам таъсир
қилади. Ошқозон ва ичаклардаги хилма-хил моддалар билан биргаликда
секретин ва панкреозимин гормонлари ошқозон ости безининг фаолиятига
актив таъсир кўрсатади. Секретин ва панкреозимин ингичка ичакнинг
шиллиқ пардасида ишланиб чиқилади.
Жумладан, секретин инактив
просекретин ҳолатида ҳосил бўлиб, хлорид кислота таъсирида тез
активлашади. Бу гормон ошқозон ости бези ҳужайралари фаолиятини
кучайтириб, кўп миқдорда лекин кам ферментли шира ажратади.
Панкреозимин ингичка ичак шиллиқ пардасида ҳосил бўлиб, унинг
таъсирида ажраладиган ширанинг миқдори деярли ўзгармаса ҳам,
лекин
таркибида фементлар кўп бўлади. Ошқозон ости безининг шира
ажиратишини ошқозон-ичак системасидаги хилма-хил органик ва ѐғ
кислоталарининг тузлари ҳам кучайтиради. Гуморал факторлар ўз таъсирини
нерв системаси орқали юзага чиқаради, деган маълумотлар асосида шира
ажралишнинг иккинчи фазасини нейрохимиявий фаза деб қаралади. Ошқозон
ости безининг фаолияти ҳайвон истеъмол қилган озуқа турига
мувофиқлашиб ва мослашиб олганлиги сабабли шира ажралиш динамикаси,
ширанинг миқдори, таркиби ва ферментатив хусусияти ҳайвон истемол
қилган озуқа хилига,
характерига, таркибига боғлиқ бўлади. Итлар оч
қолдирилганида ошқозон ости бези шира ажратмайди ва лекин овқат
берилганда шира ажратиб, шира ажралиши овқат турига боғлиқ бўлади.
Жумладан, ҳайвонга нон, сут ѐки гўшт берилганда, сутга кам миқдорда шира
ажраца, гўштга еса нонга қараганда камроқ, аммо сутга қараганда кўпроқ
шира ажратади. Ажралган ширанинг ферментатив хусусиятлари ҳам озуқа
турига боғлиқ бўлиб ҳайвон нон еганида трипсин, сут ичганида еса трипсин
билан липаза ферментлари кўпроқ бўлади. Демак, ошқозон ости безининг
турли озуқаларга шира ажратиш хусусияти ва динамикаси жуда ўхшаш.
Бундан ташқари, меъда ширасининг кислоталик хусусияти меъда ости
безининг ишқорий хусусиятига еквивалентдир. Демак, ошқозондаги шира
ажратадиган
ҳужайралар
фаолияти
билан
ошқозон
ости
бези
ҳужайраларининг фаолияти бир-бирига чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу
ҳужайралар функсионал жиҳатдан ягона системани ташкил қилади.
395
Турли қишлоқ хўжалик ҳайвонларида
ошқозон
ости безининг шира
ажратиши турлича бўлиб, к
авш қайтарувчилар, отлар, чўчқаларнинг
ингичка ичагида узлуксиз озиқа бўлганлиги туфайли меъда ости бези,
тўхтовсиз, доимий равишда шира ажратиб туради. Озуқанинг хили кавш
қайтарувчиларда шира ажралиш характерига итлардагига қараганда камроқ
таъсир кўрсатади. Кавш қайтарувчи ҳайвонлар меъда оллди бўлмаларида
турли озуқалар ўзаро аралашиб, ўзига хос хусусиятларни бир оз йўқотиб,
турли озуқага қандай шира ажралишини аниқлаш учун бу ҳайвонларни
маълум бир хилдаги озуқа билан узоқ вақт давомида озиқлантириш лозим
бўлади. Кавш қайтарувчи ва итлар-да
меъда ости бези ширасининг
ферментлари бир хил бўлсада, лекин кавш қайтарувчилар меъда ости
безининг ширасининг ферментатив хусусиятлари итларникига қараганда бир
оз паст бўлиб, озуқа турига қараб ўзгариб туради. Қорамолларнинг меъда
ости безидан сутка давомида ўртача 6-7 л, қўйларда 0,36 л, чўчқа-ларда 8 л
гача шира ажралади ва қорамоллар ширасида 3-4%, чўчқалар ширасида 1,2-
1,4% оқсил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: