Учинчи боб бўйича хулосалар
1.
Асрлардан буён анъанага айланиб қолган зуллисонайнлик ҳодисасининг Бухорода
собиқ шўро ҳукумати даврида таназзулга юз тутиши халқнинг ўз тарихий меъросидан
бебаҳра қолишига олиб келди. Натижада, шарқ шеърияти айниқса, форс-тожик
адабиётинг энг кўп тарқалган лирик турлари: ғъазал, рубоий, маснавий кабиларнинг
ўз эгаларига етиб бормаслик ҳолатлари юзага келди. Бу–икки тилда ижод қилган
Абдураҳмон Тамкин ижоди учун ҳам хос бўлди. Биз бугун шоирнинг гўзал ижодини,
ибратли ғояларини халқимизга етказиб беришдек ишни амалга оширишга жазм
этдик. Зеро, мамлакатимиз равнақи учун нафақат шаклан балки, руҳан, қалбан,
фикран соғлом авлодни тарбиялашдек улуғвор ишда Абдураҳмон Тамкин ижодиёти
муносиб ўрин тута олади. Фақат уни ўқувчига етказа билишимиз керак.
2.
Тамкин девонида ташбеҳ, истиора, киноя, илтифот, ирсоли-масал,
таносуб, тажоҳил ул-ориф, илтизом каби бадиий санъатлар нуфузи баландроқ
бўлиб, ружу ийҳом, савол-жавоб, тансиқ ус-сифат, санъатлари камроқ учрайди.
3.
Тамкин девонида илтизом санъатининг чиройли намуналари учрайди.
Аммо, шоир қаламининг бу санъатни қўллашдаги хусусий жиҳати шундаки, бу
аксари воқеабаён ғазалларда асосий маъно ташувчи сўзларни илтизом
қилади.Масалан, «хачир»,» кўнгил», «ғурбат»,»қаро»,»мотам» сўзлари илтизом
қилинган ғазаллар шоир ҳаётида юз берган баъзи воқеа-ҳодисаларга ишора
этади.
4.
Тамкин тўрт бадиий санъат муштараклигида мумтоз ғазалнинг ажойиб намунасини
яратганки, бу ҳодисани шоирнинг шарқ классик шеърияти хазинасига киритган
янгилиги деб баҳолаш ҳам мумкин. Бу ғазал қуйидаги матлаъ билан бошланади:
Эй кўнгул, гар ишқ таркин қилдинг изҳор айлама!
Халқни зинҳор холингдин хабардор айлама!...
Тамкин девонида бошидан охиригача тажоҳул ул-ориф санъати истифода этиб
яратилган бағоят ўйноқи оҳангли ғазаллар анчагина. Масалан:
Қайси гушан гуллари гулбарги хандонингча бор?!
Қайси бўстон сарви ҳам сарви хирмонингча бор?! ва б.
120
Шоир шеъриятда ирсол-ул масал санъатининг ҳам маҳорат билан
қўлланганлигини кўрамиз:
Кўрсатиб ораз парилардеки бўлмишми ниҳон,
Кўздин ўчтунг, қайдадурсен, эй парирухсор кел! ва б.
Шоир қофия воситасида шеърлари оҳангдорлиги, сежилолиги ва таъсирчанлигини
таъминлашга алоҳида эътибор беради. Девондан зулқофиятайн санъатида ижод этилган
қуйидаги ғазал ўрин олган:
Эй тундхўй бевафо тенгри қачон кўргай раво,
Мендин вафо узра вафо, сендин жафо узра жафо.
5.
Девонда бадиий санъатлар истифодаси нуқтаи назаридан бажарилган илмий
таҳлил Тамкин ғазалнависликда ўз диққатини асосан лафзий санъатларга
камроқ жалб этганини кўрсатади. Бундан эса шундай хулоса қилиш мумкин:
Тамкин ўз иқтидоридаги лафзий санъатлардан бунёдга келадиган шеър
зоҳирий оройишига эмас, балки маъно тарқатиш ва образ яратиш маҳорати
хусусан уч маъновий санъат-илтизом, тажоҳул ул-ориф, ирсоли масал ва
қисман тазминда баралла намоён бўлади.
6.
Абдураҳмон Бухорий Тамкин сўзини тахаллус сифатида танлар экан, унинг
ботиний ва зоҳирий маъноларини чуқур мушоҳада этиб, ўзининг, нафақат,
тахаллуси, балки ҳаёт йўлининг, умр мазмунининг, ижод оламининг ибтидоси
ва интиҳоси сифатида қабул қилди ва ўзини замона кишиси сифатида ҳамда
Халлоқи оламнинг қули сифатида англади. Шунинг учун бутун умрини илмга,
маърифат тарқатишга, ижодга ва шу орқали Ҳаққа бағишлади. Шоирнинг
камтарона ва ҳалимлик билан ўтган умри бунинг ҳосиласидир.
7.
Кўринадики, Абдураҳмон Тамкиннинг ижод йўли, яшаган даври, ижтимоий
муносабатлари, анъанавий садоқати, илғор ғояларга интилувчанлиги у
танлаган тахаллусда тўлиқ намоён бўлди. Тамкин нафақат табиб сифатида
инсонлар дардини, билакс янги олам билан юзлашаётган олам, мамлакат,
121
миллат дардини ҳам ўз асарлари орқали кенг фикрлилик билан “шифолашга
уринди” унинг илғор фикрлари ўз асарларида янгича қиёфа касб этди. Демак,
Абдураҳмон Тамкин ижоди, ҳаёти, у илгари сурган ғоялари, илғор ва кенг
фикрли қарашлари, катта йўлга чиққан буюк халқнинг дастур –ул амали
сифатида улуғ миллатнинг ўзлигини англашга хизмат қилади.
8.
Тамкиннинг маснавийлари ҳам бадиий жиҳатдан жуда юксак даражада
яратилган бўлиб, ўзига хос жанрий унсурларга эга. Шоир уларнинг
аксариятида «тажнисли қофия»дан фойдаланиб, шеърнинг жозибадорлигини
ошириш ва ўз ижодий услубини шакллантиришга эришган. Шундай гапни
Атоий, Саккокий, Гадоий, Ҳофиз Хоразмий, Лутфий каби шоирларнинг
шеърлари хусусида ҳам айтиш жоиздир.
Do'stlaringiz bilan baham: |