РЕКЛАМА МАТНИНИНГ ЛИНГВИСТИК ТАВСИФИ
Аннотация
Бугунги кунда жаҳон ҳамжамиятида бозор муносабатларининг ўзгариши ва ахборот технологиялари таъсир
доирасининг кенгайиши туфайли реклама матнлари тобора ҳам якка истеъмолчининг, ҳам лингвомаданий
ҳамжамиятнинг
ҳаѐтий
фаолияти,
дунѐқараши
ва
маданий
стереотипларига
таъсир
кўрсатмоқда.
Лингвомаданиятшунослик, психолингвистика, прагмалингвистика каби фанлар доирасида оммавий тафаккур
шаклланишида рекламанинг ролини ўрганишга эҳтиѐж тобора ортиб бормоқда. Муайян коммуникация муҳитида
суҳбатдошнинг мақсадини тўғри талқин қилиш зарурати турли тизимли тиллар доирасида маданий алоқалар янада
кенгроқ ривожланишига замин бўлиб хизмат қилади.
Калит сўзлар:
реклама, реклама матни, нутқ, лингвомаданият, лингвопрагматика, турли тизимли тиллар, фразеологизм,
неологизм.
Кириш.
Халқаро илмий жамиятда тил ва нутқ
бирликларининг лингвопрагматик таҳлили перформатив
нутқ актлари, хушмуомалалик ва ўзаро мулоқот асослари,
шунингдек, бошқа лингвомаданий, прагматик назариялар
доирасида амалга оширилади. Бундай таҳлил, масалан,
француз, ўзбек ва рус тилларидаги тил бирликларининг
лингвомаданий ва прагматик жиҳатларини очиб беришга,
мулоқот жараѐнини тушунишга, она тилида сўзлашув-
чилар томонидан тингловчини аниқ нутқ ҳаракати
вазифасини бажаришга ундаш имконини беради. Реклама
нафақат нимадир ҳақида ахборот беради, балки тарбиявий
хусусиятга ҳам эга. Масалан, реклама алкоголга бўлган
иштиѐқ, транспорт ҳаракати, атроф-муҳит ифлосланиши,
атрофга ташланмаслиги керак бўлган целлофан пакетлар
тўғрисида бўлиши мумкин.
Мавзуга оид адабиѐтларнинг таҳлили
. Француз,
рус ва ўзбек тиллар материалларида турли реклама
матнларини тадқиқ қилиш, асосан, рекламанинг алоҳида
жиҳатларига бағишланган. Масалан, реклама дискурси-
нинг семантикаси ва прагматикаси Л.С. Винарская, И.А.
Гусейнова, Е.А. Долуденко, Н.В. Мешерякова ишларида,
реклама матнида неологизмларнинг вазифалари В.В.
Тулупов, И.В. Крилов тадқиқотларида, институционал
реклама шиорлари экспрессивлилигининг коммуникатив-
прагматик жиҳатлари М.А.Тертичная, Ю.В. Шатин, Е.Ф.
Тарасов, Д.П. Чигаев, О.И. Каримова тадқиқотларида
ўрганилган . Тилнинг яшаш механизмларида намоѐн
бўладиган баҳолашнинг табиати Н.Д. Арутюнова [2]
томонидан ўрганилган, реклама матнида маъно юкини
шакллантириш масаласи М. Ахмедова томонидан тадқиқ
қилинган. Ўзбек тилшунослигида реклама муаммосига
оид тадқиқотлар, асосан, ижтимоий-фалсафий ва
психология фанлари соҳасида олиб борилмоқда. Н.Ж.
Чинникулов [15] монографиясида ва Б.Х.Абдуллаев
―Ўзбек реклама лингвистикаси: назария ва амалиѐт‖
номли тадқиқотида рекламанинг турли шакллари ҳақида
сўз юритилган [1].
Do'stlaringiz bilan baham: |