O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/210
Sana23.12.2022
Hajmi2,76 Mb.
#895261
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   210
Bog'liq
Uzmu-15-2022(3-bolim)

Тадқиқот методологияси.
2019 йил 4 октябрдаги 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Ўзбекистон 
Республикасининг ―Давлат тили ҳақида‖ги Қонуни қабул 
қилинганлигининг 30 йиллигини кенг нишонлаш 
тўғрисида‖ги ПҚ-4479-сон қарори, 2020 йил 2 октябрдаги 
―Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва 
тил 
сиѐсатини 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги ПФ-6884-сон Фармонида давлат тилини 
янада ривожлантириш, унинг халқаро нуфузини ошириш, 
маиший хизмат, ҳарбий, тиббиѐт ва бошқа соҳаларда кенг 
қўлланилаѐтган хорижий сўз ва терминларнинг ўзбекча 
муқобиллари ва уларнинг луғатини яратиш, ўзбек тилига 
илғор технологияларни татбиқ этиш ва бу борадаги илмий 
тадқиқот ишларини қўллаб-қувватлаш сингари долзарб 
масалалар кўзда тутилган.
Юқоридаги Фармон ва қарорлар ушбу тадқиқот-
нинг методологик асосини ташкил этади.
Таҳлил ва натижалар.
Тил алоқаларининг 
кўпгина миллий-маданий, махсус соҳаларида лакуна 
терминидан мутлақо фойдаланилмайди. Бундай пайтларда 
воқеа-ҳодиса унга эквивалент термин йўқлиги сабабли 
юқоридагича 
ҳолат 
такрорланади. 
Булар 
эса 
умумистеъмолдаги лакуна терминини мазмунан янада 
мураккаблаштиради.
Шулардан келиб чиқиб, лакуна терминига 
қуйидагича аниқлик киритиш мумкин: 


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/5 2022 
- 294 - 
Лакуна – ҳар хил тил ва маданият бирликлари 
вакилларининг ўзаро тушунишлари қийин бўлган ўзига 
хос тушунчалардир. Умуман, лакуна тушунчасини тил 
бирликларининг барча соҳасига тегишли феномен, деб 
қараш 
мақсадга 
мувофиқ. 
Лакуна 
терминига 
тилшуносликда ўзига хос кўп қиррали тушунча деб 
қаралади, лекин унинг ички шаффофлиги ўз-ўзидан тил 
илмида аниқлик ва бир маънолиликни таъминлайди.
Тилшуносликда лакуна тушунчаси ―кўп қиррали 
ва айни пайтда, англаш учун осон бўлмаган феномен‖, деб 
талқин қилинади. Бу феноменни англаб олишнинг 
мураккаблиги шундаки, бир томондан лакуна ўзида бир 
тил ѐки бир неча тиллар доирасида мавжуд предметни акс 
эттирса, иккинчи томондан мавжуд бўлмаган предмет ѐки 
воқеа-ҳодисани, яъни йўқ маънони, тизимли бўшлиқ, 
очиқликни акс эттиради. Шунинг учун ҳам мазкур 
феномен тиллар ўртасида турлича нуқтаи назарни юзага 
келтиради.
Қуйида айрим шундай ички лакунар бирликларни 
таҳлилга тортамиз: 
Акашак – 1. Мушакларнинг қаттиқ тортишуви 
натижасида одам танасининг бирор қисми ишламай, 
ҳаракатланмай қолиши. Масалан, Гулнор оѐқларининг 
акашаклана борганини, бутун гавдасининг тириша 
бошлаганини сезди (Ойбек, ―Қутлуғ қон‖).
Акашак термини бугунги кунда халқ тилида тез-
тез ишлатилиб туради. Бу касалликнинг ўзига хос 
хусусияти шундаки, тўсатдан, кутилмаганда, бирданига 
содир бўлади. Киши танаси аъзоларининг нерв толалари 
ѐки томирлари тортишиб қолиши натижасида пайдо 
бўлади. Шу боис, одамнинг оѐқлари, қўллари, бўйни, тили 
ва ҳоказо аъзоларига нисбатан қўлланилиши мумкин.
2. Тоб ташламоқ, қийшайиб қолмоқ. Масалан, 
Ефим тоға.. болғани қўлига олиб, ўқи букри одамдай 
акашак бўлиб кетган арава олдига борди (Ҳ.Назир, 
―Сўнмас чақмоқлар‖).
Ағин (ағин) – туғма ѐки орттирилган ―соқов‖, 
―гунг‖, ―тилсиз‖ маъноларини англатади. Бу термин 
тарихий асарларда кўплаб учрайди ва бугунги кунда 
ҳаѐтимизда 
камдан-кам 
қўлланилади. 
Жумладан, 
Носириддин Бурҳониддин Рабғўзийнинг ―Қиссас-ул 
Рабғўзий‖, Юсуф Хос Ҳожибнинг ―Қутадғу билиг‖ 
асарида ҳам худди шу маънода қўлланган. Масалан, ―Тағи 
ишламаганлар бири қарағу, иккинчиси сағир, учинчи 
ағин‖ (Н.Рабғўзий, ―Қиссас-ул Рабғўзий‖). 
Жим турадиган ѐки жуда кам гапирадиган 
одамларга нисбатан кўчма маънода ҳам ишлатилади. 
Масалан, Налук сўзламассен ағинтег бўлуб (Ю.Х.Ҳожиб, 
―Қутадғу билиг‖).
Бебилчак (бебилсак) – одамнинг оѐғи остидаги 
кафтсимон қисм, оѐқнинг юзи. Масалан, Ёзнинг кунида 
иссиқ қум одамнинг бебилчагини куйдиради. Бебилчак 
киши танаси аъзоларига тегишли номни англатади.
Бебилчак – диал. Оѐқ юзининг дўнг жойи [11]. 
Масалан, Туфли бебилчагимни сиқяпти. Ушбу термин 
оѐқнинг ерга тегадиган қисми маъносида ҳам бугунги 
кунда ишлатилиб туради. Шунингдек, оѐқнинг шу қисми 
сезувчан бўлиб, нерв толаларининг тугалланма жойи 
ҳисобланади. 
Кўпгина 
касалликларни 
даволашда 
бебилчакка таъсир қилиш, унга иссиқ бериш фойда 
беради.
Борак (бурак) – ѐшлигида чечак ѐки қизамиқ (гул) 
чиқиб, ўз вақтида даволанмаганлиги учун юзида чандиқ, 
доғ белгилари қолган одам. Масалан, Қурбон бурак 
маҳалламизда кўринмай қолди. Бундай одамлар кўпроқ 
ҳали тиббиѐтда эмлаш амалиѐти бўлмаган пайтларда шу 
касалликлар билан оғриб, тахминан XX асрнинг 80-
йилларигача 
яшашган. 
Кейинчалик, 
медицина 
ривожланиб, чечак, қизамиқ (гул), қизилча ва бошқа 
шунга ўхшаш касалликларнинг олдини олиш чоралари 
топилган. Ҳозирги кунда бундай одамлар деярли 
учрамайди.
Борак термини ўзбекча сўз бўлиб, тил нуқтаи 
назаридан келиб чиқиши от туркумига киради. Бу термин 
шундай касаллик билан оғриган одамга нисбатан 
ишлатилганда, сифатлашади ва шахснинг белгисни, яъни 
юзида доғлари бор одам маъносини ифодалайди.
Майриқ (мийқи) – одам танаси аъзолари (оѐқ-қўл 
ва оѐқ-қўл панжалари)нинг қийшиқ шаклланиши 
касаллиги. Масалан, Одина опа қиз фарзанд кўрди, аммо 
оѐқлари майриқ туғилди. Майриқ касаллиги туғма ѐки 
орттирилган бўлиши мумкин. Мазкур касалликнинг ўзига 
хослиги шундаки, оѐқ-қўл, панжалар орасидаги меъѐрий 
кенглик бузилган, яъни ўзгарган бўлади. Бунда қўл-оѐқ ва 
панжалар ѐн томонга ѐки ички томонга силжийди, 
қийшаяди. Ушбу термин бугунги кунда ҳам тилимизда 
кенг қўлланилади.
Майриқ 
лексемаси 
ўзбек 
тилида 
―эгик‖, 
―мункайган‖ маъносида ҳам ишлатилади. Бу сўз 
ҳаракатнинг белгиси маносида, кўпинча, майрилган 
тарзда қўлланади. Майрилмоқ – диал. Эгилмоқ, букилмоқ, 
мункаймоқ [11]. Масалан, Энди сўзни Равшанхоннинг 
энасидан.. юраги куйиб, майрилиб қолган кампирдан 
эшитинг (―Равшан‖ достонидан).
Мўначоқ (мўночоқ) – одам танаси аъзоларидан 
бирининг туғма мавжуд бўлмаслиги, йўқлиги. Масалан, 
Абдураим бобонинг қизи туғма мўначоқ, чап қўли йўқ 
эди. Мўначоқ касаллиги ирсий, яъни аждоддан-авлодга, 
авлоддан-авлодга ўтиши, шунингдек орттирилган, яъни 
бирор касаллик ѐки етишмовчилик туфайли она қорнида 
пайдо бўлган бўлиши мумкин. Ушбу термин, бугунги 
кунда, асосан одамнинг оѐқ-қўлларига нисбатан тез-тез 
қўлланилади.
Мункис – кишилардаги нутқ органи бўлган тил 
фаолиятининг ўз мувозанатини йўқотиши ѐки одам 
тилидаги нуқсон. Масалан, Рисолат бувининг тили 
мункисланиб қолган. Тили мункис одам гапираѐтганда 
унинг сўзлари тўхтаб-тўхтаб, каловланиб, ноаниқ бўлиб 
чиқади. Бу термин ўзга хос белгига эга ва ўзбек тилида 
мункимоқ феъли билан маъно жиҳатдан боғлиқ. 
Мункимоқ деганда, қоқилмоқ, тоймоқ, нотўғри йўлга 
кирмоқ кабилар тушунилади. Бу ўринда ана шундай 
белгилар тилда намон бўлади. Шу нуқтаи назардан 
олганда, тили мункис одам тўғри гапира олмайди.
Мункис термини ўзбекча, аслида от туркумига 
мансуб, 
бу 
сўз 
одамга 
нисбатан 
қўлланганда, 
сифатлашади, яъни шундай белгини ифодалайди.

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish