1.3. Илғор педагогик технологияларни ўқув жараёнини
ташкиллаштиришдаги ўрни
Таълим жараёнини бир тизим деб қарасак, унинг ташкил этувчилари
(элементлари)га қуйидагилар киради: таълим мақсади, уқув мақсадлари
(кутилаётган натижалар), таълим берувчи, тахсил олувчи, таълим мазмуни,
таълим методи, таълим шакли, таълим воситалари, назорат ва бахолаш.
Таълим жараёнини лойихалаштиришда санаб ўтилган элементлардан
бирортаси эътибордан четда қолса, нотуғри танланган бўлса тизим
ишламайди. Демак, таълим жараёни олдига қуйилган мақсадга эришилмайди.
Масалан, автомобил двигателининг мойлаш тизимини кўриб чиқадиган
бўлсак, уни ташкил этувчи элементларидан бирортаси ишламай қолса, ёки
ёмон ишласа двигателнинг ишқаланувчи қисмларига мой етиб бормайди ва
натижада двигател ишдан чиқади. Демак, тизимнинг фаолияти уни ташкил
этувчи хар бир элементига ва ўз навбатида ҳар бир элемент бир–бирига
чамбарчас боғлик.
Ўқитиш, ёзиш ва танқидий фикрлаш-УЁТФ лойихасида танқидий
фикрлаш асосларини баён этишдан олдин моделлаштирилган машғулот
ўтказиш назарда тутилган. Бундай кетма-кетликни сақлашдан мақсад –
24
тингловчилар янгича ёндошувнинг аввало, ўқитувчи «ўзидан ўтказиб
кўришлари»ни, сўнгра унинг назарий асосларини ўзлаштиришга
киритишларини таъминлашдан иборат.
Кўргазмали машғулотнинг мақсади–ўқитишнинг янгича ёндошув ва
услублари доирасида ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини намойиш қилиш, унинг
иштирокчиларига фаол билим моделини таклиф қилади.
Маъруза давомида ўқув материалининг хар бир сатр бошининг мазмуни
бахоланиб, хулоса варақни чап томонига қалам билан махсус белги қуйиб
борилади:
«у»-ўқитаётганингиз сизнинг билган ва ўйлаб турганингизга мос
тушса;
«-»-ўқиётганингиз сизнинг билган ва ўйлаб турганингизга қарама-
қарши бўлса;
«
»-ўқитаётганингиз сиз учун янгилик бўлса;
«
»-ўқитаётганингиз тушунарли бўлмаса ёки бу ҳақда сиз батафсилроқ
маълумот олишни хохласангиз.
Сиз бу белгилар ёрдамида ахборот тўғрисидаги ўзингизни яхлит
тасаввурингизни акс эттиришингиз лозим. Бу усул ўқувчига янги ахборотни
номалум ёки янги, тушинарсиз ёки эътироз билдириш лозим бўлганларга
ажратиб бахолаш имконини беради.
Шундай қилиб, ўқувчилар ахборотни ўзлаштиришга онгли равишда
ёндошишлари учун улар матнни тушиниш жараёнини кузатиб бориш
ҳисобига матн мазмунини узоқ муддат онгда шакллантиришга бу эса
ўзлаштиришнинг ортиб боришига олиб келади.
Мустақил ўқишга якун ясаб, ўқитувчи талабаларга ўқиганлари
тўғрисида ўйлашга ва ўзларининг қўйган белгилари бўйича матн тўғрисидаги
фикрларни жуфтликда мухокама қилишни таклиф қилади. Шундан сўнг
ўқитувчи «Олдиндан айтилган кайси фикрлар тасдиқланади
», «қандай янги
ахборотларни ўқидингиз
», «Белгилаб қўйган ўқишнинг оддий ўқишдан
25
қандай фарқи бор
», «Нима учун қўйилган белгилар янги ахборотни
пухтароқ эгалашга имкон беради
» - каби саволлар билан мурожат қилади.
Мухокама натижасида хулосалар ясалади. Бу хулосалар натижасида
ўқитувчига ишонч билдирилса, у ўқитувчига ишончнинг мўжизаси бўлади.
Хозирги пайтда танқидий фикрлашни қўллаш ва бунга ўргатишга фанлараро
дастур сифатида катта эътибор берилмокда.
УЁТФ (ўқитиш, ёзиш ва танқидий фикрлаш) ўқитишнинг универсал
асосларининг тизими сифатида, унда ўқитишнинг интеерактив усулларини
кенг миқёсда қўлланиши ва танқидий фикрлашни самарали ривожланишига
имкон беради. Танқидий фикрлашга ўргатиш кадрлар тайёрлаш миллий
дастурида баён этилган юқори умумий ва касбий маданиятли, ижодий ва
ижтимоий фаол, ижтимоий-сиёсий хаётда мустақил равишда ўз ўрнини топа
олиш малакасига эга бўлган, истиқболли вазифаларни қўйиш ва хал қилиш
қобилиятига эга бўлган кадрларнинг янги авлодини шакллантириш
вазифасини хал қилишга хам тўла тўкис мос келади. Танқидий фикрлашнинг
мухимлигини америкалик педагог Д. Дьюн қуйидагича таърифлайди:
«Инсоннинг шароитлар ва тажриба натижаларига нисбатан танқидий
фикрлашигина шахс истаги ва қизиқишларини тўғри йўлга солади».
Танқидий фикрлаш - ғоя ва имкониятларни ижодкорлик билан уйғунлашуви,
конденция ва ахборотларни қайта фикрлаш ва қайта қуришдек мураккаб
жараён. Бу фаол ва интерактив билишнинг бир неча даражаларида бир вақтда
рўй берадиган жараён хам бўлиб, ҳисобланади. Танқидий фикрлаш-ўқитиш
предмети эмас, балки ўқитиш натижасидир. Бу ғояларни ва уларнинг
аҳамиятини ҳам кўп фикрлилик нуқтаи назаридан кўриб чиқиш, хамда
уларни бошқа ғоялар билан таққослашдир. Бу фикрлашнинг энг юқори
даражаси ақлий фаолият бўлиб, унда тахлил ва таққослаш, изохлаш, қўллаш,
тортишув, якдиллик, муаммоларни ҳал қилиш ёки фикрлаш жараёнини
бахолашга алохида эътибор берилади. И. Агаповнинг айтишича танқидий
фикрлаш-ўқувчиларда матн билан ишлаш малакасини ривожлантириш,
оғзаки ва ёзма нутқнинг барча кўринишларини эгаллаш, муайян матн буйича
26
тенгдошлари билан фикр алмашув (мулокат малакалари, гуруҳ билан ишлаш
малакалари) га йуналтирилган педагогик технологиядир.
Танқидий фикрлаш ўқув хонасидаги мухитни ўзгартириб, унга
тўлиқлик тусини бериш, машғулотларни эса ўқитувчи ва ўқувчи учун
қувончга айлантиришдир. Бундай технология, кп фикрлилик ва матнни
шархлаш нуқтаи назарининг кўплиги ва билиш жараёнининг рефлективлиги,
маданиятни замонавий тушуниш каби ғояларга асосланади. Шахс қадрияти,
ғояси ва унинг ривожланиши, ўз - ўзини англаши ва руёбга чиқариши учун
қулай шароит яратишнинг сўзсиз устуворлиги энг мухим бўлиб ҳисобланади.
Танқидий фикрлашнинг тасдиғи сифатидаги фикрлар:
- янги вазиятлар учун қўлланилаётган самарали узлуксиз таълим биз
учун ахборот ва ғояларнинг тушунарли булиши муаммосини ташкил қилади.
Ўқувчилар ахборот ва ғояларни фаоллик билан ўзлаштиргандагина энг
юқори натижага эришиши мумкин.
-
фикрлаш фаолиятини ривожлантиришнинг турли стратегия
(шакл)лари қўлланилгандагина ўқиш жараёни муваффаккиятлироқ бўлади.
Бундай стратегиялар ўқув жараёнини онглирок бўлишини таъминлайди.
Бубернинг фикрича «бу тарбиядаги шундай мувофаққиятки, унда шахс
туғилади, инсон манавияти сирли тарзда шаклланиб боради, ўқувчи ўқитувчи
билан хамкорликда хаёт сирларига тушуниб етади. Оралиқ якун ясашда
ўқитувчи тингловчиларда саволлар бор–йўқлигини аниқлайди. Тушган
саволларга бошқа тингловчиларниг жавоб беришини илтимос қилади, сўнгра
барчага қуйидаги саволларни беради:
Сизнинг дастлабки фикрингиз Бубер нуқтаи назари билан қай даражада
мос тушди
.
Сизни энг кўп хайратга солган нарса нима
Нима сизга маъқул бўлди
Нималарга эътирозингиз бор
Бундан биз қандай хулоса қилишимиз мумкин.
Сиз буни амалда қўллай оласизми
27
Маърузанинг якуний қисмида ўқитувчи ва ўқувчи муносабатлари
эркин бўлиши керак. Ўқитувчи маънавият зинапоясида ўқувчига нисбатан
бир поғона юқори туради. Унинг устунлиги ва обрўси ана шундан қелиб
чиқади. Ўқитувчининг айнан мана шу обрўсини тан олиниши, Бубер
ёндошувининг ананавий ва замонавий педагогикада мустахкам шаклланиб
қолган ёндошувлардан афзаллигини кўрсатади.
Танқидий фикрлашнинг асосини қуйидаги уч фаза ташкил қилади:
даъват, англаш, мулохаза (ДАМ).
Даъват фазасининг ахамияти шундан иборатки унда янги билимларни,
ўзи мустақил танлаган мақсад учун ишлатиш ўқувчида кучли бўлади.
Англаш-ифодали фикрлашнинг иккинчи фазоси ҳисобланади. Унда
янги ахборот даъват фазасида фаоллаштирилган ахборот билан боғланади.
Янги ўқув материалининг тушинилишига эришиш бу фазанинг энг мухим
вазифаси хисобланади. Бу фазада ўз тушунчаларини кузатиб бориши
муҳимдир. Субъектнинг ички жараёнлари ва холатларини ўзи томонидан
билиб боришига рефлекция (орқага қайтиш) дейилади.
УЁТФ нинг учинчи фазаси мулохаза қилишдир. Бу фазада билимлар
мустахкамланади ва ўрганилаётган масала олдинги фазаларга нисбатан
тўлароқ тасаввур шаклланади. Талаба ўз ўқув мақсадига эришгандагина
бундай ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Бу талабанинг янги ғоя ва
ахборотларни ўз сўзи билан ифодалай олишида акс этади. Ўқувчилар
ўзларига кўпроқ ёккан нарсани яхшироқ эслаб қоладилар. Бундай тушуниш
узоқ муддатли таъсирга эга булади.
Стил, Мередис ва Темплар УЁТФ асослари (даъват, англаш, мулохаза)
ўқитувчига шундай шароитлар яратадики, улар натижасида у қуйидагиларни
уддалайди деб хисоблайдилар:
- ўқувчиларнинг фикрлашини фаоллаштиради;
- ўқувчилар мақсадини ажратади;
- фаол мунозарага имкон яратади;
- фаол ўқув фаолиятини таъминлайди;
28
- ўзгаришларини рағбатлантиради.
- ўз ўзини рўёбга чиқаришга имкон беради;
-танқидий фикрлашга имконият яратади.
Танқидий фикрлашга ўргатиш маълум вақт талаб қилади. Бу вақтни
ихтиёрий фанга оид вазифаларни ўрганишда танқидий фикрлаш орқали ўқув
материалини пухтароқ ўзлаштиришга эришиш йўли билан тўплаб бориш
мақсадга мувофик.
Стил., Мередес ва Темплар ўқув хонасида ўқувчиларнинг қуйидаги
хатти харакатлари шаклланиши ва қуллаб - қувватланишини тавсия этадилар.
Ақлий хужум-ғояларни генерация қилиш усули, фикрлар хужуми.
Бунда қатнашчилар бирлашган холда қийин муаммони ечишга харакат
қиладилар: уни ечиш учун шахсий ғояларни илгари сурадилар (генерация
қиладилар).
Ақлий хужум усулида у кичик гуруҳлар билан ўтказилади. Унинг
мақсади мумкин қадар катта миқдордаги ғояларни ечиш, талабаларни айнан
бир ҳил фикрлаш инерциясидан холи қилиш. Бу усулнинг тамоили шундан
иборатки, унда қанчалик ғоялар кўп бўлса шунчалик ғоялар ичидан биттаси
мувофаққиятли бўлиш имконияти яқиндир.
Ақлий хужумда:
- айтилган гап хеч қандай чегараланмаган холда баланд овозда
гапирилиши лозим.
- хар қандай фикрни айтиш мумкин, фикрлар хеч қандай мативларсиз
вазифага қараб айтилади.
- ғоялар танқид қилинганда, уларни мухокома қилиш фикрлари ва
мулохазалар тугатилгунча давом этади. Хамма фикрлар қайд қилиб
борилади.
Ақлий хужум ўтказилиб бўлингандан сўнг вазифани ечиш бўйича
берилган таклифлар ўрганилиб чиқилиши лозим. Ақлий хужум маъруза,
амалий машгулот (10-15 киши) билан ўтказилади. Бу усул катта гурухларда
ҳам (120 ва ундан ортиқ) янги ғояларни ишлаб чиқиш самарадорлигини
29
сезиларли даражада очишини таъминлайди. Барча иштирокчилар кичик (5-6
киши) гуруҳларга бўлиниб, улар хал қилинадиган ижодий вазифа ва муаммо
бўйича 15 мин. давомида мустакил равишда ақлий; масалан радиоалоқа-
йўлдошли алоқа тўғрисида хужум ўтказадилар. Шундан сўнг хар бир кичик
гуруҳ вакиллари ўз гуруҳларида ишлаб чиқилган ғоя хақида ахборот
берадилар ва ўқитувчи рахбарлигида жамоа бўлиб бахо берадилар ва
уларнинг энг яхшилари танлаб олинади. Ақлий хужум тингловчиларни
фаоллаштиради ва чарчоқни енгади.
Хулоса
Телекоммуникация тармоқларида назорат ва техник хизмат кўрсатиш
тизимларини ўрганишда ахборот ва педагогик технологияларда фойдаланиш
натижасида таълимда катта самарадорликка эришиш мумкин. Ҳозирги вақтга
келиб, замонавий истиқболли бўлган ахборот технологиялари таълим
тизимида кенг кўламда ишлатилмоқда, жумладан турли хил электрон
дарслик ва қўлланмалар ишлаб чиқилмоқда. Компьютер мониторида ўқув
материалини ўрганувчига тасвирлаб беришга кўра электрон ўқитиш ўқув
дастурлари қуйидаги учта гурухга бўлинади:
- чизиқли матн кўринишдаги ўқитиш дастурларига;
- гиперматн кўринишдаги ўқитиш ўқув дастурларига;
- мультимедиали ўқитиш ўқув дастурларига.
Педагогик технология - барча бошқарилувчи ташкилий қисмлар ва
уларнинг богликлигини таҳлил қилиш, танлаш, лойиҳалаш ва назорат қилиш
йўли билан педагогик самарадорликни юқори даражага кўтариш ҳамда бу
борада тизимли ёндашувни жорий этишни ифодалайди. Педагогик
технология (ПТ) - шундай билимлар соҳасики, улар ёрдамида XXI асрда
давлатимизда таълим соҳасида туб бурилишлар юз беради, ўқитувчи
фаолияти янгиланади, талаба-ёшларда ҳурфикрлилик, билимга чанқоқлик,
Ватанга меҳр-муҳаббат, инсонпарварлик туйгулари тизимли равишда
шаклланади.
30
Телекоммуникация тармоқларида назорат ва техник хизмат кўрсатиш
тизимларини ўрганиш бўйича ушбу бўлимда электрон қўлланма яратилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |