Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тошкент ахборот технологиялари университети



Download 0,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/23
Sana22.02.2022
Hajmi0,81 Mb.
#88330
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
telekommunikatsiya tarmoqlarida nazorat va texnik xizmat korsatish tizimlari fanidan elektron oquv qollanma yaratish

Хулоса 
Ҳозирги кунда компьютер ва ахборот технологияларининг ривожланиб 
бориши ва турли иқтисодий, ижтимоий, маънавий соҳаларга кириб бориши 
бажарилиши керак бўлган ишлар вақтини камайтиради ва уларнинг сифатини 
оширади. Бир томондан, компьютер техникасининг бундай кенг ёйилиши 
бир қанча ютуқларга эришишга сабаб бўлса, иккинчи томондан эса, инсон 
саломатлигига маълум миқдорда салбий таъсир қилишига ҳам олиб 
келмоқда. Компьютер мониторини химоя фильтрисиз ёки унинг ерга улаш 
симини ерга уламасдан ишлатиш монитор экранида электростатик 
нурланишни хосил қилади ва инсоннинг кўз нурини сусайишига олиб келади. 
Бунга мисол қилиб, компьютер билан кўп ишлайдиган киши - ходимларни 
кўриш қобилияти анча сусайган бўлади. Бундан ташқари компьютер 
электромагнит нурланишни хам тарқатади. Бу хам инсон саломатлигига 
хавфли, лекин ярим метр масофа узоқликда ўтирган фойдаланувчи бундай 
нурланишдан холи бўлади. Ишлаш вақтида қўл оёқ, бош ва бошқа аъзоларни 
зўриқмаслиги учун стулнинг баландлиги ва клавиатуранинг сатҳи 
фойдаланувчи учун қулай булиши керак. Саломатлик хамма учун бебаҳо 
неъмат ҳисобланади, шунинг учун қандай сохада ишлашдан қатъий назар 
уни сақлашга харакат қилиш керак. 


14 
УМУМИЙ ХУЛОСА 
Телекоммуникация тармоқларида техник хизмат кўрсатиш ва назорат 
тизимлари – маълумотлар ва овоз серверларини узатиш хизматларини 
назорат ва диагностика этиш учун мўлжалланган.
Замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, фойдаланувчи қаерда 
бўлишидан қатъи назар, ҳар қандай элементларни назорат қилиши учун 
назорат ва диагностиканинг ўрни катта. Шунинг учун хам биринчи навбатда 
эксплуатация жараёни, иккинчи навбатда ишончлиликни ошириш усуллари 
ва учинчи навбатда назорат ва диагностика турлари ва усулларидан 
фойдаланиш фойдалироқдир. Шу сабабли элементларни назорат ва 
диагностика қилиш жараёнида сигнатурали анализатордан фойдалансак 


15 
эксплуатация жараёнида ва ишдан чиққан элементларни текширишда 
вақтдан ютган хисоланамиз. Юқоридагиларни инобатга олганда назорат ва 
диагностика тамойилларини ўрганишга эҳтиёж туғилади. Шуни инобатга 
олиб ушбу битирув малакавий ишда электрон қўлланма тайёрланди. 
Назорат ва диагностика тамойилларини ўрганишда ахборот ва 
педагогик технологияларда фойдаланиш натижасида таълимда катта 
самарадорлик эришиш мумкин. Ҳозирги вақтга келиб замонавий истиқболли 
бўлган ахборот технологиялари таълим тизимида кенг кўламда 
ишлатилмоқда, жумладан турли хил электрон дарслик ва қўлланмалар ишлаб 
чиқилмоқда. Компьютер мониторида ўқув материалини ўрганувчига 
тасвирлаб беришга кўра электрон ўқитиш ўқув дастурлари қуйидаги учта 
гурухга бўлинади:
- чизиқли матн кўринишдаги ўқитиш дастурларига; 
- гиперматн кўринишдаги ўқитиш ўқув дастурларига; 
- мультимедиали ўқитиш ўқув дастурларига.
Педагогик технология - барча бошқарилувчи ташкилий қисмлар ва 
уларнинг богликлигини таҳлил қилиш, танлаш, лойиҳалаш ва назорат қилиш 
йўли билан педагогик самарадорликни юқори даражага кўтариш ҳамда бу 
борада тизимли ёндашувни жорий этишни ифодалайди. Педагогик 
технология (ПТ) -шундай билимлар соҳасики, улар ёрдамида XXI асрда 
давлатимизда таълим соҳасида туб бурилишлар юз беради, ўқитувчи 
фаолияти янгиланади, талаба-ёшларда ҳурфикрлилик, билимга чанқоқлик, 
Ватанга меҳр-муҳаббат, инсонпарварлик туйғулари тизимли равишда 
шаклланади
Назорат ва диагностика тамойилларини ўрганиш бўйича ушбу 
бўлимда электрон қўлланма ишлаб чиқилди. Шу билан бирга талабалар 
билими баҳолашда энг самарали усуллардан бири ҳисобланмиш назорат 
саволлари ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган электрон қўлланмани ТАТУ ни 
“Маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари” кафедрасида ўқитиладиган 
“Телекоммуникация тармоқларида назорат ва техник хизмат кўрсатиш 


16 
тизимлари” фанини ахборот технологияларидан фойдаланиб ўрганишда 
ишлатиш мумкин. Шу билан бирга электрон қўлланмани ТАТУ нинг барча 
филиалларидаги талабалар хам масофадан туриб фойдаланишлари учун бош 
web сайтига, яъни tuit.uz га жойлаштириб қўйиш мумкин.

Download 0,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish