Тошкент давлат ахборот технологиялари университети узбекистонда демократик жамият курилиши



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/45
Sana22.02.2022
Hajmi1,61 Mb.
#88080
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45
Bog'liq
11288 ГЕОСИЁСАТ АСОСЛАРИ.doc

2. Узбекистон-Япония муносабатлари
Узбекистон Шаркнинг энг ривожланган мамлакати булган Япония 
билан хам хамкорлик алокаларини ривожлантирмокда. 1994 йил 16-19 май 
кунлари Узбекистон давлат делегацияси расмий ташриф билан Японияда 
булди. Сафар пайтида Узбекистон билан Япония уртасида муносабатларнинг 
асосий тамойиллари хакида кушма баёнот, ташки ишлар буйича 


муносабатлар хакида хужжат имзоланди. Узбекистон делегацияси машхур 
Панасоник концернида булди ва унинг рахбарияти билан Узбекистонда 
шуъба очишга келишилди. Республикамиз шахарларида Панасоник 
махсулотларини сотиш йулга куйилди.
Узбекистонда Япониянинг дунёга машхур "Мицуи ва КО ЛТД", 
"Мицубиси корпорейшн", "Сумитото корпорейшн", "Томен корпорейшн", 
"Чори" каби компанияларининг доимий ваколатхоналари фаолият 
курсатмокда. Улар билан Узбекистон ташки иктисодий вазирлиги уртасида 
хамкорлик тугрисида битимлар имзоланган. Япония хукумати Кукдумалок 
нефть-газ конденсати конини узлаштиришда, Бухорода нефтни кайта ишлаш 
заводини куришда, Фаргонада нефтни кайта ишлаш заводини таъмирлашда, 
телеалока тармокларини таъмирлашда уз сармоялари билан катнашмокда. 
Факат 1994 йилда 40 нафардан ортик ёшлар Японияда малака ошириб 
кайтдилар.
Ўзбекистон - Япония хамкорлигининг молиявий-иктисодий томони 
республика иктисодини ислох килишда мухим роль ўйнайди. Ўз навбатида 
Япония томони Ўзбекистонга Марказий Осиёда асосий геосиёсий холатга 
хамда Япония учун катта ахамиятга эга бўлган мамлакат сифатида 
карамокда.
2002 йилнинг июль ойида Президент Ислом Каримовнинг Японияга 
килган ташрифи икки давлат ўртасидаги муносабатларнинг юкори даражада 
эканлигини намойиш этди. 
Ташриф натижасида ўзбек-япон муносабатлари сифат жихатдан янги 
даражага кўтарилиб, Ўзбекистоннинг Япония билан муносабатларига 
стратегик шериклик макоми берилган эди. Бундай маком Ўзбекистоннинг 
хорижий мамлакатлар билан муносабатларининг мухимлик даражасига кўра 
энг юкоридир.
Шундай килиб, ўтган давр мобайнида, асосан иктисодий ва маданий 
алокаларни ривожлантиришдан иборат бўлган Ўзбекистон – Япония 
хамкорлиги шаклан янгалана бошлади. Ўзбекистон – Япония иккитомонлама 
муносабатларида уларнинг сиёсий таркибини тўлдириш бўйича аник 
тенденция пайдо бўлди. Ўзбекистон – Япония икки томонлама 
муносабатларида иктисодий огиш сиёсий хамкорлик томонга йўналтирила 
бошланди. Ушбу бурилиш Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ва 
Япония Бош вазири Дзюничиро Коидзуми томонидан имзоланган Япония ва 
Ўзбекистон Республикаси ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва 
хамкорлик тўгрисидаги кўшма Баёнотда ўз тасдигини топди.
Ташриф давомида икки мамлакат ўртасида меъёрий-хукукий базани 
мустахкамлашга кўмаклашувчи бир катор хужжатлар (жами 14 та) 
имзоланди. Юкорида таъкидланган хужжатлардан ташкари «Ўзбекистон 
Республикаси ва Япония иктисодий хамкорлигини янада ривожлантириш ва 
Ўзбекистондаги иктисодий ислохотларга кўмаклашиш тўгрисида кўшма 
баёнот»ни кўрсатиб ўтиш мумкин. Иккала томон хам халкаро 
антитеррористик коалиция фаолиятидаги бир-бирининг фаол иштирокини 
юкори бахолайди. Ўзбекистон Япониянинг Осиёдаги каби, бутун дунёда 


хавфсизликни таъминлашда янада фаолрок роль ўйнашга интилишини, ўз 
навбатида Япония томони хам Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муким 
шериги деб хисоблайди ва минтакада ядро куролидан холи худуд яратишга 
ва халкаро терроризмга карши курашишга оид Ўзбекистон ташаббусини хар 
томонлама кўллаб-кувватлайди. Ўзбекистон ва Япония БМТ ва бошка 
халкаро ташкилотлар доирасидаги хамкорликни фаол ривожлантирмокда. 
Бизнинг мамлакатимиз Японияни БМТнинг Хавфсизлик Кенгашига доимий 
аъзо сифатида кабул килиш ташаббусини илгари сурган ва шу позицияни 
каттик химоя килади. Ўзбекистон Афгонистонни иктисодий кайта тиклашга 
масалаларига багишланган Токио анжумани ишида фаол иштирок этди.
Афгонистонда иктисодий ва гуманитар лойихаларни биргаликда амалга 
ошириш учун Ўзбекистон инфратузилмаси ва ресурс салохиятидан 
фойдаланишга Япония томонидан кизикиш билдирилди.
Япония хукумати Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислохотлар 
жараёнига ва Ўзбекистоннинг иктисодий ривожланишига ўзининг молиявий 
ёрдам хажмини кенгайтирмокда.
Япония билан хамкорликни ривожлантириш учун Бош вазир 
Дж.Коидзумининг 2002 йил апрель ойида Боаода (ХХР) ўтказилган Осиё 
Форумида илгари сурган Шаркий Осиёдаги иктисодий хамкорлик 
жараёнларига Марказий Осиё минтакасини жалб килиш тўгрисидаги 
ташаббуси мухим ахамият касб этмокда.
Уни амалга ошириш ва энергетика сохасидаги хамкорлик 
истикболларини ўрганиш учун 2002 йилнинг июль ойида Япония хукумати 
Ўзбекистонга ва Марказий Осиёнинг бошка мамлакатларига «Ипак йўли 
энергетик миссиясини» юборди. Мазкур ташаббуснинг акценти энергетика 
сохасидаги хамкорликка каратилади. Иктисодиётдан ташкари, Япония 
Ўзбекистон 
билан 
маданий 
алокаларни 
мустахкамлашдан 
хам 
манфаатдордир.
2006 йилнинг кузида Япония Бош вазири Дж. Коидзумининг 
Узбекистонга ташрифи бу мамлакатнинг Марказий Осиё минтакасига, 
жумладан, Узбекистонга булган кизикишини яна бир бор ифодалаб берди. 
Япония 
Узбекистонга 
10дан 
ортик 
турли 
дастурлар 
доирасига 
кумак бермокда. Жумладан, Тошгузор-Бойсун-Кумкургон темир йулининг 
курилишида Япония 150 миллион АКШ доллари микдорида кредит ажратган 
холда амалий ёрдам курсатмокда.
Узбекистон - Япония муносабатларининг геосиёсий жихатлари 
борасида шуни алохида таъкидлаш керакки, Узбекистон Япониянинг БМТ 
Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолигига номзод сифатида илгари сурди 
ва доимо куллаб-кувватлаб келмокда. Япония эса уз навбатида Узбекистон 
рахбарияти, хукумати ва миллий давлатчилигига юксак даражада хурмат 
курсатган давлатлардан бири хисобланади. 2005 йил Андижон вокеаларидан 
кейин Узбекистонга карши бошланган ахборот хуружи даврида 
Узбекистонга карши амалга оширилган бухтонларга кушилмади. Аксинча, 
Япония БМТнинг 3 Кумитасига раислик килган 2005 йилда, Кумитанинг 
навбатдаги мажлисларидан бирига айнан Узбекистон масаласини кун 


тартибига куйишдан бош тортди ва Узбекистонда руй берган 13 май 
вокеаларида мамлакат хукуматининг айби йуклигини, бу вокеа ташкаридан 
атайлаб уюштирилган хуруж эканлигини чукур англаб етганлигини намоён 
этди.
Бугунги кунда Узбекистон - Япония муносабатлари янги боскичга 
кутарилаётганлигини таъкидлаш мумкин. 2007 йил апрель ойининг сунгги 
кунларида Япониянинг иктисодиёт, савдо ва саноат вазири Акира Амарини 
бошчилигидаги йирик саноатчи ва тижоратчилардан иборат делегациянинг 
Узбекистонда 
булиши 
икки 
мамлакат 
уртасида 
амалий 
ишлар 
ривожтопаётганлигидан далолат беради.
Япониянинг Марказий Осиёда геосиёсий манфаатлари мавжуд. Аммо 
кунчикар мамлакатнинг манфаатлари минтакада тинчлик ва хамкорликнинг 
бузилишига 
йуналтирилмаган. 
Япония 
бу 
минтакадаги 
барча 
республикаларнинг миллий давлатчилик анъаналари, давлатчилик тузумини 
куллаб-кувватлайди. Шу нукти-назардан Япониянинг Марказий Осиёдаги 
геосиёсий манфаатлари иктисодий мазмунда эканлиги маълум булади. 
Узбекистонга яхши маълумки, Козогистон Япониянинг Марказий Осиёдаги 
асосий иктисодий шериги хисобланади. Узбекистон хам Япон сармоясини уз 
иктисодиётига жалб этишдан жуда манфаатдор. Шу нуктаи-назардан Акира 
Амарини бошчилигидаги делегациянинг Узбекистонга ташрифи иктисодий 
хамкорликни ривожлантиришда мухим ахамият касб этади.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish