Тошкент давлат ахборот технологиялари университети узбекистонда демократик жамият курилиши


 Узбекистоннинг АКШ билан муносабатлари



Download 1,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/45
Sana22.02.2022
Hajmi1,61 Mb.
#88080
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45
Bog'liq
11288 ГЕОСИЁСАТ АСОСЛАРИ.doc

3. Узбекистоннинг АКШ билан муносабатлари
Европа 
Иттифоки 
давлатлари 
Билан 
ривожланаётган хамкорлик сингари АКШ билан алокаларини урнатиш 
купгина давлатларда булгани каби Узбекистон учун хам алохида ахамиятга 
эга.
Ўзбекистон - АКШ муносабатлари боскичма-боскич ривожланиб 
келмокца. Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 1996 йил ёзида 
АКШга килган биринчи ва мухим сафари давомида иктисодий хамкорликдан 
тортиб хавфсизликкача бўлган турли сохаларни камраб олган музокаралар, 
Ўзбекистон ва АКШ рахбарларининг кейинги учрашувлари, Америка 
парламени юкори мартабали вакилларининг ташрифлари Ўзбекистон – АКШ 
муносабатларини янги боскичга олиб чикци.
Икки давлат хукуматлари ўртасида 2001 йил октябрда халкаро 
террорчиликка карши курашиш масалалари бўйича кўшма баёнот 
имзоланиши, хукуматлар ўртасида икки томонлама хамкорликни янада 
ривожлантириш ва Ўзбекистондаги иктисодий ислохотларни кўллаб-
кувватлаш борасида ўзаро англашув хакида меморандум кабул килинди. 
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 2002 йил март ойида АКШга 
иккинчи расмий ташрифи Ўзбекистон ва АКШ ўртасида Стратегик шериклик 
ва хамкорлик асослари тўгрисида декларация, шунингдек, илмий-техникавий 
тадкикотлар, ядро таркатилишига йўл кўймаслик борасида хамкорлик килиш 
тўгрисида хамда Ўзбекистон Ташки иктисодий фаолият банки билан АКШ 
Экспорт-импорт банки ўртасидаги хамкорлик тўгрисида битимлар 
имзоланиши Ўзбекистон - АКШ муносабатларида кўйилган мухим 
кадамлардан бири бўлди.
Ўзбекистон ва АКШ ўртасидаги ўзаро хамкорликни турт боскичга 
бўлиш мумкин.
Биринчи боскич мустакилликка эришгунимизгача бўлган давр ва 
мустакилликнинг дастлабки уч йилини ўз ичига олади. Бу давр Ўзбекистон 
ва АКШ ўртасидаги алокаларнинг хали ривожланмаганлиги ва 
хамкорликнинг дастлабки куртаклари пайдо бўла бошлаганлиги билан 
характерланади. Ушбу боскич Америка Кўшма Штатлари Ўзбекистон 


Республикасини мустакиллигини тан олганлиги ва икки давлат ўртасида 
дипломатик муносабатлар ўрнатилганлиги билан мухимдир.
Иккинчи боскич 1993 йилга тўгри келади ва 2001 йил сентябрида 
АКШда террористик акт содир этилган даврга кадар давом этади.
Бу давр мобайнида Ўзбекистон билан АКШ муносабатлари энг мухим 
йўналишлар бўйича фаол ривожланганлиги, умумбашарий ва минтакавий 
хавфсизликнинг энг долзарб муаммоларини хал этишга бўлган 
ёндашувларнинг ўхшаш жихатларини намоён килганлигининг гувохи бўлиш 
мумкин. Бошкача айтганда, бу даврда АКШ Ўзбекистонни кайтадан кашф 
этган бўлса, Ўзбекистон хам АКШни кашф этди.
хамкорликнинг янги сифатдаги стратегик шерикликка асосланган 
учинчи боскичи 11 сентябрь вокеаларидан кейин бошланди. Бу боскич 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг АКШга килган 
сафари чогида Ўзбекистон ва АКШ ўртасида Стратегик шериклик ва 
хамкорлик асослари тўгрисидаги декларациянинг имзоланганлиги билан 
ахамиятлидир. Бу боскичнинг энг ривожланган даври Афгонистонда халкаро 
терроризмга карши курашнинг дастлабки боскичида халкаро коалицияга 
кушилган Узбекистон АКШ мудофаа вазирлигига Карши-Хонобод харбий 
базасини берганлигида намоён булди. Ушбу базани Узбекистон тинчлик 
максадларида фойдаланиш учун берганлигини хам алохида кайд этиш лозим.
Икки давлат уртасидаги муносабатларнинг туртинчи боскичи 2005 йил 
13 май Андижон вокеаларидан кейин бошланди. Фикримизча бу даврни 
айрим хорижий мутахассислар томонидан эътироф килинган совуклашиш 
даври эмас, балки муносабатларни сархисоб килиш даври, дейилса тугри 
булади. Узбекистон уз ташки сиёсатида, шу жумладан АКШ билан 
муносабатларда хам хеч качон уз зиммасига олган мажбуриятларини 
бажармасдан колмаган, аммо Айни вактда бирор бир давлатнинг сиёсий 
таъсирига тобе хам булиб колмаган. Президент И.Каримов бу хакда шундай 
ёзади:? «…Узбекистон хамма вакт -АКШга Карши шахри якинидаги 
Хонобод аэродромидан фойдаланишга рухсат этилган 2001 йилда хам, бугун 
хам узининг мустакил сиёсатини олиб бормокда. Биз хеч качон, такрор 
айтаман, хеч качон, канчалик буюк булмасин, бирор-бир мамлакатнинг 
сиёсий таъсирига берилмаганмиз»
[78]
.
Андижон вокеаларига келганда, албатта Узбекистон рахбарияти 
АКШнинг Андижон вокеаларига нисбатан билдирган муносабати ва халкаро 
комиссия киритиш тугрисидаги ташаббусини миллий манфаатларимизга зид 
эканлигини таъкидлади. Шу нуктаи-назардан икки давлат уртасидаги расмий 
муносабатларда танаффус даври бошланди. Бунинг иккинчи тарафи 
Узбекистоннинг бу вокеалар ортида гарбий кучлар борлигини тез орада 
пайкаганлиги ва исботлаганлигига бориб такалади. Мазкур танаффус 
боскичнинг энг юкори нуктаси Америка харбийларининг Карши-Хонобод 
базасидан чикиб кетиш даврига тугри келади. Бу жараён купчилик 
томонидан Узбекистоннинг Андижон вокеалари учун АКШга билдирган 
жавоби тарзида бахоланган булса-да, аслида бу тугри эмас. Афгонистондаги 


харбий харакатларнинг энг жадал палласи якунланган 2002 йилдан бошлаб 
Узбекистон АКШдан Хонобод базасини бушатишни талаб этаётган эди.
2006 йил хар икки давлат учун муносабатларнинг янги боскичини 
бошлаш олдидан сокинлик ёки танаффус даври булганлигини таъкидлаш 
мумкин. Аммо бу даврда АКШ давлат департаментининг юкори лавозимли 
вакилларидан Р.Баучер ва Э.Фейгенбаумларнинг Узбекистонга килган 
ташрифи АКШ узининг Марказий Осиёда олиб борган сиёсатида йул куйган 
хатоларини тан олганлигини намоён этди. Айникса, 2007 йилнинг март ойида 
Узбекистонга ташриф буюрган АКШ давлат котибининг Марказий ва 
Жанубий 
Осиё 
буйича 
департаменти 
бошлигининг 
уринбосари 
Э.Фейгенбаум, бу хатони очикдан очик тан олган холда шундай узади: 
«…Турли куринишларда ташкаридан амалга оширилган кучли тазйикларга 
карамасдан, Марказий Осиё давлатлари уз суверенитетини саклаб колишда 
мисли курилмаган жасорат курсатдилар.
Биз Марказий Осиё давлатларини кимнингдир шахмат тахтасидаги 
доналар сифатида асло кабул килмаймиз. Аксинча, улар бизнинг энг 
ишончли хамкорларимиздир. Биз бундан кейин иктисодий хамкорликкка 
ургу беришимиз ва кучайтиришимиз лозим…». АКШ ташки ишлар 
вазирлигининг юкори лавозимдаги бу ходими Узбекистонга килган ташрифи 
чогида АКШнинг Тошкентдаги элчихонасида берган матбуот анжуманида 
хам, кейин Вашингтонда кАКШ-Козогистон Тадбиркорлар Ассоциасцияси ва 
«Узбекистон АКШ савдо палатаси»га йуллаган маърузасида хам бу фикрини 
такрорлади.
2007 йилдан бошлаб Узбекистон - АКШ муносабатларида янги давр 
бошланиши эхтимоли мавжуд.

Download 1,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish