ЁШ ФИЗИОЛОГИЯСИ ВА ГИГИЕНАСИ ДАРСЛАРИДА МАЛАКА ВА
ОДАТЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Юнусов М., Хабибулаев Ф
Фарғона давлат университети
Тарбиянинг энг муҳим қирраларидан бири, бу болада ѐшлигидан гигиеник малакаларни
мустаҳкамлаш ва гигиеник одатларни шакллантиришдир.
Ифлос қўл-юқумли касалликлар манбаи: Кўзимизга тоза кўринган қўлда ҳам касаллик
қўзғатувчи микроблар бўлади. Улар турли хил юқумли ошқозон-ичак, гижжа касаллигининг
ривожланишига сабаб бўлади.
Шунинг учун албатта болаларда ҳожатдан сўнг ва овқатланишдан олдин қўлларни
совунлаб ювиш одатини шакллантириш мухим ахамиятга эга.
Кўпинча бармоқларнинг юза қисми оралари ва тирноқлар атрофи чала ювилади. Чала
ювилган қўл саломатликни сақлаш кафолатини бера олмайди.
Қўлларни ювиш малакасини 2 ѐшга бўлган болалар эгаллай оладилар. Қўлни тозалаб
ювиш учун:
-
енглар шимарилади;
-
агар тақинчоқ бўлса, у ечилади;
-
қўл совунланади;
-
қўллар бир-бирига ишқаланади;
-
бармоқлар ораси ва тирноқлар ҳам ишқаланади;
-
совун кетгунча чайилади;
-
шахсий тоза сочиққа артилади.
Болага қўлни секин-аста кийими ва атрофга сачратмасдан ювишга одатлантиринг.
Ювишга қулай бўлиш учун маҳсус мослама-умивальниклардан фойдаланинг.
Тишларнинг саломатлиги тана саломатлигидир. Боланинг барча сут тишлари 2,5-3 ѐшида
чиққан бўлади. Бу ѐшдан бола тишни тозалаб ювиш малакасини эгаллаши муҳим аҳамиятга эга.
Акс ҳолда овқат қолдиқлари ва оғиздаги микроорганизмлар таъсирида тиш емирила бошлайди,
Ижтимоий
педагог касбий
билимлари
Педагогика
Психология
Тарбиявий
ишлар
методикаси
Боланинг
ривожланиш
физиологияси
Нутқ
маданияти
438
тешилади. Буни тиббий тилда ―кариес‖ дейилади.
Кариес тишнинг тез ишдан чиқишига олиб келиши билан бирга инфекция ўчоғи ҳам
ҳисобланади. Тешилган, чириган тишда турли ҳил микроблар бўлиб, болада ҳар хил шамоллаш
касалликларни келтириб чиқаради. Бу микроблар қон билан тана аъзолари, жумладан,
буйраккача етиб келиши ва уни яллиғлантириши ҳам мумкин.
Кариесни олдини олиш учун.
-
болани эрталаб уйқудан кейин ва кечқурун уйқуга кетишдан олдин тишларини
ювишга одатлантиринг
-
кўпроқ фторли тиш ювиш пасталарини ишлатинг. У кариеснинг олдини олади.
Кичик ѐшдаги бола, тишларини юмшоқ тиш чўткаси ѐрдамида ювиш керак. Сабаби
болаларда милклар юмшоқ бўлиб, қаттиқ чўтка таъсирида лат ейиши мумкин.
Чала ювилган тиш ҳам кариесдан сақлаш кафолатини бермайди.
Тишни тозалаб ювиш учун:
-
тишларнинг ѐн томонларини тепадан пастга ва пасдан тепага қараб;
-
юзага, чайнайдиган қисми эса айланма харакатлар билан ювилади;
-
ҳар бир тиш алоҳида ювилишига аҳамият беринг;
-
тиш камида 1-3 минут давомида ювилади.
Ювилмаган мева сабзавотлар ва қайнатилмаган сув юқумли касаллик манбаидир
Шунинг учун болани ѐшлигидан мева ва сабзавотларни ювиб ейишга ва фақат
қайнатилган сувни ичишга одатлантиринг.
Гигиеник малакани эгаллаш-бу ҳар бир ҳаракатни маълум бир изчилликда тўғри бажара
олишга эришиш деганидир.
-
болада бирор малака ҳосил қилиш учун ҳар бир ҳаракатни айтиб бериш билангина
чекланмасдан, балки бу ҳаракатларнинг бажарилишини кўрсатиб беринг. Бола қанчалик ѐш
бўлса, ҳар бир ҳаракатнинг бажарилишини кўпроқ кўрсатишингизга тўғри келади. Бунда ўз
ҳаракатларингизни секинлатинг.
-
Боланинг ҳар бир ҳаракати тўғри бажарилишини назорат қилинг. Тўғри малакани
мустаҳкамлаш учун унинг бажарилишини такрор ва такрор машқ қилдириш зарур.
-
Болага бирор ҳаракатни ўргатаѐтганда унинг ѐши ва ривожланиш даражасини
ҳисобга олинг.
-
Болага у эплай олмайдиган талабларни қўйилиши унда ўз кучига ишонмаслик
ҳисларини пайдо қилиши мумкин.
Малакани эгалашнинг ўзи, уни одатга айланди дегани эмас. Малаканинг одатга айланиши
учун, уни муайян шароитларда мунтазам такрорлаб туриш керак.
Ота оналар болаларга ўрнак бўлиб хизмат қилишини унутмасликлари лозим.
Одатларни шакллантиришида ота оналарнинг хатти-харакатлари, уларнинг кўрсамаларига
кўра кўпроқ таъсир кўрсатади.
Агар ота ѐки она гигиеник малакага ўргатса, лекин ўзлари унга амал қилмаса, болада хам
бу гигиеник малака одат сифатида шаклланмайди.
Одатларни шакллантиришнинг мухим шартлари:
Болада одат мустаҳкамланмагунга қадар катталар доим уни назорат қилиб туришлари
мақсадга мувофиқдир. Боланинг тўғри ҳатти-ҳаракатларни рағбатлантириб туринг. Ота-онанинг
маъқуллашлари болада бундан кейин хам худди ўшандай иш тутиш истагини мустаҳкамлайди.
Қўрс, асабий оҳанг одат ҳосил қилишга ѐрдам бермайди, аксинча талаб этилаѐтган
харакатга кўнгилсиз бир нарса сифатида қарашга мажбур қилади.
Кичик ѐшдаги болаларда гигиеник малакаларни мустахкамлаш ва одатларни
шакллантиришда катталар талабларни ўйин формасида ифодаланса, улар учун янада осонроқ,
тушинарлироқ бўлади.
Ота – онанинг яқдиллиги гигиеник одатларни шакллантиришда жуда муҳим. Она қўяѐтган
талабни ота инкор қилиб турса, ѐки аксинча бўлса, болада гигиеник одатни шаклланмаслигига
олиб келади.
439
Do'stlaringiz bilan baham: |