Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


Холниязова. М., Ниматуллаева. А., Собиржонова. М Ўзбекистон миллий университети



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet366/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   362   363   364   365   366   367   368   369   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
Холниязова. М., Ниматуллаева. А., Собиржонова. М
Ўзбекистон миллий университети 
 
Бугунги кунда олий даргоҳларда етук мутахассисларни тайѐрлаш учун бугунги кунда 
янги иннавацион ѐндашувлар киритилиб, илгариги ѐндашувлар эса такомиллаштирилмоқда. 
Шунинг учун бўлажак мутахассисларнинг касбий савиясини янада юксалтиришга йўналган 
дарсдан ташқари талабаларнинг вақтини самарали ташкил этиш ишлари мақсадга мувофиқ. 
Таълим ва тарбия жараѐнида ҳар қандай ютуқ вақт ва ҳаракатнинг натижасидир. Вақт ва 
ҳаракатни тўғри ташкиллаштириш эса юксак натижанинг кафолатидир. 
Биология факультети Физиология ва биофизика кафедраси томонидан амалга 
оширилаѐтган ишлар бунга яққол мисолдир. Масалан шу йилнинг апрель ойида кафедра
профессори, академик Зарипов Б.З. ташаббуси билан Ўзбекистонда биринчи маротоба 
ўтказилган очиқ иннавацион дарс - қуѐнда алоҳидаланган ичакни жаррохлик йўли билан 
ажратишга қаратилган эди.
Мазкур жаррохлик орқали ҳайвонда in vivo шароитида озуқа ва доривор 
моддаларнинг сўрилишини ва гидролизини меъѐрда, стресс холатларда, патологияларда 
ўрганиш мумкин. Кафедрада талабалар дарсдан ташқари вақтда лаборатория ҳайвондларига 
қарашни, турли таъсирларга дучор бўлган ҳайвонларнинг морфометрик, функционал ва 
биокимѐвий параметрларни ҳам ўрганмоқда.
Талабаларнинг мустақил изланувчилар билан илмий экспериментларда иштироки, 
нафақат биолог кузатувчи, балки биолог изланувчиларни тарбиялашга қаратилган. 
Кафедрада мунтазам равишда Физиология фани бўйича турли мусобақалар 
ўтказилмоқда.‖Рақобат бўлмаган жойда юксалиш бўлмайди‖ деганларидек, талабалар ўртасида 
бундай мусобақалар ўтказилиши уларни Одам ва ҳайвонлар физиологияси фанини яна ҳам 
чуқурроқ тушунишга, янги билим ва малакаларни эгаллашга қизиқишини оширади. Бир неча 
гурух орасида ―Капиллярларда қон айланишни кузатиш‖, Қон босимини ўлчаш‖ ва бошқа 
амалий малакаларни тез ва сифатли бажариш нафақат иштирокчи талабаларда,балки 
томошабинларда мазкур кўникма ва малакаларни мустахкамлашга ѐрдам беради.
Кафедрада фаолият олиб борган ―Саломатлик‖ тўгарагида ―Анемия ва унинг 
оқибатлари, ―Хотирани мустахкамлаш усуллари‖, ―Баҳорда қандай овқатланиш керак‖ сингари 
мавзулар кенг мухокама билан ўтилади.
Турли ташкилотларнинг ѐшлари ва мутахассислари (―Ўзбекистон ошпазлар жамоаси‖, 
―Сен ѐлғиз эмассан‖, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия институти талаба ва профессор-
ўқитувчилари) таклиф этилиб, мисол учун ―Тўғри овқатланишнинг асослари‖ сингари 
маърузалар, мусобакалар, бадий чиқишлар, мавзуга оид расм кўргазмалар ўтказилиб,
тадбирнинг охирида фақат фойдали таомларни тутган, дастурхон ѐзилади. 
―Саломатлик‖ тўгараги қатнашчилари тўгаракдаги фаолияти давомида соғлом ҳаѐт 
тарзи ҳақидаги билимларини мустаҳкамлаб бориши билан бир қаторда соғлом турмуш 
шароитларини яратиш, унга амал қилиш, соғлом авлодни тарбиялаш каби кўникма ва 
малакаларни эгаллаб, уларни амалиѐтга татбиқ қилишда ўз ҳиссаларини қўшадилар.
Тўгарак аъзолари томонидан талабалар турар жойида ѐшларни қизиқтирган мавзулар 
юзасидан тадбирларни ҳам ташкил қиладилар. Бунга мисол қилиб ―Илик узди даврда тўғри 
овқатланиш‖. ―Вақтнинг қадри‖ мавзусида ўтказилган тадбирни келтириш мумкин. 
Ўқишдан ташқари вақтини тўғри ташкил қилиш талабаларни лоқайдликдан, 
дангасаликдан асраб, талабалар ва профессор ўқитувчилар ўртасида ҳамкорликни 
мустахкамлаб, ѐшларда касбий компетентлигини ошириш билан бирга дарсдан кейинг бўш 
вақтларини мазмунли ўтказишига, гуруҳ бўлиб ишлашни ўрганишга,омма олдида ўз фикрини 
эркин баѐн қилишга,тезкорликка,мантиқий фикрлашга ўргатади. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   362   363   364   365   366   367   368   369   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish