30
терилди ҳамда йиғилган моллюскалар наъмуналари фанда маълум бўлган ва В.И.Жадин (1938,
1952), Я.И.Старобогатов, З.И.Иззатуллаев (1984) услублари билан ўрганилди.
Шеробод дарѐси юқори қисмида тор водийда тез оққанлиги ва сув ҳароратининг пастлиги,
органик бирикмаларнинг миқдори кам бўлишлиги сабабли у ерда йирик икки паллали
моллюскалар яшамайди. Текисликларга ўтгандан сўнг нисбатан секин оқа бошлайди. Бу
жойларда моллюскалардан
Colletopterum cyreum
ва
C. sogdianum
яшаши аниқланди. Булар
ичида биринчиси сон жиҳатдан кўпдир, барча моллюскалар дарѐнинг лой босган ва
макрофитлар ўсган қисмларида кўплаб учрайди (Пивцаев, Иззатуллаев, Мирабдуллаев 2001).
Бу ерларда улар 0,2-2,5 м чуқурликларда қамиш ва сув ўтлари кўп ўсган жойларида
яшайди, баъзи вақтда қумоқ жойларида ҳам уларни учратиш мумкин.
Дарѐда тирик моллюскалар билан бирга, уларнинг бўш чиғаноқларини ҳам тердик.
Шеробод дарѐсининг қуйи оқимида, Занг канали сувларида
Colletopterum bactrianum, C.
cyreum sogdianum, C. purpurea
лар тарқалган бўлиб, Unionidae оиласи моллюскалари сув тагида
ярим қисми лойдан чиққан ҳолда яшаса, Corbiculidaeлар эса лой остида кўмилиб ҳаѐт кечиради.
Шеробод шаҳри ариқлари (Корасув, Оби-Рахмат) да пелореофил тур -
Corbiculina
ferghanensis
яшайди.
Икки паллали моллюскалар ўрганилган ҳудуднинг сув биоценозларида катта рол ўйнайди.
Биринчидан, улар балиқлар ва қушларга озуқа ҳисобланади, бошқа томондан аллохтон органик
моддалар билан ифлосланган сувларни тозалашда катта ўрин тутади, уларнинг мавжудлиги сув
тозалигининг кўрсатгичидир (Алимов, 1981; Иззатуллаев, 1998, 2001, 2003).
Икки паллали моллюскаларни Шеробод дарѐсининг 2 хил биотопларида яшаши
аниқланди: окар сувлар лойларида - пелореофилларнинг 3 тури _(
Corbicula fluminalis, C.
purpurea, C.ferghanensis
), оқар сувларда реофилларнинг 2 тури (
Colletopterum bactrianum,
C.cyreum sogdianum
) .
Шеробод дарѐсининг ўзида сувнинг ўзгариб туриши ва атрофдаги сув типларига нисбатан
тез оқиши сабабли, дарѐ биотопларига нисбатан ҳовуз ва чашма, булоқларда моллюскалар сон
жиҳатдан кўпдир. Ҳовуз ва сув омборларида сув доимо мавжуд ва моллюскалар яшаши,
кўпайиши учун уларнинг шароити яхшидир.
Хулоса қилиб айтганда, Шеробод дарѐси ўрта ва қуйи оқимида икки паллалиларнинг 5
тури яшаши аниқланди; дарѐнинг юқори қисмида сувнинг тез оқиши, ҳароратнинг пастлиги ва
органик бирикмалар камлиги туфайли йирик икки паллали моллюскалар учрамади.
Do'stlaringiz bilan baham: