Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet218/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   414
Bog'liq
Туплам

Литература 
1.
Denlinger D.L., Yocum G., Rinehart J.P. Hormonal Control of Diapause /-In book: Insect 
Endocrinology, Ohio. 2012. - P.430-463 
2.
Hand S.C., Denlinger D.L., Podrabsky J.P., Roy R. Mechanisms of animal diapause: recent 
developments from nematodes, crustaceans, insects, and fish // Am. J. Physiol. Regul. Integr. Comp. 
Physiol. – 2016.- V. 310, N 11. – P. R1193–R1211. 
3.
Кучкарова Л.С., Таджибаева Г.И., Ганиева З.А., Хамраев А.Ш. Некоторые особенности 
энтеробиоты термитов рода Anacantothermes. // АНРУз конф ―Современной микробиологии и 
биотехнологии‖ 2012 . – С 35. 
 
ЁШГА ОИД ФИЗИОЛОГИЯ ДАРСЛАРИДА ЎТКИР ЮҚУМЛИК КАСАЛЛИК –
ҚИЗАМИҚ ВА ЙОД ТАНҚИСЛИГИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ХАҚИДА 
Мирзахалилов М.
Фарғона давлат университети 
Қизамиқ ўткир юқумли касаллик бўлиб, кадим замонлардан маълум. Қизамиқ билан 
касалланиш болалар ўртасидаги юқумли касаликлар ичида дастлабки ўринда туради. Қизамиқ 
бир ѐшгача бўлган чақалоқлар учун айниқса хавфли. Хозирги кунда Республикамизда кам 
учрасада баъзан болалар уюшган муассасаларида учраб турибди. 
Қизамиқ манбаи шу касаллик билан оғриган беморлар ҳисобланади. Қизамиқ вируси 
бурун-халқум, юқори нафас йўллари, шиллиқ пардалари шиллиғида бўлади. Гаплашганда, 
аксирганда, йўталганда, бола йиғлаганда, шиллиқ зарралари билан ҳавога тушиб соғлом болага 
бир лаҳзада юкади. Қизамиқ вируси ташқи муҳитга жуда чидамсиз бўлганидан инфекция 
ўйинчоқлар ва учинчи одам орқали деярли юкмайди. Бемор чиқиб кетган хонада касаллик 
юқииш хавфи 30 дакиқадан ортиқ бўлмайди, шу сабабли хонани шамоллатиш кифоя. Қизамиқ 
учун мавсумийлик хос бўлиб аксари касаллик қиш, баҳор ойларида кўп учрайди. Қизамиқ 
билан оғриб ўтгандан кейин бир умрга иммунитет қолади.
Касаллик белгилари: Касаллик кечишига кўра 5 та давр тафовут қилинади: яширин, 
катарал, тошма тошиш, доғ тушиши, соғайиш даври. 
Болаларда касаллик аломатлари бирдан эмас, балки инфекция юққандан кейин орадан 9-
11 кун ўтгач қуйидаги белгилар билан намоѐн булади: 
Тумов; 
Бўғиқ йўтал; 
Кўз ѐшланиши; 
Бемор ѐруғликка қарай олмаслиги; 
Ҳарорат 38-39° даражага кўтарилиши; 
Лунж, лаб, милк шиллиқ пардаларига (энантема) оқ доғлар тушиши. 
Тошмалар дастлаб қулоқ орқасига, буйинга юзга ва кисман баданга таркалади. Иккинчи 
куни баданга ва билакка тошади, учинчи куни эса оѐқ-қўлнинг ҳамма ерига тошади. Тошмалар 
қизил рангда бўлиб, бўртиб туради, катта-катта доғ сифатида бўлиб, баъзи жойларда бир бирига 
кўшилиб кетади. Тошма қандай изчилликда пайдо бўлган бўлса, шу хилда қайтади. Тошмалар 
қайтгандан кейин ўрнида майда-майда пўст ташлайдиган доғлар қолади. Тана ҳарорати нормага 
тушади ва бола тез соғая бошлайди.
Кўпчилик болаларда қизамик билан оғриб ўтгандан кейин узок вақт давомида бола 
беҳол, ланж бўлиб туради, уйқуси бузилади. Қизамиқ билан оғриб ўтгандан кейин 
организмнинг қаршилик кўрсатиш кучи сусайиб кетади.


236 
Катталардаги қизамиқнинг фарқ қиладиган хусусияти марказий нерв системасининг 
бузилишлари аломатлари устун бўлишидир. Касалликнинг дастлабки кунларидан бошлаб бош 
оғриши, уйқусизлик. қусиш безовта қилади. Баъзан менинго-энцефалит ҳодисалари пайдо 
бўлади.
Касалликни олдини олиш чоралари: Профилактик эмлашлар қизамиқнинг олдини 
оладиган энг яхши восита ҳисобланади. 
Қизамиқ тарқалмаслиги учун болани алоҳидалаб, уйга шифокорни чақириш керак. 
Қизамиқ асоратлари билан ҳавфли. Беморлар яхши парвариш қилинмаганда даво кеч 
бошланганда қуйидаги асоратлар пайдо бўлиши мумкин: ларингит, отит, стоматит, диспепсия, 
энтероколит, менингит, менинго-энцефалит.
Йод танқислиги касалликлари ва унинг олдини олиш. 
Бутун Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, йод танқислиги 
натижасида юзага келадиган касалликлар, энг кўп учрайдиган касалликлар қаторига киради. 
Бизнинг мамлакатимизда йод танқислиги кузатилмайдиган ҳудудлар деярли қолмади. 60 
фоизга яқин аҳоли йод танқислигидан азият чекмоқда, 70 фоизга яқин болалар ўзларида йод 
танқислигини ҳис этмоқдалар. Йод-инсон саломатлиги учун сув ва ҳаводек зарур микроэлемент 
ҳисобланади. У қалқонсимон без томонидан ишлаб чиқариладиган гормонларнинг асосини 
ташкил этади. Бу гормонлар организмнинг ўсиши, ривожланиши ҳамда танадаги барча 
аъзоларнинг фаолиятлари учун муҳимдир. 
Йод танада ҳосил бўлмайди. У асосан озиқ-овқат маҳсулотлари орқали қабул қилинади. 
Лекин бизнинг тупроқ ва сувимизда, унда етиштирилаѐтган мева-сабзавот, дон ва гўшт 
маҳсулотларида йод миқдори жуда кам бўлиб, инсоннинг кундалик эҳтиѐжини қондира 
олмайди. Уни етарли миқдорда қабул қилинмаслиги оқибатида йод танқислиги ҳолатлари юзага 
келади. 
Йод танқислиги қайси ѐшда кузатилган бўлса, ўша ѐшдаги ўсиш ва ривожланиш 
жараѐнига ўз таъсирини кўрсатади. Шунинг учун одамнинг ѐши қанча кичик бўлса, йод 
танқислиги шунчалик катта хавф солади. 
Одам учун йоднинг учта манбаи мавжуд: ер, ҳаво ва сув. Табиатда йод жуда ҳам нотекис 
тарқалган. 
Одамга йод жуда кам миқдорда зарур. Кунига атиги 100-200 мкг. (1мкг бу граммнинг 
миллиондан бир улуши). Бироқ бу ҳаѐт фаолияти учун сув ва ҳаводек зарур элементдир. Бутун 
ҳаѐт давомида одам атиги 3-5 грамм йод қабул қилади. 
Болаларнинг соғлом ривожланиши ва катталарнинг фаолияти учун олимлар томонидан 
йоднинг истеъмол қилиш меъѐри қуйидагича: 
120 мкг-7 ѐшдан 12 ѐшгача бўлган ўқувчилар учун; 
150 мкг-12 ѐшдан катталар учун; 
200 мкг-ҳомиладор ва эмизикли аѐллар учун. 
Ўсиш ва ривожланиш ҳисобига ҳомиладор аѐл, бола ва ўсмирларда, йодга бўлган эҳтиѐж 
бошқаларга нисбатан анча юқори бўлади. Айнан уларга йод танқислиги ҳолатлари кўпроқ 
кузатилиши ва турли хил асоратлар қолдириши билан хавфлидир. 
Йод танқислиги касалликлари ҳамма учун маълум бўлган буқоқдан тортиб, жисмоний ва 
ақлий ривожланишлардан орқада қолиш ва репродуктив саломатликнинг бузилишигача бўлган 
кенг қамровли касалликларни ўз ичига олади. 
Хомиладор аѐлларда йод танқислиги ҳомиланинг тушишига, болани ўлик ҳамда ақлан 
заиф ва бошқа нуқсонлар билан туғилишига олиб келади. Йод танқислиги мавжуд оналардан 
туғилган болаларда ақлий ва жисмоний ривожланишдан орқада қолиш ҳолатлари, қалқонсимон 
безнинг туғма етишмовчиликлари ва кретенизм касаллиги кузатилиши мумкин. 
Кретенизм – йоднинг жуда оғир даражадаги сурункали етишмовчилиги билан боғлиқ 
бўлган туғма касаллик бўлиб, у паканалик, ғилайлик, карлик каби жисмоний нуқсонлар ва 
ақлий етишмовчилик билан намоѐн бўлади. Йод тақислиги ѐш болаларда руҳий ва жисмоний 
ривожланишдан орқада қолиш, ўсишнинг секинлашиши, турли касалликларга мойиллик
ҳаракатнинг бузилиши, атрофга нисбатан лоқайдлик, инжиқлик, жаҳлдорлик, йиғлоқилик, 
йиғлаганда паст ва дағал товуш чиқариш, кўкрак сўриш жараѐнининг сустлиги, юрак хасталиги, 
тана суякларининг мўртланиш ҳолатлари билан намоѐн бўлади. Йод танқислиги кузатилаѐтган 


237 
болаларда, руҳий ва жисмоний ривожланишнинг ортда қолиши, бўйнинг секин ўсиши, 
маълумотлар қабул қилишнинг қийинлашиши, хотира ва фикрлаш жараѐнининг ѐмонлашиши 
билан намоѐн бўлади. Бундай бола ва ўсмирларнинг умумий англаш фаолияти, дарсларни 
ўзлаштиришга бўлган қарашлари ва интилишлари сусаяди. 
Шу тарзда йод танқислиги ўсмирларда касб эгаллаш лаѐқатига кучли салбий таъсир 
кўрсатади. 
Йод танқислиги оқибатида жинсий ривожланиш ҳам сусаяди. Йод танқислигини ўз 
вақтида олди олинмаса, кейинчалик фарзандлик бўлишда муаммолар келтириб чиқариш 
мумкин. Жиддий асоратларга олиб келувчи йод танқислиги ҳолатларининг олдини олиш 
мумкин. Бунинг учун, мунтазам йодланган ош тузини истеъмол қилиш зарур. 
Туз – бу доимий ва оммавий истеъмол қилинадиган маҳсулотдир. Йодни тузга қўшганда 
тузнинг мазаси, ранги, ҳиди ўзгармайди. Тиббий олимларнинг хулосаларига кўра бир сутка 
давомида 5гр (бир чой қошиқ) туз, (бунга тайѐр маҳсулотлар, нон, колбаса ва бошқа 
маҳсулотлардаги туз миқдори ҳам кириб кетади) катта ѐшдаги одам учун етарлидир. Йодланган 
ош тузи кўп ҳолларда 1кг целлофан пакетларга қадоқланган ҳолда сотилади. Харид 
қилинаѐтганда унинг чиқарилиш ва сақланиш муддатига аҳамият бериш лозим. Йод учувчи 
хусусиятга эга. Йодланган ош тузини йоди учиб кетмаслиги учун уни усти ѐпиқ идишларда, 
иссиқлик манбаларидан узоқроқ жойда жойлаш лозим. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish