ПФ-
4053
сонли “Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий
барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига
асосан иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш,
модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш жараёнига тижорат
банкларининг маблағларини кенгроқ жалб қилишни йўлга қўйишга қаратилган.
Таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишловчи ва
паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан банкротлик
тартиботи қўлланилган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш объектлари ва
асосий фондларини консервация қилиш тўғрисидаги қарор таркибий
ўзгартириш ёки банкротлик тартиботи амалга ошириш даврида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинади.
Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат
192
комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт
Вазирлигининг ҳудудий органлари хулосаларини ҳисобга олган ҳолда,
Вазирлар Маҳкамасига таркибий ўзгартириладиган иқтисодий ночор, зарар
кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналарнинг, шунингдек уларга нисбатан
банкротлик тартиботи қўлланиладиган корхоналарнинг тугалланмаган қурилиш
объектлари ва асосий фондларини консервация қилиш тўғрисида таклифлар
киритиш ҳуқуқи берилган.
Таркибий ўзгартириладиган корхоналарнинг, шунингдек уларга
нисбатан банкротлик тартиботи қўлланилган корхоналарнинг мол - мулкини
баҳолаш ва сотиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Шу билан
биргаликда, санация жамғармаси маблағларидан янада самарали фойдаланиш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги ҳузуридаги
Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасига корхоналар банкротлиги ва
санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг қарорига кўра
жамғарма маблағларидан:
- таркибий ўзгартириш ва санация қилиш муддати тугаллангандан кейин
сарфланган маблағлар қайтарилган ҳолда бозор истиқболига эга бўлган зарар
кўриб ишловчи, паст рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналарни таркибий
ўзгартириш ва санация қилиш режаларини ишлаб чиқишда;
- санация, ташқи бошқарув ёки тугатиладиган режимдаги корхоналарнинг
бошқарувчилари бўлган шахсларни, шунингдек ушбу лавозимларга захирада
турган мутахассисларни ўқитишда;
- банкрот корхоналарнинг мол - мулки сотилгандан кейин қайтарган
ҳолда банкрот корхоналарга баҳолаш, кадастр ва аудиторлик ташкилотлари
томонидан кўрсатиладиган хизматларга ҳақ тўлаш учун;
- иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси томонидан оммавий
ахборот воситаларида жойлаштириладиган мулкида давлат улуши бўлган
банкрот корхоналарнинг мол - мулкини сотиш тўғрисидаги реклама
хизматларига ва эълонларга ҳақ тўлаш, уларнинг мол - мулкини сотиш бўйича
ошкора савдоларни таркиблаш харажатларини қоплаш, уларда банкротлик
193
тартиботи жорий этиш ва ишлаб чиқаришни тугатишни якунлаш, банкрот
корхонани тугатиш билан боғлиқ бўлган бошқа эҳтиёжлар учун;
- иқтисодий ночор корхоналар ишлари органларини ривожлантириш учун
Жамғармага тушувчи маблағларнинг 15 фоизи миқдорида, шу жумладан камида
10 фоизи миқдорида - уларнинг моддий - техника базасини ривожлантириш ва
замонавий маълумотларнинг ахборот базасини шакллантириш учун
фойдаланишга рухсат берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 - йилнинг 30
июнидаги 294 - сонли “Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари
бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш хақида”ги қарори
асосан корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат
комиссияси тўғрисидаги Низом тасдиқланган ҳамда Корхоналар банкротлиги
ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари
фаолият йўналишлари этиб белгиланган:
- корхоналар банкротлиги ва санацияси соҳасидаги давлат сиёсатини
амалга ошириш;
- мулкида давлат улуши бўлган корхоналарнинг, ҳамда йирик
корхоналарнинг (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) молиявий
нобарқарорлигига ва банкротлигига олиб келадиган омилларни уларнинг
молиявий аҳволи мониторинги асосида аниқлаш;
- Вазирлар Маҳкамасига корхоналар банкротлиги соҳасидаги қонун
ҳужжатларини такомиллаштириш, банкротликнинг олдини олиш мақсадида
корхоналарнинг молия - хўжалик фаолияти учун қулай қонунчилик,
макроиқтисодий ва инвестиция муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар
киритиш;
- корхоналар банкротлигини бартараф этиш ишларини амалга ошириш,
уларни таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс
чора - тадбирларни кўриб чиқиш ва келишиш;
- ривожланиш истиқболига эга бўлган қишлоқ хўжалиги кооперативлари
(ширкат хўжаликлари) ва фермер хўжаликлари банкротлигини суддан олдин
194
санациялаш чоғида уларга нисбатан давлат томонидан қўллаб - қувватлаш
чораларини қўлланиш орқали бартараф этиш чора - тадбирларини кўриш.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 - йилнинг 16 -
сентябридаги 401 - сонли “Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши
тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомни
тасдиқлаш тўғрисидаги қарорида, фойдаланилмаётган асосий воситаларни,
қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби
тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 - йилнинг 26 -
сентябридаги 368 - сонли “Давлат мулки айрим объектларини инвестиция
мажбуриятлари эвазига бепул беришни жадаллаштириш
чора - тадбирлари
тўғрисида”ги қарорига асосан паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган,
иқтисодий ночор давлат корхоналарини, паст ликвидли объектларни инвестор
томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан
инвесторларга
танлов
асосида
бепул
бериш
тўғрисидаги
ва
хусусийлаштирилган корхоналарнинг давлат активлари бошланғич нархини
босқичма - босқич пасайтириш тартиби тўғрисидаги Низомлар тасдиқланган.
Ушбу қарорда Давлат мулкини хорижий инвесторларга сотиш бўйича
тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясига:
- инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти
билан бепул бериладиган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий
ночор давлат корхоналари, паст ликвидли объектлар рўйхатини тасдиқлаш
тўғрисида қарор қабул қилиш;
- истисно ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки Қўмитаси
хулосасига кўра инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятларининг
бажарилишини 12 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтириш ваколати
берилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 - йилнинг 26 -
сентябридаги 368 - сонли қарорида қуйидагилар белгилаб қўйилган:
- давлат корхоналари ва объектлар фақат танлов асосида энг яхши
195
инвестиция лойиҳаларини ва корхонанинг кредиторлик қарзини тўлашни ўз
ичига олувчи мажбуриятларни таклиф этган инвесторларга инвестиция
мажбуриятлари қабул қилиниши шарти билан бепул берилади, бунда инвестор
томонидан инвестиция мажбуриятларини бажариш учун қўшилаётган пул
маблағлари, моддий бойликлар ва бошқа активларга даромад (фойда) солиғи
солинмайди;
- корхонани (объектни) инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши
шарти билан бепул олган инвестор томонидан шартнома мажбуриятлари
бажарилмаганда ёки зарур даражада бажарилмаганда, бепул бериш тўғрисидаги
шартнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади, бунда
объект белгиланган тартибда инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши
шарти билан қайтадан сотувга қўйилиши керак;
- инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари қабул қилиниши шарти
билан инвесторларга бепул берилган паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган,
иқтисодий ночор корхоналарнинг бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга
тўловлар бўйича олдинги йиллардаги тўланишига ишонч бўлмаган қарзлари,
шу жумладан улар бўйича устама фоизлар ва жарималар ҳисобдан чиқарилади;
- мулкдор - юридик ёки жисмоний шахс инвестиция мажбуриятлари
қабул қилиниши шарти билан бепул олинган паст рентабелли, зарар кўриб
ишлаётган, иқтисодий ночор давлат корхонаси (унинг мол - мулки), паст
ликвидли объект бўйича тегишли равишда даромад (фойда) солиғига ҳамда
жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиққа тортилмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 - йилнинг 18 -
февралидаги 77 - сонли “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги
ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитасининг Низоми ва
тузилмасини
тасдиқлаш
тўғрисида”ги
қарорига
асосан
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор
корхоналар ишлари Қўмитасининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар
белгиланган:
- устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг молиявий аҳволи
196
мониторингини олиб бориш, тўловга қодир бўлмаган, зарар кўриб ишлаётган ва
иқтисодий ночор корхоналарни аниқлаш;
- банкротлик соҳасида давлат томонидан тартибга солишни амалга
ошириш;
- корхоналарнинг иқтисодий ночорлиги тўғрисидаги масалаларни ҳал
этишда давлат манфаатларини ифодалаш;
- ижро этувчи ҳокимият республика ва маҳаллий органлари билан
биргаликда корхоналар банкротлигининг олдини олишга йўналтирилган чора -
тадбирлар кўрилиши ташкил этилишини таъминлаш;
- устав фондида давлат улуши бўлган зарар кўриб ишлаётган, паст
рентабелли ва иқтисодий ночор корхоналарни ҳамда қишлоқ хўжалиги
корхоналарини таркибий ўзгартириш ва молиявий соғломлаштириш чора -
тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишига кўмаклашиш;
- суд бошқарувчиларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ягона
реестрини юритиш;
- суд бошқарувчилари фаолиятини назорат қилиш.
Ушбу қарорга асосан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги
ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитаси тўғрисидаги Низом
ва Қўмитанинг ташкилий тузилмаси, марказий аппарати тузилмаси ва ҳудудий
бошқармасининг намунавий тузилмаси тасдиқланган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодиёт
Вазирлиги
ҳузуридаги
Иқтисодий ночор корхоналар ишлари Қўмитаси марказий аппарати
ходимларининг чекланган умумий сони 32 нафар, шу жумладан бошқарув
ходимлари сони 25 нафар этиб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 - йилнинг 23 -
мартидаги 138 - сонли “Иқтисодий ночор корхоналарнинг суд
бошқарувчилари фаолиятини таркиблаш чора - тадбирлари тўғрисида”ги
қарорида суд бошқарувчилари тўғрисидаги ҳамда суд бошқарувчиларини
аттестациядан ўтказиш тўғрисида Низомлар тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 - йилнинг
197
5 - майдаги 209 - сонли “Паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий
ночор давлат корхоналарини ва объектларини хусусийлаштиришни
жадаллаштиришга доир қўшимча чора - тадбирлари тўғрисида”ги қарорига
асосан 302 та паст рентабелли, зарар кўриб ишлаётган, иқтисодий ночор
давлат корхоналарини ва паст ликвидли давлат объектларни инвестиция
мажбуриятлари эвазига танлов асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига
розилик берилган ва бу корхона ва объектларни танлов савдоларига
қўйилгунга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки Қўмитаси,
Иқтисодиёт Вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор корхоналар ишлари
Қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда ҳар бир корхона ва объект
бўйича қуйидагилар белгилаб қўйилган:
- корхоналар ва объектлар бўйича аниқ шарт - шароитлардан келиб
чиққан ҳолда уларнинг ишлаб чиқариш бинолари ва эгаллаб турган ер
майдонлари таркибини ўзгартиришнинг мақбул режасини ишлаб чиқсинлар;
- зарурат бўлганда ушбу режаларда катта ишлаб чиқариш майдонларига
ва ёрдамчи майдонларга, бир нечта бино ва иншоотларда жойлашган,
шунингдек катта майдондаги ер участкаларига эга бўлган йирик корхоналар ва
объектларни сотиладиган бир нечта мулкий комплекс ва ер участкаларига
олдиндан бўлишни назарда тутсинлар;
- корхоналар ва объектларни инвестиция мажбуриятлари эвазига бепул
беришнинг тендер шартларини келишиш учун давлат мулкини хорижий
инвесторларга сотиш бўйича тендер савдолари ўтказувчи Давлат комиссиясига
юборсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 - йилнинг 2 - майдаги
ПҚ-66 “Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш, рақобат ва
тадбиркорликни қўллаб - қувватлаш Давлат Қўмитаси фаолиятини ташкил
қилиш тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 -
йил 30 - апрелдаги “Ўзбекистан Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат
ва тадбиркорликни қўллаб - қувватлаш Давлат Қўмитасини таркиблаш
тўғрисида”ги ПФ – 3602 - сонли Фармонига мувофиқ ҳамда иқтисодиётни
198
монополиядан чиқариш, рақобат муҳитини ривожлантириш, тадбиркорликни
қўллаб - қувватлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги
ишларни янада авж олдириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси
Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб - қувватлаш Давлат
Қўмитасининг ташкилий тузилмаси, шунингдек унинг марказий аппарати
тузилмаси ва монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб -
қувватлаш ҳудудий органларининг намунавий тузилмаси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб -
қувватлаш давлат қўмитаси тўғрисидаги Низом тасдиқланган.
2005 - йилнинг 14 - апрелида Адлия Вазирлигида рўйхатдан ўтказилган
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт Вазирлиги ҳузуридаги Иқтисодий ночор
корхоналар ишлари Қўмитаси “Корхонларнинг молиявий – иқтисодий аҳволи
мониторинги ва таҳлил қилиш мезонларини аниқлаш тартиби тўғрисида”ги
1469 - сон Низоми.
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси “Банкротлик тўғрисида”ги
қонунига асосан ишлаб чиқилган бўлиб, мулкида давлат улуши мавжуд бўлган
ҳамда йирик корхоналарнинг иқтисодий таваккаллик ва ночорлик аломатларини
молиявий ташхис ўтказиш йўли билан аниқлаш ва судгача санация қилиш ёки
банкротлик таомилини қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш мақсадида
молиявий иқтисодий аҳволи мониторинги тартиби ва таҳлил қилиш
кўрсаткичларини белгилайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |