Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/94
Sana15.12.2022
Hajmi2 Mb.
#886999
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   94
Bog'liq
12-y-Korporativ-boshqaruv-Darslik-T2012

 
 
Таянч иборалар:
андоза, мезон, қарор, молиявий ресурс, молиявий ва 
номолиявий ахборот, рейтинг, объективлик, мустақиллик, риск, шаффоф, 
мониторинг. 
Назорат саволлари: 
1.Самарадорлик тушунчаси. 
2.Корпоратив бошқарув андозаларини жорий этишнинг мазмуни. 
3.Корпоратив бошқарув самарадорлиги мезонлари. 
4.Корпоратив бошқарув рейтингини интеграл баҳолаш. 
5.Корпоратив бошқарув сифатига қараб рейтинг синфлари. 
6.Рейтингни ҳисоб-китоб қилишда қандай маълумотлардан фойдаланилади? 
7.Корпоратив бошқарувда рейтинг даражалари.
8.Корпоратив бошқарувда мониторинг тизими. 
 
XIV. Боб. Корпоратив бошқарувда ахборот ва коммуникация 
 
14.1. Компания тўғрисидаги ахборотларнинг ошкора қилиниши 
Ахборотларни бошқарув- бу компаниянинг маълум даражадаги қарор 
қабул қилиш демакдир. Иқтисодий асосланган қарор қабул қилиш тегишли 
ахборотлардан самарали фойдаланиш билан белгиланади. Буюк давлат 
арбоби Наполеон «Бошқариш-демак олдиндан кура билиш, бунинг учун 
эса керакли ахборотларга эга булиш лозим»
13
-деб таъкидлайди. Таниқли 
швейцариялик иқтисодчи олим И. Шер эса «Бухгалтерия ҳисоби 
компаниянинг ўтмишини шубҳасиз аниқ баҳоловчи, ҳозирги замонини 
зарурий йўлдоши ва бошқарувчиси, хўжалик фаолияти келажаги учун ҳар 
томонлама нисбатан истиқболли маслаҳат берувчиси ҳисобланади» деб 
13
В.В. Ковалев «Финансовый анализ», Москва, «Финансы и статистика» нашр. 2004 г 


225 
таърифлайди. 
Бундай ҳисоб маълумотларининг роли ва имкониятлари хақидаги 
тушунча, компанияларда бухгалтериянинг оддий ҳисоб булимидан 
хўжалик фаолиятининг молиявий масалахатчиси ва менежерига 
айлантирмоқда. Молиявий хисоботлар корхона молиявий фаолиятнинг 
«охирги натижалари» ҳисобланиб қолмасдан самарали иқтисодий 
фаоллигини рағбатлантиришдаги зарурий бошқарув қарорларини қабул 
қилиш учун ахборотлар манбаларига айланмоқда.
Умуман бу икки тарифдан шуни куришимиз мумкинки, бошқариш 
олдиндан кўра билиш хисобланади унинг учун зарурий ахборотларга эга 
булиш лозим. Бундай ахборотларнинг асосий манбалари эса бухгалтерия 
ҳисоби ва унинг ҳисоботлар тизими хисобланади. 
Компанияларда молиявий ахборотлар самарадорлигини бошқарув 
қарорлари қабул қилишда фойдаланиладиган ахборотлар тизими орқали 
аниқланади 
Компанияларда 
молиявий 
ахборотлар 
базасини 
шакллантириш молиявий фаолиятни бошқариш учун стратегик қарорлар 
қабул қилиш ва мазкур стратегик қарорларни амалга оширишнинг тақтиқ 
усулларини ишлаб чиқиш каби самарали жорий бошқаришга мувофиқ 
келувчи мақсадли йўналтирилган ахборотлар курсаткичларини танлаш 
жарағнини ўз ичига олади. 
Маълум компаниялар учун молиявий ахборот курсаткичлари тизимини 
шакллантириш унинг тармоқ хусусиятлари, ташкилий ҳуқуқий шакллари, 
ишлаб чиқариш ҳажми, хўжалик фаолияти диверсификация даражаси ва 
бошқа шарт шароитларга боғлиқ. Шунинг учун ахборотлар базасига 
киритиладиган кўрсаткичларнинг жами ахборотлар манбалари турлари 
бўйича гуруҳлаштирилади ва компаниялар амалий фаолиятида ҳар қайси 
гуруҳлар бўйича қатъий аниқлаштиришлар талаб қилинади. 
Компаниялар фаолиятини бошқаришда ахбооротларнинг асосий 
манбалари 
бевосита 
компаниялар 
иқтисодий 
фаолиятини 


226 
тартиблаштирувчи бухгалтерия ва молиявий хисоботлар тизими 
хисобланади. Хозирги шароитда иқтисодиётнинг турли тармоқларида 
фаолият юритувчи компаниялар иқтисодий фаолияти натижаларидан 
давлат билан биргаликда бошқа иқтисодий субъектлар ҳам манфаатдор 
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам иқтисодий фаолият, хусусан, ишлаб 
чиқариш фаолияти натижаларини ўзида акс эттирувчи молиявий 
ахборотларни шакллантириш мухим иқтисодий аҳамият касб этади. 
Қўйидаги чизма орқали буни куриб ўтишимиз мумкин. 
Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий хисоботлардан ахборотлар 
сифатида ички фойдаланувчилар компанияларнинг бошқарув ходимлари 
хисобланади. Уларнинг функционал вазифаларига бевосита компаниянинг 
рентабеллигини оширишга таъсир этувчи омилларни аниклаш, ўзгарувчан 
ва ўзгармас харажатларнинг махсулот таннархидаги салмоғини аниқлаш, 
молиявий 
ҳисоботларнинг 
турли 
коэффицентлари: 
ликвидлилик, 
капиталлар таркибилари, ишбилармон фаоллик, рентабеллик, бозор 
фаоллиги ва шу каби курсаткилари тизимини бошқарув ва молиявий 
қарорлар қабул қилиш учун зарурий ахборот манбалари киради.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish