Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт


 Хорижий давлатлардаги реструктуризациялаш жараёнларини



Download 2 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/94
Sana15.12.2022
Hajmi2 Mb.
#886999
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94
Bog'liq
12-y-Korporativ-boshqaruv-Darslik-T2012

12.3. Хорижий давлатлардаги реструктуризациялаш жараёнларини 
амалга ошириш тажрибасининг таҳлили 
 
Хорижий давлатларда олиб борилган реструктуризациялаш ишларини 
таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак, реструктуризациялаш жараёни асосан 
бизнесни янги мавқеларга олиб чиқиш, қийматини ошириш, янги бозорларни 
эгаллаш ва янги технологияларни жорий қилиш йўлида олиб борилган. Шу 
билан биргаликда охирги йилларда йирик корхоналарда олиб борилган 


199 
реструктуризациялаш жараёни, уларнинг бозордаги монопол ҳолатларини 
камайтириш мақсадида олиб борилган. Бу бўлимда хорижий давлатларда 
амалга оширилган икки турдаги реструктуризациялаш жараёнини кўрсатиб 
ўтмоқчимиз: 
- 1998 - йиллар охирида ўз бозорини йўқотган ва иқтисодий инқорозга 
юз тутган “УралАЗ” ОАЖ (Россия) корхонасининг бир неча босқичлардан 
иборат ишлаб чиқаришдаги олиб борилган реструктуризациялаш жараёнини 
кўриб чиқайлик. 
“УралАЗ” ОАЖ каби йирик шаҳар типидаги машинасозлик корхонаси 
ташқи бошқарувни ўрнатишни мақсад қилиб корхонанинг иқтисодий 
ҳолатини тиклаш, кредиторлар билан ҳисоб - китоблардан кейин иш 
ўринларининг катта қисмини сақлаган ҳолда автотехника бозорида 
муваффақиятли фаолиятини таъминлашни талаб қилди.
Шунинг учун “УралАЗ” ОАЖ ташқи бошқаруви режасига қўшимча 
қилиб ташқи бошқарув мақсадларига эришишнинг кўп сонли тадбирлари 
кўзда тутилган: 
- корхона ишлаб чиқаришини таркибий ўзгартириш;
- корхонани бошқаришнинг хозирги ва келажакдаги бошқарилишини 
таъминлайдиган бошқариш структурасини оптималлаштириш ва маълумот 
тизимини яратиш;
- ходимлар сонини оптималлаштириш ва иш хақини ташкил қилишни 
такомиллаштириш;
- дебиторлик қарзларини тугатиш ва узоқ муддатли молиявий 
қўйилмаларни қайтариш;
- қарздорнинг бир қисм мулкини қарзлар эвазига бериш.
1999 - йилда
 
ишлаб чиқаришни реструктуризациялашнинг биринчи 
босқичи сифатида, “УралАЗ” ОАЖ ташқи бошқарув режасида кўзда 
тутилган, корхона ишлаб чиқарадиган маҳсулотнинг давлат мудофааси 
учунлигининг муҳим аҳамиятга эгалигини ва ишлаб чиқаришда 
фойдаланиладиган қувватга қўйиладиган талабларни ҳисобга олиб, “Урал 


200 
автомобил заводи” Очиқ Акциядорлик Жамиятини таъсис қилишга қарор 
қилинди. Бу жамиятнинг устав капитали қилиб деярли барча асосий цехлар 
комлекси ва кўпчилик хизмат кўрсатувчи бўлинмаларни киритиш кўзда 
тутилган.
1999 - 2008 йилларда
 т
ашқи бошқарув режасида кўзда тутилган, ишлаб 
чиқаришни таркибан қайта ўзгартириш мобайнида ташкил қилинадиган 
“шўъба” жамиятлари устав капиталига киритиладиган мулкнинг қиймати 
мустақил баҳоловчи томонидан баҳоланди.
Бунда мустақил хўжалик юритувчи жамиятларни таъсис қилинган 
даврга қадар мавжуд ишлаб чиқариш бўлинмаларини фойда марказларига 
айлантириш кўзда тутилган. Бу қайта ташкил қилишнинг силлиқ ўтишини ва 
кадрларни танлашнинг тўғрилигини таъминлайди, бошқарувнинг барча 
ричагларини ташқи бошқарувда қолдириш шароитларида иқтисодий 
муносабатларни кўриб чиқиш имконини беради.
2004- 2008 йиллада олиб борилган реструктуризациялаш жараёни 
қуйидагиларни ўз ичига олди: 
- “УралАЗ” ОАЖ ташқи бошқарув режасига асосан олиб борилган 
реструктуризациялаш ишлари, бошқарувни реструктуризациялашга ва 
кредиторлар билан ҳисоблашишга имконият яратди; 
- корхона шу давр ичида инвесторлар ва корхона таркибида ташкил 
қилинган шўъба корхоналар маблағлари ҳисобига ўз айланма маблағларни 
тиклаган ҳолда иқтисодий ҳолатини тиклади. 2001 - йилдан бошлаб 
“УралАЗ” ОАЖ таркибида алоҳида - алоҳида бозорларга эга бўлган ва 
алоҳида бозор сегментларига қаратилган 2 та шўъба корхоналар ташқи 
фаолият юритмоқда.
1998 - 2007 йилларда компьютер дастурлари бўйича дунё бозорида 
етакчи ўринларни эгаллаган ва дунё компьютер дастурлари бозори ўз 
таъсирини 
ўтказган 
“Microsoft” 
компаниясида 
олиб 
борилган 
реструктуризациялаш ишларининг таҳлилини кўриб чиқайлик. Дунё 
бозорида монопол мавқеъга эга бўлган “Microsoft” 1999 - йилнинг 29 - 


201 
мартида эълон қилган реструктуризациялаш режасига кўра қуйидаги янги 
структурада иш бошлаганини эълон қилди ва қуйидаги бўлимларни ташкил 
қилди: 
- корпоротив технолигиялар бўлими асосан йирик истеъмолчиларнинг 
талабларини қондириш ва Windows 2000 системасидаги дастурларни 
такомиллаштириш борасида иш олиб бориши белигилаб олинган; 

истеъмолчилар учун Windows системаси бўлими охирги 
истеъмолчиларгача Windows 1998 системасини етказиш ва ушбу система 
дастурларини қайта кўриш қилиб белгиланди; 
- компьютерлар дастурларини ишлаб чиқариш бўлими асосан Microsoft 
Office дастурларини ишлаб чиқариш, ҳамда истеъмолчиларга етказиш билан 
шуғулланиш борасида иш олиб бориши белгилаб олинган; 
- 2005 йилдан электрон тижорат бўлими олдига Интернет билан боғлиқ 
дастурларини такомиллаштириш, ривожлантириш ва бу дастурларни 
истеъмолчиларга етказиш билан шуғулланиш масаласи қўйилди. 
Тадбиркорлик доимо иқтисодий ночор қолиш ёки фойданинг 
камайиши хавфи билан боғлиқдир. Тадбиркорлик фаолиятини юритишда 
таваккалчилик 
ҳолатлари 
кўп 
бўлишига 
қарамай, 
таваккалчилик 
қарорларидан узоқроқ юришга ҳаракат қиладиган бошқарувчилар 
компанияни турғунликка ва рақобатбордошликнинг йўқотилишига дучор 
қиладилар. Энг катта фойдани айнан юқори таваккалчиликка боғлиқ амаллар 
келтиради. 
Таваккалчилик ва таҳдидларнинг асосий омиллари қўйидагилардан 
иборатдир:
1. Кутилмаган сиёсий ва макроиқтисодий омиллар: 
- иқтисодиётдаги юксалиш ва инқирозлар, инфляция; 
-солиқ ва бож тўловларининг ошиши, мажбурий ажратмаларнинг 
киритилиши; 
- мулкчилик муносабатларидаги ўзгаришлар, сиёсий сабабларга кўра 
мулкнинг ва пул маблағларининг бегоналаштирилиши; 


202 
- валюта алмашиш курсининг ўзгариши; 
- қонунчиликнинг ўзгариши. 
2. Бозордаги вазият ўзгаришига боғлиқ омиллар: 
- талабнинг сусайиши ва нархларнинг тушиши; 
- моддий ва энергетик ресурсларга баҳо ва тарифларнинг, транспорт 
тарифларининг ошиши; 
- мижозлар дидининг ўзгариши, рақобатчиларнинг кутилмаган 
ҳаракатлари, бир-бирини ўрнини босувчи товарларнинг пайдо бўлиши; 
- қимматли қоғозлар курсининг ўзгариши ва бошқалар. 
3. Ташқи иқтисодий омиллар: 
- айрим мамлакатларга товарлар экспортининг ман қилиниши ёки 
чеклашлар киритилиши;
- айрим мамлакатларда товарларни экспорт қилишга бож тўловларининг 
ошиши ёки пасайиши; 
- бошқа давлатлардаги сиёсий ва иқтисодий инқирозлар; 
- жаҳон бозорларида нархларнинг ўзгариши; 
- бошқа давлатлардаги активларнинг ёки даромаднинг музлатиб 
қўйилиши ёки мусодара қилиниши; 
- чет элдаги узоқ муддатли контрактларнинг ўзгариш эҳтимоли. 
4. Компания ички омиллари: 
- корхона стратегияси ва унинг бизнес-режасини тузадиган, фойда ва 
зарарларнинг ҳисобини юритадиган шахслар қўлловчи услубиётнинг 
такомиллашмаганлиги ва саводлизлиги; 
- хўжалик алоқалари бўйича ҳамкорларнинг нопоклиги ва тўловга 
ноқобиллиги; 
- нотўғри бошқарувчилик қарорларининг қабул қилиниши;
- ижро этувчиларнинг хато танланиши, маркетинг прогнозидаги хатолар, 
ижроия органи муҳим таклифларининг акциядорлар умумий йиғилиши ёки 
кузатув кенгаши томонидан рад қилиниши. 
Шунингдек, таваккалчилик омиллари сифатида табиат офатлари, иш 


203 
ташлашлар, ўғрилик ва рэкет бўлиши мумкин. 
Таваккалчилик даражасини пасайтириш ёки уларнинг салбий 
оқибатларини тўлиқ бартараф қилиш (имкони бўлса) мақсадида 
тадбиркорлик субъектлари, айниқса йирик компаниялар таваккалчиликни 
бошқаришлари зарур. 
Таваккалчиликни бошқариш мақсади – ҳар қандай ёмон вазиятларда 
ҳам, гап асло банкротликка тушиш ҳақида эмас, балки фақат фойданинг 
бирмунча камайиши ҳақида кетишига эришишдир. 
Таваккалчиликни бошқариш ўзига қуйидагиларни олади: 
- тавакалчилик вазиятларини таҳлил ва прогноз қилиш, хавф кучли 
соҳаларни аниқлаш; 
- таваккалчилик вазиятларида йўқотишларни камайтириш бўйича 
тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; 
- компания бўлимлари ишини мувофиқлаштириш, рағбатлантириш, 
назорат қилиш ва бошқалар, яъни бошқарув функцияларининг тўла 
комплексини амалга ошириш. 
Таваккалчилик қарорларини қабул қилишнинг асосий тамойиллари: 
- компания ўзлик капитали имконияти даражасидан кўпроққа таваккал 
қилмаслик керак; 
- доимо таваккалчилик оқибатлари ҳақида ўйлаш керак; 
- ижобий қарор фақат иккиланиш йўқ ҳолатдагина қабул қилиниши 
лозим; 
- оз нарсага эришиш учун кўпроқ нарсани хавф остига қўйиб бўлмайди; 
- фақат ягона ечими бор деб ўйлаш керак эмас, бошқа ечимларнинг ҳам 
бўлиши эҳтимоли бор;

капитални таваккалчилик билан ишлатишдан олдин, ушбу 
таваккалчиликдан олиниши мумкин бўлган максимал зарарни аниқлаш, зарар 
миқдорини ишлатиладиган капитал ҳажми билан солиштириш, барча ўзлик 
молиявий имкониятларга таққослаш ва ушбу капиталнинг йўқотилиши 
иқтисодий ночорликка олиб келадими йўқми аниқлаш лозим. 


204 
Таваккалчиликни прогноз қилиш ва корхонага унинг таъсирини 
камайтириш бўйича қарор қабул қилишнинг муҳим воситалари: 
- бунинг учун зарур бўлган маълумотларнинг мавжудлиги; 
- лимитлаш, яъни харажат, сотиш, кредит ва бошқаларнинг чекланган 
миқдорини ўрнатиш. Товарларни кредитга сотишда, қарз беришда, 
жойлаштириладиган капитал қийматини аниқлашда ва бошқаларда 
қўлланилади; 
- ўз-ўзини суғурталаш – компанияда, айниқса доимо таваккалчилик 
қиладиганида, моддий ва молиявий суғурта фондларини ташкил қилиш; 
- суғурталаш – муаян воқеалар (таваккалчилик вазиятлари) юз берганда 
моддий манфаатларни ҳимоя қилиш. 
Таваккалчиликни бошқаришда, айниқса компания учун қийин давр 
келганда ижроия органи билан биргаликда Кузатув кенгаши (КК) фаол 
иштирок этиши керак. Таваккалчиликни назорат қилиш мақсадида КК 
уларни кузатиб бориши ва зарур ҳолларда акциядорларни улар ҳақида огоҳ 
қилиши керак. Таваккалчиликни бошқариш учун КК таркибига аниқ 
таваккалчилик турлари, уларнинг компания учун хавф даражаси ва инқироз 
вазиятидан чиқиб кетиш механизмлари ҳақида тушунчага эга бўлган 
мутахассислар аъзо бўлиши керак.
Таваккалчилик устидан назорат қилиш вазифаси КК раиси ёки молиявий 
ҳужжатларни яхши тушунадиган ККнинг аъзосига топширилиши керак. 
Инқирозни бошқаришда Кузатув кенгашининг ролини ошириш 
қуйидагиларни назарда тутади: 
- ҳар чоракда компанияда юз бераётган, айниқса таваккалчилик билан 
боғлиқ бўлган, муҳим воқеалар ҳақида маълумотларнинг ижроия органидан 
олиниши ва кўриб чиқилиши. Бундан ташқари, ККга ҳар ойда молиявий 
маблағларнинг ҳаракати ҳақида қисқача ахборот бериб борилиши керак; 
- таваккалчиликни бошқариш муаммоларига эътиборни ошириш учун 
КК аъзоларининг мотивациясини ошириш; 
- махсус ўқув машғулотлари ўтказиш йўли билан таваккалчилик устидан 


205 
назорат ишларининг моҳиятини КК аъзолари томонидан тушуниш 
даражасини ошириш; 
- муваффақиятли компанияларда таваккалчиликни бошқаришда ККнинг 
роли билан танишиш; 
- таваккалчиликни назорат қилиш технологиясини ўзлаштириш (зарур 
ички ҳужжатларнинг етарлилиги устидан назорат, тез учрайдиган 
таваккалчилик вазиятларида қандай ҳаракат қилиш, акциядорлар, 
кредиторлар ва бошқалар билан қандай муносабатни қуриш кераклигини 
ўрганиш). 
Таваккалчилик омиллари жуда кўп бўлганда айрим корхоналар яхши 
йўлга қўйилган таваккалчиликни бошқариш тизимига эга бўлса ҳам мураккаб 
инқироз вазиятига тушиб қолиши мумкин. 
Корхонани 
инқироз 
вазиятидан 
чиқариш 
воситаси 
уни 
реструктуризациялаш бўлиб, унда ишлаб чиқариш ва бошқарув 
тузилмаларини ҳамда капитал таркибини ўзгартириш каби корхонанинг 
одатий иш цикли доирасидан ташқарига чиқадиган тадбирлар назарда 
тутилади. 
Корхона рақобатбардош маҳсулот номенклатурасига ўтганда ва 
харажатлар таркиби фойдали фаолиятга эришиш (қайтиш) имкон 
бергандагина реструктуризация амалга ошган бўлади. 
Амалга оширилиш муддатларига қараб реструктуризация қуйидагиларга 
ажратилади

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish