Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/115
Sana22.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#87926
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   115
Bog'liq
JahIqt Kaf 11.ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЁТ 1-QISM 10ta

Мутлақ афзаллик вазияти 
Фараз қиламиз, иккита мамлакат мавжуд: Ватан ва Хориж. Ҳар бир 
мамлакат битта ишлаб чиқариш омилига (меҳнат) эга ва иккита маҳсулот 
ишлаб чиқара олади: кийим ва тахта. Ватанда меҳнат таклифи – L, кийим ва 
тахтанинг бир бирлигини ишлаб чиқариш учун сарфланадиган меҳнат 
ҳаражатлари эса

а
LC 
ва
 
а
Lb. 
Хорижда эса меҳнат таклифи L*, бир бирлик 
кийим ва тахта ишлаб чиқариш учун сарфланадиган меҳнат ҳаражатлари
 

 
а*

ва
а*
Lb. 
Қуйидаги шартни қабул қиламиз: 
а
LС < 
а*
LС 
ва
 
а
Lb > 
а*
Lb, 
яъни
 
бир бирлик
 
кийим ишлаб чиқариш учун 
сарфланадиган меҳнат ҳаражатлари Ватанда Хорижга нисбатан камроқ бўлсин. 
Бир бирлик тахта ишлаб чиқаришга сарфланадиган меҳнат ҳаражатлари эса 
Хорижда Ватандагига нисбатан камроқ бўлсин.
Рақобатли иқтисодиѐтда маҳсулотларнинг нархлари уларни ишлаб 
чиқариш учун сарфланадиган ҳаражатлар орқали аниқланиши сабабли, Ватанда 
Хорижга нисбатан тахта қимматроқ, кийим эса арзонроқ туради. Бу дегани, 
Ватан кийим ишлаб чиқаришда мутлақ афзалликка, Хориж эса тахта ишлаб 
чиқаришда мутлақ афзалликка эга бўлади.
Мутлақ афзалликлар моделининг шартлари: 


25 

Иккита мамлакат иккита маҳсулот ишлаб чиқарилади; 

Ишлаб чиқаришда битта омил ишлатилади – меҳнат; 

Меҳнат ресурсларидан тўлиқ фойдаланилади (тўлиқ бандлик); 

Ишлаб чиқариш омиллари тармоқлараро эркин ҳаракатга қилишади; 

Ишлаб чиқариш омиллари мамлакатлар ўртасида кўчиб ўта олмайди;

Мамлакатлар иқтисодиѐтида эркин рақобат кузатилади; 

Миқѐс самараси мавжуд эмас; 

Мамлакатлардаги ишлаб чиқариш технологиялари ҳар ҳил; 

Транспорт ҳаражатлар йўқ;

Халқаро савдода тўсиқлар йўқ. 
Мутлақ афзаллик вазияти
– агар бир мамлакат бошқа мамлакатга 
нисбатан ҳар бир харажат бирлигига кўпроқ ишлаб чиқарадиган маҳсулот 
бўлса, мамлакат бу маҳсулотни ишлаб чиқаришда мутлақ афзалликка эга 
бўлади. Мамлакатлар камроқ ҳаражатлар билан ишлаб чиқариладиган 
маҳсулотларни (ишлаб чиқаришда мутлақ афзалликга эга бўлган 
маҳсулотларни) экспорт қиладилар ва бошқа мамлакатлар камроқ ҳаражатлар 
билан ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни (уларнинг савдо ҳамкорлари ишлаб 
чиқаришда мутлақ афзалликга эга маҳсулотларни) импорт киладилар. 
Бошқа сўзлар билан айтганда, бирон бир мамлакат бир меҳнат бирлигини 
ишлатган ҳолда бошқа мамлакатга нисбатан кўпроқ миқдорда ишлаб 
чиқариладиган маҳсулотни экспорт қилади ва нисбатан камроқ миқдорда 
ишлаб чиқариладиган маҳсулотни импорт қилади. 
Ёпиқ иқтисодиѐт шароитида ҳар бир мамлакат ўзи ишлаб чиқарган 
маҳсулотларни истеъмол қилади ва нисбий нархлар ишлаб чиқаришнинг 
нисбий харажатлари билан белгиланади, истеъмолнинг максимал ҳажми ишлаб 
чиқариш имкониятлари чизиқлари билан белгиланади.
Миқдорий мисол
. Фараз қилайлик, жаҳон иқтисодиѐти икки мамлакатдан – 
Ватан ва Хориждан ташкил топган ва ҳар бир мамлакатда бошқа мамлакатга 
нисбатан камроқ харажатлар билан ишлаб чиқариш мумкин бўлган товар мавжуд. 


26 
Ватанда шундай арзон товар кийим, Хорижда эса тахта деб фараз қилайлик. 
Ватанда бир бирлик харажатлар ҳисобига 50 бирлик кийим, ѐки 25 бирлик тахта, 
ѐки шу чегара ичида бу икки маҳсулотнинг хоҳлаган бирикмасини 
(комбинациясини) ишлаб чиқариш мумкин бўлсин, Хорижда эса бир бирлик 
харажат эвазига 40 бирлик кийим, ѐки 100 бирлик тахта, ѐки шу чегара ичида бу 
икки маҳсулотнинг хоҳлаган бирикмасини ишлаб чиқариш мумкин бўлсин (1.4 - 
расм).
Экспорт

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish