Режа.
1.1. Кириш.
1.2. Материалларга қўйиладиган талаблар.
1.3. “Материлшунослик ва КМТ” фанини саноатдаги ўрни.
1.4. Металлар ва нометаллар тўғрисида умумий маълумотлар. Истқболли-
прогрессив материаллар яратиш зарурияти.
Таянч иборалар: материалшунослик, янги материалар, материалларнинг
турлари, металлар, юқори технологик материаллар, ақилли материаллар,
махсус хоссали материаллар, алоҳида ҳоссали материаллар.
1.1. Кириш.
"Материалшунослик ва КМТ" ўқув фанининг асосий мақсади ва
вазифалари асосан қуйидагилардан иборат. Материалларни тўғри танлаб олиш
учун талаба металл ва қотишмаларнинг кристалланиш жараени қонунларини,
кристаллик панжараларини ва уларнинг турларини, совишдаги аллотропик
ўзгаришларни, уларни мустахкамлигини ошириш усулларини, темир-углерод
диаграмма холатини, улар хоссаларининг тузилишларига ва химиявий тартибига
боғлиқлигини ва бошка назарий амалий билимларини ўрганишлари керак.
Бундан ташқари металл ва қотишмаларнинг механик ва технологик хоссалари
ҳам ўргатилади. Пўлат, чўян, рангли металлар классификациялари, маркаланиши
ва ишлатилиш жойлари берилади. Махсус пўлатлар: зангламайдиган, ўтга
бардош, олов бардош, асбобсозлик ва х.к. ларнинг хоссалари, хар хил ҳарорат
хамда муҳитда ишлаш қобилиятлари. Босим остида ишлашнинг металшунослик
асослари. Термик, химик-термик ва термо-механик ишлаш асослари ва турлари.
Машина ва механизмларда кенг ишлатиладиган метал ва котишмалар: титан,
магний, алюминий ва х.к. Нометалл материаллар, компазицион материаллар.
Мана шу материаллар 46-50 соат маъруза ичида ёритилиши керак. Лаборатория
ва амалий машгулотлар давомида юкоридаги масалалар амалий томондан
ургатилади ва маъруза давомида олган билимлари мустахкамланади. Бунда
талабаларқуйилган масалаларни мустакил ҳалқилишни, тажриба қилишни,
мантиқан мулохаза қилишни ўрганадилар. Мустақил ишлаш давомида еса талаба
ўқув адабиетларидан фойдаланиш, бор фикирларни мулохаза килиш,
умумлаштириш,
ўз
фикрини
аниклаш,
реферат
ёзишни
ўрганади.
Машинасозликнинг ривожланиши, янги учиш аппаратларининг яратилиши янги
материалларни яратиш, уларни ва бор материалларни мақсадли ишлатиш
масалалари билан чамбарчас боғланган. Мухандис-конструктор, мухандис-
технолог, мухандис эксплуация қилувчига хардоим хар хил хоссага эга
материалларни танлаш билан шуғулланишга тўғри келади. Бир хил материаллар
зангламайди, ўтга бардош; баъзилари сувда, хавода оксидланади, харорат
таъсирида ўз хусусиятларини йўқотади; баъзилари мустахкам, қаттиқ; баъзилари
мўрт ва х.к. Материалларни тўғри танлаш учиш аппарати сифатини оширади,
эксплуатация қилиш муддатини узайтиради. Ушбу фаннинг мақсади келажак
мутахассисларини шу муҳим масалани сифатли хал килишга ўргатишдир. Бунда
металлар
ва
котишмаларнинг
кристаллик
тузилиши,
пластик
деформацияланиши, тузилиши, назариялари, термик хамда термо-химик ишлаш
усуллари, бошқа хоссаларни яхшилаш жойлари каби масалалар баён қилинган.
Қўлингиздаги маърузалар матни – ўкув қўлланма техника олий ўқув юртларида
ушбу фанни ўқитиш сохасидаги ўқув-услубий тажрибалар асосида тузилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |