бўлади. Шу боис рассомлик санъатини ранглар мусиқаси, мусиқани эса товушлар тасвири дейиш
мумкин.
Рақс санъати.
Бу санъат тури Оврўпада хореография деб аталади ва рақснинг барча
турларини ўз ичига олади. Рақс қўл ва оёқ ҳаракатларига асосланади, лекин бу ҳаракатлар ритм,
муқом ва баданнинг пластик эгилувчанлиги воситасида шиорона хаёлот парвозини ифодалайди.
Бу воситаларнинг ҳаммаси мусиқа ёрдамида (жуда бўлмаганда бир мусиқий асбоб иштирокида)
умумий бир уйғунликни ташкил этади, ана шу уйғунлик рақснинг санъат сифатидаги моҳиятини
англатади. Рақснинг ҳам ўз ички турлари кўп, диний-фалсафий рақслар, меҳнат рақслари ёки
касбий рақслар, соф ўйиндан иборат рақслар, инсоний кайфиятни англатадиган рақслар, махсус
сценарий (либретто) асосида саҳналаштириладиган ва узоқ вақт давом этадиган рақслар в.ҳ.
Театр санъати.
Инсоният маънавий ҳаётида театр санъати жуда қадамдан ўз ўрнини
йўқотмай келади. Бундан бир неча минг йиллар аввал қадимги Ҳиндистон, қадимги Хитой ва
қадимги Юнонистонда дастлаб театр бир кишилик саҳнадан иборат бўлган, кейинчалик икки
кишилик саҳнадан, ундан кейингина жамовий санъаттурига айланган. Яъни спектакл жамоавий
ижод маҳсули – режиссёр, драматург, актёр ва рассомнинг ижодий изланишлари натижаси ўлароқ
юзага келади. Айни пайтда унда бир неча санъат тури омухта тарзда намоён бўлади: меъморлик,
рассомлик (декорация), мусиқа ва нотиқлик санъатининг ҳамкорлиги спектаклнинг саҳнавий
асосини, динамик тарзда ривожланиб борадиган драматизм эса унинг бадиий – эстетик моҳиятини
белгилаб беради.
Цирк санъати.
Цирк энг қадимги анъанавийсанъат турларидан бири. У Шарқда вужудгакелган
ва дорбозлик санъати деб ҳам аталган, кўчма томоша сифатида халқ орасида шуҳрат қозонган.
Унда дорда лангар билан юришдан ташқари, дорбоз ҳаво гимнастикачиси (чиғириқда) вазифасини
ҳам бажарган. Пастда албатта ноғора дорбознинг ҳаракатларига мос оҳангда янграб турган. Айни
пайтда пастда қизиқчи, кўзбойлоғич, акробат (бесуяк), айиқ ўйнатувчи иштирок этган, баъзан
аскиядан ҳам фойдаланилган.
Цирк инсоннинг нафақат ўз аъзолари ва ҳиссиётлари, балки ҳайвонлар, ўйин асбоби бўлмиш
нарсалар, макон, томошабинлар ҳиссиётлари, атроф-муҳит устидан, кенгроқ маънода олганда,
дунё устидан чексиз ҳукумронлигини намойиш этиши билан бизни доимо хавотирдан ҳайратга
айланадиган эстетик идрок этиш жараёнини бошдан кечиришимизни таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: