Кулгилилик
. Бу бордаги мавжуд назариялар кулгилиликнинг предметини объектив хусусият
сифатида ёки шахснинг субъектив имкониятлари натижаси ёҳуд субъект ва объект ўзаро
алоқадорлигининг натижаси сифатида кўриб чиқилади ва мазкур методологик ёндошув
кулгилиликдаги кўпмаъноликнинг юзага келишига сабаб бўлади.
Эстетик тафаккур тарихида кулгилилик бир қадар кенг ўрганилган. Жумладан, Афлотун ожиз
ва лаёқатсизларни кулгили одамлар, дейди. Нодонлик эса инсонни кулгили қилади.
3. Санъат ва унинг турлари.
Санъат – эстетик тадқиқот объектининг умумий номи, муштарак тушунча. Хусусий тушунча
сифатида у воқеликни гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубанлик каби қадриятлар ва
аксилқадриятлар орқали муайян хил, тур ҳамда жанрлар доирасида инъикос эттирадиган бадиий
ижод маҳсулини англатади. Шу боис санъатни хил, тур ва жанрларга бўлиб, эстетик тадқиқ этиш
одат тусига айланган. Бироқ ана шу «бўлиб ўрганиш», яъни таснифлаштириш, туркумлаштириш
бир қарашда осондек кўринса-да, аслида эстетикадаги мураккаб ва чалкашликларга тўла муаммо
саналади. Бу борада ўнлаб нуқтаи назарлар бор.
Таснифлаштириш аввало санъатни хиллашдан бошланади. Санъат анъанавий тарзда уч хилга
бўлиб келинади: 1. Эпос. 2. Лирика. 3. Драма.
«Эпос» атамаси қадимги юнончадан олинган бўлиб, сўз, ҳикоя, қисса маъноларини
англатади. Унда муаллифнинг ўзи аралашмаган ҳолда воқеанавислик қилиши, яъни ижодкор-
субъектдан воқелик-объект алоҳидалик табиатига эгалиги энг муҳим белги ҳисобланади.
“Лирика” эпосдан кўпинча қатъий сюжет чизиқларига эга эмаслиги, воқеликни объектда эмас,
субъектда берилиши, бевосита муаллифнинг «аралашуви» билан шартланганлиги туфайли
ажралиб туради. Айни пайтда кўлам нуқтаи назаридан ҳам уни фарқлаш мумкин; лирикадаги
воқелик муаллифнинг ҳиссиётлари призмасидан ўтиб, идрок этувчига етиб боради; унда ҳажм
эпосдагидек катта ҳам бўлиши мумкин, лекин миқёс, кўлам субъектлаштирилган объект тарзида,
субъектнинг бир қисми сифатида нисбатан тораяди ва кичраяди.
“Драма” (юнончада-ҳаракат дегани) саҳнада ижро этишга мўлжалланган, матни
қатнашувчиларнинг диалог ва монологлари асосига қурилган, воқеликдаги ҳаётий қарама-
қаршиликларни зидидият ҳолати (конфликт) орқали ифодалайдиган, санъатнинг нисбатан «соф»
адабий хили. Драмада лирикадаги субъективлашиш ҳодисаси йўқ, эпосдаги воқеанависликни ҳам
учратмаймиз: ҳамма нарсани иштирок этувчиларнинг хатти-ҳаракатлари ва нутқлари ҳал қилади.
Шунингдек, унда эпосдаги «оғир карвонликни», лирикадаги «оний кайфиятни» ҳам кўрмаймиз:
қаҳрамонлар тақдири динамик тарзда ривожланиб борадиган фожеавий азоб-уқубатлар, оғир
кўргиликлар ёки танқидий кулги воситасидаги ечим билан ниҳоя топади.
Санъат турларини уч туркумга бўлиб ўрганишни тақозо қилади. Булар:
1. Архаик - эндиликда тарихга айланган, ҳозирга пайтда реал ҳаётда амалда бўлмаган.
2. Анъанавий - қадимдан ҳозирги кунгача ўз ўрнини ва аҳамиятини йўқотмай келаётган.
3. Замонавий – илмий-техник тараққиёт натижасида вужудга келган «техникавий», янги
санъат турлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |