Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я с и ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси ва криминалогия



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/45
Sana29.11.2022
Hajmi0,9 Mb.
#874984
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45
Bog'liq
Қурбоналиев М.И диплом иши

1)
 илгари судланиб жиноий жазони ўтаган шахслар, маъмурий назорат 
ўрнатилган шахслар бундан мустасно , яъни:
суд томонидан ЖКнинг 43-моддасида назарда тутилган жазо тайинланиб, 
жазони тўлиқ ёки қисман ўтаган шахслар; 
тайинланган жазони қўллашдан озод қилувчи амнистия акти эълон 
қилинганлиги учун жазодан озод қилиб, айблов ҳукми чиқарилган шахслар; 
ҳукм эълон қилингунга қадар қамоқда бўлган вақти ЖКнинг
62-моддасида назарда тутилган дастлабки қамоқни ҳисобга олиш қоидаларини 
назарда тутиб суд томонидан тайинланган жазо чорасига тенг ёки бу чорадан 
ортиқ бўлганлиги учун жазодан озод қилиб, айблов ҳукми чиқарилган 
шахслар; 


56 
2)
 
суднинг жазо тайинланмаган айблов ҳукми қонуний кучга кирган 
шахслар, яъни: 
содир этган жиноят учун жазо тайинлашни истисно этадиган амнистия 
акти эълон қилинганлиги боис жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилган 
шахслар; 
жиноят учун айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиш 
муддати ўтиб кетганлиги боис жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилган 
шахслар; 
ҳукм чиқариладиган вақтга келиб, қилмиш ижтимоий хавфлилигини 
йўқотган ёки уни содир этган шахс ижтимоий хавфли бўлмай қолганлиги боис 
жазо тайинламасдан айблов ҳукми чиқарилган шахслар (касаллиги ёки меҳнат 
қобилиятини йўқотганлиги оқибатида жазодан озод қилинган шахслар); 
жамоат бирлашмалари ва жамоалар томонидан қўлланиладиган жамоат 
таъсир чоралари ёки маъмурий жазо чоралари кўриш йўли билан тузалишига 
эришиш мумкин деб топилганлиги боис жазо тайинламасдан айблов ҳукми 
чиқарилган шахслар (шартли ҳукм қилинган, тиббий йўсиндаги мажбурлов 
чораси ва бошқ.); 
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 71-моддасига мувофиқ ўз 
қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги муносабати билан жазодан озод 
қилинган шахслар; 
3) 
«Жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал 
кодексининг 84-моддасига асосан тугатиш ёки реабилитация қилмайдиган 
асосларга кўра қўзғатишдан рад этиш тўғрисида қарор чиқарилган шахслар», 
яъни ЖПКнинг 84-моддасига асосан жиноят содир этилишида айблилиги 
тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилган қуйидаги 
шахслар: 
жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги учун жиноят иши тугатилган 
шахслар; 


57 
эълон қилинган амнистия акти содир этилган жиноят ёки шахсга дахлдор 
бўлганлиги учун жиноят иши тугатилган шахслар; 
айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми 
мавжудлиги учун жиноят иши тугатилган шахслар; 
шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган 
ажрими 
(қарори) 
ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни 
рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори мавжудлиги 
учун жиноят иши тугатилган шахслар; 
иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда 
унинг шикояти бўлмаганлиги учун жиноят иши тугатилган шахслар 
(ЖПКнинг 325-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно); 
ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганлиги туфайли жиноят иши 
тугатилган шахслар; 
ишни тергов қилиш ёки судда кўриб чиқиш пайтига келиб, қилмиш 
ижтимоий хавфлилик хусусиятини йўқотган ёхуд вазият ўзгариши оқибатида 
бу шахс ижтимоий жиҳатдан хавфли бўлмай қолган деб эътироф этилганлиги 
сабабли жиноят иши тугатилган шахслар; 
4)
 
содир этилган ижтимоий хавфли қилмиши юзасидан ЖПКнинг 84-
моддаси биринчи қисмининг 1,4 – 6-бандларида назарда тутилган ҳолатлар 
аниқланганлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори 
чиқарилган шахслар: 
жавобгарликка тортиш муддати ўтганлиги учун жиноят ишини 
қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган шахслар; 
айнан шу айблов бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мав-
жудлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган 
шахслар; 
шу айблов бўйича ишни тугатиш ҳақида суднинг қонуний кучга кирган 
ажрими
 
(қарори) ёки ваколатли мансабдор шахснинг жиноят иши қўзғатишни 


58 
рад этиш ёхуд ишни тугатиш ҳақида бекор қилинмаган қарори мавжудлиги 
учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш қарори чиқарилган шахслар; 
иш фақат жабрланувчининг шикояти билан қўзғатиладиган ҳолларда 
унинг шикояти бўлмаганлиги учун жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш 
қарори чиқарилган шахслар (ЖПКнинг 325-моддасида назарда тутилган 
ҳоллар бундан мустасно); 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish