Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я с и ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси ва криминалогия



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/45
Sana29.11.2022
Hajmi0,9 Mb.
#874984
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45
Bog'liq
Қурбоналиев М.И диплом иши

профилактикаси чора-тадбирлари. 
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва озодликдан 
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар 
ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабабларини ҳамда шарт-
шароитларини аниқлаш, бартараф этиш ҳуқуқбузарликларнинг якка 
тартибдаги профилактикаси турида ҳам амалга оширилади. Бироқ улар 
ўртасидаги фарқ шундаки, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасида 
бу масалага комплекс ёндашилади ва профилактик чора-тадбирлар муайян 
ҳудуд миқёсида амалга оширилади. Ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги 
профилактикасида эса жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва 
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган 
муайян шахс билан индивидуал профилактик ишлар ташкил этилади. 
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва озодликдан 
маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган шахслар 
ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича махсус тадбирлар айнан 
ушбу тоифадаги шахсларнинг тузилиши (ижтимоий демографик, маънавий-
руҳий ва жиноий-ҳуқуқий белгилари) ва ўзига хос хусусиятларидан келиб 
чиққан ҳолда ишлаб чиқилади. 
Озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган шахсларни 
ижтимоий реабилитация қилишга ва ижтимоий мослаштиришга тайёрлаш 
бўйича махсус тадбирлар жазони ижро этиш тизимида ишлаб чиқилади ва 
жазони ижро этиш муассасалари томонидан соҳавий норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Бу борада жазони ижро этиш 


37 
муассасалари маҳкум озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлишига 
қисқа давр қолганида у озодликка чиққандан кейин қайси фаолият тури 
билан шуғулланиши, оиласига, иш жойига, умуман жамиятга мослашиши 
ҳамда ҳаётда ўз йўлини топиши учун ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар 
кўрсатади. 
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни 
ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-
тадбирлар ички ишлар идоралари, судлар, меҳнат ва аҳолини ижтимоий-
ҳуқуқий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда маҳаллий 
давлат ҳокимликлари томонидан ташкил этилади ва амалга оширилади. 
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни 
ижтимоий реабилитация қилиш – унинг ишини ёки ўқишини қайта тиклаш, 
яшаш жойига доимий рўйхатга қўйиш, психологик ёрдам бериш орқали 
ғайриижтимоий хулқ-атворга чек қўйиб, ижобий хулқ атворни 
шакллантириш, жиноят қонунчилигида белгиланган муддат ўтиши билан 
судланганлик ҳолатини олиб ташлаш кабиларни ташкил этади. 
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни 
ижтимоий мослаштириш - жазони ижро этиш муассасаларидан озод 
қилинган шахсларни аввало оиласига, маҳалласига мослашишида кўмак 
бериш, 
моддий 
қийинчиликларга 
учрамаслиги 
учун 
Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 апрелдаги «Маҳалла 
посбони» жамоат тузилмалари, «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш 
органлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари», «Жазони ўташ 
жойларидан озод қилинган шахсларга ижтимоий жиҳатдан ва ишга 
жойлашишда ёрдам кўрсатиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси 
Вазирлар Кенгаши ва ҳокимликлар ҳузуридаги махсус комиссиялар» 


38 
тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига
11
асосан бир 
марталик пул бериш орқали моддий ёрдам кўрсатиш, ишга жойлашишида 
кўмак бериш, муайян касбга ўргатиш кабиларда намоён бўлади.
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларни ишга 
жойлаштириш учун иш ўринларини ташкил этаётган ташкилотларни 
рағбатлантириш чора-тадбирлар давлат, ҳукумат ва маҳаллий давлат 
ҳокимияти органлари томонидан ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. 
Мисол учун, давлат қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳуқуқбузарликлардан 
жабрланувчиларга ёки ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд содир этишга мойил 
шахсларга ёрдам кўрсатувчи ихтисослаштирилган муассасалар тузиб, 
ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам 
кўрсатган нодавлат нотижорат ташкилотларига муайян имтиёзлар бериши 
(Масалан, солиқ тўлашда, имтиёзли кредит олишда енгилликлар яратиши) 
мумкин. 
Илгари судланган шахслар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус 
профилактикаси ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир бошқа қонун ва 
қонуности ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирларни ҳам ўз ичига 
олиши мумкин.
 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish