Баҳтли оила 1 Кириш


Фарзандларни турмушга тайёрлаш



Download 2,93 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/85
Sana29.11.2022
Hajmi2,93 Mb.
#874276
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   85
Bog'liq
Baxtli oila @kitobmakon1

8. Фарзандларни турмушга тайёрлаш.
Айтиб ўтганимиздек, ёшларни ўзлари хоҳламаган киши билан турмуш қурдириш 
жоиз эмас. Ва, аксинча, бу борада уларни батамом ўз холларига ташлаб қўйиш ҳам 
тўғри келмайди. Турмуш қуриш борасида уларга фикр бериш, тажрибаларни ўргатиш, 
энг тўғри қарор қабул қилишда ёрдамчи бўлиш фойдалидир. Бу ўринда зулм ва тазйиқ 
эмас, ишонтириш аҳамият касб этади.
Болаларга қандай муносабатда бўлиш керак?
Бу борасида Эрзурумли Иброҳим Ҳаққи Ҳазратларининг "Маърифатнома"даги 
тавсиялари шулардир.
1. Ота-она фарзанд туғилиши билан севиниб Аллоҳга шукроналар айтиши даркор. 
Зеро, у дунёда сурур, охиратда нурдир.
2. Қиз бола туғилса, кўпроқ севиниш керак. Зеро илк фарзандни қиз бўлиши 
баракотдир.
3. Фарзандга гўзал исм қўйиш.
4. Еттинчи кунида ва ундан кейин ўғил учун икки қўй, қиз учун бир қўй сўйиб, 
ақиқа нияти билан қурбонлик қилиш.
5. Еттинчи куни ёки балоғатга етгунга қадар ўғил болани суннат қилдириш.
6. Ўғил ёки қиз олти ёшига етганда уларга Қуръонни, фарзларни ва диний 
одобларни ўргатиш.
7. Ўғилга ўқиш, ёзиш, ўқ отиш, сузиш ёки бошқа зарур ҳунар ўргатиш.
94


8. Қизга овқат пишириш, ип йигириш ва тикишни ўргатиш.
9. Барча болаларга эҳсон ва совғада тенг бўлиш.
10. Янги мевани аввал қиз болага тоттириш, зеро қиз боланинг кўнгли инжа ва 
нозикдир.
11. Болаларни меҳр билан қучоқлаб, сочларини силаш, ўпиб, эркалаш.
12. Улар билан ўйнаш, очиқ чеҳра билан сўзлашиш.
13. Уларни қарғамай, хайрли дуо қилиш. Зеро, қарғиш фақирликка сабаб бўлади.
14. Ўн ёшга етган ўғил ва қизнинг ўринларини ажратиш. 
15. Тенгини топиб, уйлантириш, турмушга бериш.
16. Қўлларидан келмайдиган ишни буюрмаслик, токи осий бўлмасинлар.
17. Фарзандларга ўз еганидан едириш, кийганидан кийдириш.
Ота-онанинг ҳақлари
Ота-оналар фарзандларининг камоли учун қанча қайғуришган бўлса, фарзандлар ҳам 
уларни ҳурмат қилиб, айни тарзда ғайрат кўрсатишлари керак. Бу мусулмонликнинг 
ҳам инсонийликнинг шартларидан биридир.
Жаноби Ҳақ бу ҳақда Қуръони Каримда шундай билдиради:
"
Биз инсонга ота-онасини (яъни уларга яхшилик қилишни) амр этдик. Онаси унга
ожизлик устига ожизлик билан ҳомиладор бўлди (яъни қорнидаги ҳомила каттарган
сари онанинг ҳоли қуриб, заморлаша борур). Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки 
йилда (келур). (Биз инсонга буюрдикки), сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Ёлғиз
ўзимга қайтажаксан
!" (Луқмон сураси, 14-оят).
Парвардигорингиз ёлғиз Унинг ўзига ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага 
яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) бирови ёки ҳар
иккиси сенинг қўл остингда кексаклик ёшига етсалар, уларга қараб "уф" тортма ва
уларнинг сўзларини қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик 
билан, хорлик қанотини паст тут – хокисор бўл ва "Парвардигорим, мени (улар) 
95


гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, Сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин",
деб (ҳақларига дуо қил
)! (Исро сураси, 23-24-оят).
Ота-она таърифига бундан гўзал сўз топиб бўлмайди. Жаноби Ҳақ ўзидан кейин ота-
онага итоат ва яхшилик қилишни буюради.
Товуқ қанотини жўжаларининг устига қандай ёйса, она ҳам фарзанди устига "меҳр 
қанотини" шундай ёяди. Қариганларида, ҳимояга муҳтож бўлганларида уларга ҳам шу 
тарзда эътибор қаратмоқ лозим. Улар бизни севги ва сабр билан ўстирганлари каби, биз 
ҳам уларни "уф" демасдан ҳимоя қилишимиз керак. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) дейди:
Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)дан қайси амални фазилатли эканлигини сўрадим. Расулуллоҳ
(с.а.в.):
- Вақтида ўқилган намоз, дедилар. Мен:
- Кейин қайсиниси? - деганимда, Расулуллоҳ (с.а.в.)
- Ота-онага яхшилик қилиш, дедилар. Мен:
- Кейин қайсиниси? - деганимда, Расулуллоҳ:
- Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш, - дедилар.
"Бир киши мусулмон ота-онасига Аллоҳ розилиги учун хизмат қилса, Аллоҳ унга 
жаннатнинг иккита эшигини мутлақо очади. Агар ота-онасидан биттаси бўлса, бир 
эшик очади. Агар улардан уларни ранжитса, ота-онаси рози бўлмагунча Аллоҳ ҳам
рози бўлмайди. Расулуллоҳдан сўрадилар: "Агар ота-она болага ҳақсизлик қилса ҳам
шундайми? Расулуллоҳ: Ҳа, шундай, дедилар.

Download 2,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish