Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

Афферентация 
(лотинча afforens 
келтирувчи деган маънони англатади) ташқи қўзғатувчилардан ҳамда ички 
органлардан ахборотни қабул қилувчи ҳиссий аъзолардан марказий нерв 
системасига келиб тушувчи нерв импульсларининг доимий оқимини 
билдиради. Тўғри алоқа ахборотларнинг ташқаридан кириб боришини 
англатиб келса, тескари афферентация унинг акс ҳолатини намоён қилади.
Саъи – ҳаракатларнинг ҳаммаси ҳам органларнинг фаолиятини тушунтириш 


учун хизмат қилади ва назорат (бошқарув) жараёни қандай кечишини таҳлил 
этиш имкониятига эга.
Фаолият таркибига кирувчи саъи-ҳаракатлар тизими охир оқибатда 
мазкур ҳаракатнинг мақсади билан назорат қилинади, баҳоланади ва 
тўғрилаб турилади. Мақсад мияда фаолиятнинг бўлғуси маҳсулоти тимсоли, 
ўзгарувчан андазаси тарзида вужудга келиши мумкин. Эзгу ниятга айланган 
бўлғуси андоза билан ҳаракатнинг амалий натижаси қиёсланади, ўз 
навбатида андоза саъи-ҳаракатни йўналтириб туради. Ана шу ҳолатнинг 
турлича психофизиологик талқинлари мавжуд бўлиб, улар “Бўлғуси ҳаракат 
моделлари”, “саъи-ҳаракат дастури”, “мақсаднинг дастури”, “мияда 
ҳаракатнинг ўзи олдиндан ҳосил қиладиган андозалари” сингари 
тушунчаларида ўз ифодасини топади. Жумладан, уларнинг энг муҳимлари; 
“Ҳаракат акцептори” ва “Илгарилаб акс эттириш” (П.К.Анохин), “Ҳаракат-
лантирувчи вазифа” ва “Бўлғуси эҳтиёж андозаси” (Н.А.Бернштейн), 
“Зарурий моҳият ” ва “Келажак андозаси” (Миттельштедт, У.Эшби) ва 
бошқалар. Санаб ўтилган тадқиқотчиларнинг талқинлари илмий фараз 
(тахмин) тарзида берилганлиги туфайли улар мияда қандай акс этилиши 
мумкинлигини мукаммал билишга қодир эмасмиз. Лекин уларнинг мияда 
илгарилаб акс эттириш тўғрисидаги мулоҳазалари, бу борада тасаввур-
ларнинг яратилиши психология фани учун ижобий илмий воқелик бўлиб 
ҳисобланади. 
Нарсалар билан қилинадиган иш-ҳаракатидан ташқари, одамнинг 
фаолиятини баданнинг маълум вазиятини ва қиёфасини сақлаб туришни 
таъминлайдиган ҳаракатлар, организмнинг бир жойидан иккинчи жойига 
ўрин алмаштириши, коммуникацияни таъминлайдиган ҳаракатлар, ифодали 
ҳаракатлар ва нутқ ҳаракатлари мавжуд. 
Нарсалар билан қилинадиган ишларни бажариш маълум тизимдаги 
ҳаркатларни амалга оширишдан иборат. Ҳаракатлар тизими ва мақсади 
билан, бу мақсад йўналтирилган нарсалар хусусияти ва иш шароити билан 
боғлиқдир. Масалан, стакан ва қаламни олиш, пиёда ва чанғида юриш, оғир 
ва енгил нарсани бошқа жойга олиб қўйиш, майда ва катта михни қоқиш, 
гантел ва штангани кўтариш, ҳаракатлари бир-биридан фарқ қилади.
Ҳаракатнинг бошқарилиши ва унинг натижаларини эришиладиган 
пировард мақсад, таққослаш йўли билан доим назорат қилиб борилади ва 
тўлдириб турилади. Ундай назорат сезги аъзолари ёрдами билан эришилиши 
мумкин бўлган нарсалар ташкил этади. Демак, мақсад мияда, келажакдаги 
фаолият натижасида, тилакдаги келажак модели билан ишнинг мазкур 
натижалари таққосланади, худди ана шу ишнинг қай йўсинда бўлиши 
бошқарилади. 
Ҳаракатларнинг истаган бир томонларини уларнинг мотор, сенсор ва 
марказий таркибий қисмлари деб аташ мумкин. Ишни амалга оширишда 
бажарадиган вазифаларига мувофиқ, улар ишни ижро қилувчи, бошқарувчи 
деб белгиланиши мумкин. Бу вазифаларнинг ҳар бирини киши онгли ва 
онгсиз равишда бажариши мумкин. Одам талаффуз қилмоқчи бўлган гапнинг 
грамматик шакли ва мазмуни ҳамиша онг ёрдамида олдиндан пайқаб 


олинади. Одатда, ишдан кўзланган мақсад ва шунинг билан бирга ишнинг 
умумий характери ҳамма вақт англаб олинади. Масалан, велосипедда 
кетаётган одам мутлақо онгсизлик ҳолатида бунинг уддасидан чиқа олмайди. 
Бажариладиган ҳаракатнинг маълум томонлари даставвал тўла англаб 
бошқаришни талаб қилинади, ундан кейин ишнинг бажарилиши онгнинг 
иштирокини борган сари камроқ талаб қилади. Бундай ҳолларда ишнинг 
бажарилиши автоматлашади. Одамдаги мақсадга мувофиқ ҳаракатларнинг 
амалга оширилиши ва автоматлашуви 
малака
деб айтилади. Ишнинг 
тузилиши шундай қисман автоматлашуви туфайли ўзгариш имконияти 
қуйидагидан иборат: 
1.
Ҳаракатларни ижро қилиш усулларининг ўзгариши. Бундан аввал ҳар 
бири алоҳида-алоҳида бажарилган айрим ҳаракатлар бир бутун ҳаракат 
таркибидаги оддий ҳаракатлар ўртасида ҳеч қандай “тўхтаб қолиш” ва 
танаффуслар бўлмайдиган битта яхлит актга айланади. Масалан, 
котибанинг ўрганаётган ҳайдовчи, ёзишни ўрганаётган бола ҳаракатини 
кўриш мумкин. 
2.
Ишни бажаришда сенсор, яъни ҳиссий назорат усулларининг ўзгариши. 
Ишни бажариш устидан қилинадиган кўриш назорати кўп жиҳатдан 
мускул назорат билан алмашинади. Масалан, машинистканинг хат 
ёзишдаги, ҳайдовчи мотор овозидаги, пўлат қуювчи метал рангининг 
ўзгаришини фарқ қилади. 
3.
Иш-ҳаракат марказий бошқарувчи усулларининг ўзгариши. Диққат иш-
ҳаракатининг усулларини идрок қилишдан озод бўлади ва асосан иш-
амалнинг ҳамда натижаларни идрок қилишга қаратилади. Айрим 
ҳисоблаш, қарорга келиш ва бошқа интеллектуал операциялар тез ва 
бирлашган ҳолда “интуитив” бажарила бошлайди.
Малака фаолият таркибида ўзига хос ўрин тутади. 
Малака 
деб машқ 
қилиш жараёнида иш ҳаракатлар бажарилишининг автоматлашган 
усулларига айтилади. Малака иш унумдорлигининг ортишига, вақтни 
тежашга, ақлий фаолиятни бир мунча муҳимроқ нарсаларга сафарбар 
қилишга имкон беради. Малака қуйидагича ҳосил қилинади: 
а) меҳнат ҳаракатлари, уларни эгаллаб олишнинг зарур эканлиги ва 
аҳамиятини англаш; 
б) ҳаракат намунасини эсда олиб қолиш; 
в) малака намуналарини кўп марта бажариш, машқ қилиш; 
г) изчиллик билан олиб бориладиган машқ натижасида ҳаракатлар 
тезлашади, хатолар камаяди; 
д) малака ҳаракатларни автоматлаштириш билан шаклланади. Айрим 
ортиқча ҳаракат элементлари тушиб қолади. 
Бирор фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд билимлардан ва 
малакалардан фойдалана олиш 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish