Психологиянинг предмети



Download 1,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/139
Sana22.11.2022
Hajmi1,05 Mb.
#870199
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   139
Bog'liq
умумий психология маруза матни

 
Мотив 
– кишини фаолиятга ундайди ва унга мазмун бахш этади.
 
Иш–ҳаракат 
галдаги битта оддий вазифани бажаришга қаратилган, 
нисбатан тугалланган фаолиятнинг таркиби. Фаолиятга қаратилган мақсад 
озми–кўпми узоқ ёки яқин бўлиши мумкин. Шунинг учун бу мақсадга 
эришиш одам томонидан ана шу мақсад сари ҳаракат қилиш давомида унинг 
олдида туғиладиган қатор жузъий мақсадларни изчиллик билан ҳосил 
қилишдан иборат бўлади.
Ташқи оламдаги нарсаларнинг ҳолатини ва хоссаларини ўзгартиришга 
қаратилган ҳаракатларни иш-ҳаракат (саъи-ҳаракат) деб юритилади. 
Нарсалар билан қилинадиган исталган бир иш макон ва замон билан боғлиқ 
бўлган маълум ҳаракатлардан ташкил топади. Масалан: “А”, “И” ҳарфларни 
ёзишдаги ҳаракатлар, бир-биридан фарқ қилади. Одамларнинг нарсалар 
билан қиладиган ҳаракатлари таҳлили шуни кўрсатадики, бу ҳаракатлар 
ташқи жиҳатдан жуда кўп, ранг-барангдир. Шундай бўлса ҳам, одатда улар 
учта содда элементлардан ташкил топгандир; “олмоқ”, “жойини 
ўзгартирмоқ”, “қуйиб юбормоқ” бу ҳаракатлар одамнинг танаси, оёқлари ва 
боши билан қилинадиган ёрдамчи ҳаракатлар билан амалга оширилади.
Инсон фаолиятига йўналтирилган мақсадга эришиш учун шу йўлда 
ҳаракат қилиш туфайли хусусий вазифаларни бажаришга киришади. У ўз 
олдида турган мақсадни амалга ошириш учун маълум вақт оралиғида у ёки 
бу амални бажаради. Бирор матнни компьютерда тайёрлаш учун инсон олдин 
уни электр токига улайди, экранни ишга созлайди, унинг тугмачаларини 


босиш орқали ҳарф ва сўзларни теради, сўнгра маълум маъно англовчи матн 
пайдо бўлади. 
Инсон фаолияти нарсаларни ўзлаштиришга йўналтирилган саъи – 
ҳаракатлардан ташқари: а) тананинг фазовий ҳолати, б) қиёфанинг 
сақланиши (тик туриш, ўтириш), в) жой алмашиш (юриш-югуриш), г) алоқа 
воситалари саъи–ҳаракатлари қатнашади. Одатда алоқа воситалари 
таркибига; а) ифодали саъи– ҳаракат (имо-ишора, пантомимика), б) маъноли 
ишора, в) нутқий саъи– ҳаракатларни киритади. Саъи–ҳаракатларнинг ушбу 
турларида таъкидлаб ўтилганидан ташқари мушаклар, ҳиқилдоқ, товуш 
пайчалари, нафас олиш аъзолари иштирок этади. Демак, нарсаларни 
ўзлаштиришга қаратилган ҳаракатнинг ишга тушиши муайян саъи– 
ҳаракатлар тизимининг амалга оширилишини англатади. Бу ҳодиса кўп 
жиҳатдан ҳаракатнинг амалга ошиши, шарт–шароитларга боғлиқ. Жумладан: 
а) китобни олиш қаламни олишдан бошқачароқ тарздаги саъи–ҳаракатни 
тақазо этади, б) автомобилни ҳайдаш велосепедда учишга қараганда ўзгача 
саъи–ҳаракат талаб қилади, в) эллик килограмм штангани кўтаришда бир 
пудлик тошга қараганда кўпроқ қувват сарфланади, г) картонга катта шаклни 
жойлаштириш, қийин кечади.
Юқорида келтирилган мисоллар турлича объектларга тааллуқли 
бўлишига қарамай, уларда ҳаракатнинг мақсади ягонадир. Объектларнинг 
турлича эканлиги саъи–ҳаракатларнинг олдига ва мушак фаолияти 
тузилишига ҳар хил талабларни қўяди. Ушбу воқелик рус олимлари 
П.К.Анохин, Н.А. Бернштейн, Э.А.Асратянларнинг тадқиқотларида исботлаб 
берилган. Уларнинг умумий мулоҳазаларига қараганда, мушакларнинг 
фаолияти саъи – ҳаракат вазифаси билан эмас, балки мазкур саъи–ҳаракат 
рўй берадиган шарт-шароитлар билан бошқарилиш мумкин. Мушаклар бу 
ўринда саъи– ҳаракатларнинг йўналишини ва тезлигини таъминлаш учун 
хизмат қилади, ҳар хил қаршиликларни (ҳажм, куч, вазн таъсири) муайян 
даражада сусайтиради.
Саъи–ҳаракатларнинг назорат қилиш жараёни ва уларни бошқариш 
тескари алоқа тамойилига биноан рўёбга чиқади. Ушбу ҳодисани амалга 
ошиш имконияти қуйидаги омилларга бевосита боғлиқ ҳолда кечади: а) сезги 
аъзолари алоқа канали вазифасини бажарган тақдирда; б) улар ахборот 
манбаи сифатида ҳаракат ролини ўйнаганда; в) саъи–ҳаракатларни акс 
эттирувчи аломатлар бу жараёнда хабар етказувчи сифатида қатнашганида ва 
бошқалар. Таъкидлаб ўтилган омиллар орқали амалга ошадиган тескари 
алоқанинг бундай шаклини (кўринишини) рус тадқиқотчиси П.К.Анохин 
тескари афферентация деб атаган. 

Download 1,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish