субъектив идеализм принципларига асосланган. Қадимги ҳинд фалсафасидаги
брахманизм ва ведантизм, юнон файласуфи Афлотун (эр.ав.427-347 йиллар), хитой
файласуфи Чжу Си (1130-1200), немис файласуфлари Шеллинг (1775-1854), Хегел (1770-
1831), неотомизм кабиларнинг фалсафий тизимлари объектив идеализмга мансубдир.
Агар дунѐни билиш мумкинлиги тўғрисидаги масалани оладиган бўлсак, ундаги
файласуфлар ҳақиқий билимга эришиш мумкинлигини эътироф этувчи ва уни инкор
қилувчиларга бўлинади. Уни инкор қилувчилар йўналиши агностицизм деган ном олди
ва Д.Юм (1711-1776) ҳамда И.Кант(1724-1804) бу йўналишнинг таниқли вакилларидир.
Агностицизм элементлари ҳозирги тизимлар (неопозитивизм, критик реализм) да ҳам
учрайди. Хақиқатга эришиш мумкинлигини эътироф этувчилар орасида билиш
(сенсуализм), идрок (рационализм), диний ваҳий ѐки сўфий ҳис қилиш (иррационализм)
каби йўналишларни ҳам ажратиш мумкин. Сенсуализм ва рационализмнинг ҳам
материалистик, ҳам идеалистик шакллари мавжуд.
Фалсафий йўналишларни билиш усулларига кўра, эмпиризм, рационализм ва
иррационализмга бўлиш мумкин.
Диалектика (тафаккур методини нарса ва ҳодисаларни ўзаро боғлиқликда ва
ривожланишда деб қаровчи)ѐки метафизика (тафаккур методини нарса ва ҳодисалар
умумий боғлиқликдан ташқарида, ўз-ўзидан сифат жиҳатидан ривожланмайди деб
қаровчи) мавқеига эга файласуфлар ҳам фарқланади.
Фалсафий йўналишлар асосий мавзуси бўйича нисбатан тор ихтисослашишга,
масалан, гносеология, антропология, аксиология, онтология муаммолари кабиларга
мўлжалланган оқим ва мактабларга бўлинади. Масалан, «лингвистик фалсафа» табиий
тилни таҳлил қилишга (Ж.Остин, Ж.Уиздом, П.Стросон), «техника фалсафаси» ҳозирги
дунѐдаги техника феноменига (А.Хунинг, Ф.Рапп), «историцизм» мактаби эса (В.
Дильтей, Р. Коллингвуд) тарихий билим муаммоларига йўналтирилган ва ҳоказолар.
Фалсафий йўналишлар классик меросга муносабат бўйича илгариги классик тизим
ғояларини тиклаб, ривожлантиришга йўналтирилган неоклассик оқим (неокантчилик,
неотомизм, неохегелчилик ва бошқалар), уларни тўлиқ қайтадан кўриб чиқиш ва уларни
рад этишга асосланган антиклассик оқим (позитивизм, ницшеанчилик, тасаввуф) ва
танқидни синтезлаш ва классик мерос анъаналарини давом эттиришга йўналтирилган
неоклассик оқим (марксизм, экзистенциализм ва бошқалар)га бўлинади.
6. Ўзбекистоннинг мустақилликни қўлга киритганлиги, мамлакатда олиб
борилаѐтган ислоҳотлар файласуфлар олдига зарурий равишда янги муаммоларни
қўймоқда.
Миллий мустақиллик ғоясини ва янги мафкурани шакллантириш билан боғлиқ
равишда Ўзбекистон файласуфлари олдида муҳим вазифалар кўндаланг бўлмоқда.
Жамиятда мафкуранинг тутган ўрни ва мавқеи, унинг маънавий-ахлоқий янгиланиши,
янги ижтимоий энг юксак орзу ва қадриятларнинг қарор топиши, уйғун баркамол авлод
тарбияси ҳақидаги ижтимоий онгни шакллантириш ғояси ўз аксини Ўзбекистон
Республика Президенти И.А.Каримовнинг асарларида
3
, расмий нашрларда
4
, олимларнинг
тадқиқотларида, ижтимоий-сиѐсий масалаларга доир адабиѐтларда топмоқда.
5
Шаклланаѐтган миллий истиқлол мафкурасининг «мустақиллик», «келажаги буюк
давлат», «бозор», «ҳуқуқий давлат», «демократик жамият», «маърифатли жамият»,
«умуминсоний қадриятлар», «уйғониш», «давлат ислоҳотчи сифатида» каби
тушунчаларимизни очиб беришга қаратилган биринчи қадамлар қўйилди.
Ўзбекистон тараққиѐтининг ҳозирги жиҳатларини тадқиқ қилишни давом эттириш
ҳозирги замон талабидир. Фалсафа Ўзбекистонда яшовчи халқларнинг миллий
хусусиятлари ва яшаш тарзининг ўзига хослигини, минтақада вужудга келган муайян-
тарихий шароитни ҳисобга олган ҳолда умумий тушунчалар, инсоният тараққиѐтининг
умумий мантиғи, ижтимоий-сиѐсий гуруҳлар, у ѐки бу сиѐсий ғоялар ва давлатларнинг
амалий фаолиятларидан келиб чиқиб танқидий равишда идрок этиши лозим.
Ижтимоий борлиқнинг ҳозирги замондаги туб масалаларини, жумладан:
бирламчилик нуқтаи назаридан янги қурилаѐтган жамиятда шахс манфаатлари билан
давлат манфаатларини ўзаро муносабатини жиддий назарий тадқиқ қилиш кутилмоқда.
3
Кармиов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт
кафолатлари. –Т.: Ўзбекистон, 1997
4
Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунчалар ва қоидалар. –Т., 2000.
5
Ҳ.Пўлатов. Ўзбек мафкураси: ўзбек миллий уйғониш мафкураси ҳақида. Т., Мулоқот, 1991, №6,7.
У.Абилов. Миллий ғоя: маънавий омиллар. –Т., Маънавият, 1999.
Анъана ва урф-одатларни тиклаш сиѐсати уларни тўла ѐки қисман фаоллаштиришни
билдириши лозимми ѐки йуқми ва уларни танлаб олиш қоидаси қандай бўлмоғи лозим?
Анъаналар ва янгиликларни, муҳофазакорлик ва ҳаракатчанликни, эски ва янги
ўртасидаги тафовутни қандай мувофиқлаштириш мумкин? Қандай қоидаларга таянган
ҳолда кам сонли аҳоли (ирқий, диний ва бошқа жиҳатлардан) ҳуқуқ ва манфаатлари
муаммоларини ҳал қилишнинг имкони борми? Янги жамиятда Шарқ ва Ғарб қадриятлари
қандай ўзаро муносабатда бўладилар? Ўтиш даврида давлат назорати билан фуқаролик
жамиятини барпо қилиш жараѐнининг нисбати қандай бўлади? Ҳақиқий ва сохта озодлик
нимани билдиради? Давримизнинг бу ва бошқа долзарб масалалари оддий хусусиятга эга
бўлмасдан, ўзининг аҳамияти жиҳатидан мамлакатимиз файласуфларидан касбий ва
фуқаролик масъулиятини талаб қилиб, муаллифлар тарафидан ноѐб фалсафий қарашларни
вужудга келтиришни тақозо қилади. Фалсафий тадқиқотларнинг муаммовий майдонини
янада
кенгайтириш
вазифаси
кўндаланг
турибди.
Ҳозирча
республикада
қадриятшунослик, фалсафий антропология, дин фалсафаси, техника фалсафаси,
компаративтика фалсафаси ва ҳоказоларга бағишланган жиддий тадқиқоттлар кам.
Афсуски, ҳозиргача республикамизнинг дунѐ фалсафий жамиятидан ажралиб қолганлиги
сақланиб, фалсафий алоқалар Ғарб мамлакатлари ва шарқ давлатлари олимлари орасида
ҳам, Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари билан ҳам заифдир. Шунингдек,
мумтоз ва замонавий фалсафий адабиѐтни ўзбек тилига ҳамда ватанимизнинг энг яхши
фалсафий тадқиқотларини чет тилларга
6
таржима қилишнинг аниқ мақсадга
йўналтирилган тизимини жорий этиш муҳимдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |