1-мавзу. Фалсафа фанининг предмети, мазмуни ва жамиятдаги роли режа



Download 319,37 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/12
Sana22.02.2022
Hajmi319,37 Kb.
#86912
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-мавзу. Маъруза матни

3) Фалсафий дунёқараш дунѐни, борлиқни ақлий жиҳатдан умумлаштириб 
тушунтирувчи назарий қарашлар тизимидир. У диний дунѐқарашдан фарқли равишда 
инсоннинг ақлий интеллектуал фаолиятига кўпроқ эътибор беради. Фалсафий дунѐқараш - 
бу мантиқий таҳлил ва умумлаштиришлар, мантиқий муҳокамалар ва хулоса чиқаришлар, 
мантиқий асбоблар ва раддиялар асосида назарий фикр дунѐни, борлиқни тушуниш, 
тушунтириш, баҳолаш ва изоҳлашдир. Фалсафий дунѐқараш кўр-кўрона эътиқодлар, 
ҳаѐлий образлар тўғрисидаги тасаввурлар ва тушунчаларга эмас, балки инсоннинг 
борлиққа муносабати тўғрисидаги эркин, танқидий ва айни вақтда умумий ақлий 
мушоҳадаларга, назарий умумлашмаларига асосланади. Фалсафий дунѐ қарашда инсон 


табиатнинг бир қисми сифатидагина эмас, балки алоҳида ўзига хос борлиқ сифатида 
қаралади. 
Фалсафий дунѐқараш оламга, жамиятга, инсонга бўлган энг умумий қарашлар 
тизимидир. 
Шундай қилиб, тахминан 2500 йил муқаддам дунѐқарашнинг учинчи шакли – 
фалсафа пайдо бўлиши учун зарур шарт-шароит Европа ва Осиѐда: Ҳиндистон, Хитой, 
Марказий Осиѐ ва қадимги Юнонистонда тахминан бир вақтда аввало дунѐни оқилона 
англаш усули сифатида вужудга келди. Дунѐқарашнинг аввалги шакллари – миф ва 
диндан фарқли ўлароқ, фалсафа дунѐни эътиқод ва туйғуларга таяниб эмас, балки ақл ва 
билимларга таянган ҳолда тушунтиради.
4) Фан дунёқараш шакли. Билимларнинг ўсишига қараб ҳар хил муаммолар ва 
масалалар сони ҳам тинимсиз кўпайиб борди. Бу жараѐн фаннинг ривожланиш суръати 
янада жадаллашувига ва у фалсафадан янада кўпроқ ажралишига сабаб бўлди. Бироқ фан 
билимнинг мустақил соҳаси, дунѐқарашнинг алоҳида шакли сифатида фақат XVII-XVIII 
асрларда тўла шаклланди. Муайян даражада шартлилик билан шуни айтиш мумкинки, бу 
И.Ньютон классик механиканинг асосий қонунларини таърифлаб, шу тариқа 
табиатшуносликнинг асосий бўлими – асослари асрлар мобайнида шаклланган, бош 
тамойиллари эса бундан юз йилча муқаддам, аввало Галилео Галилей томонидан 
таърифланган классик механиканинг шаклланишига якун ясаганидан кейин юз берди. 

Download 319,37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish