Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/67
Sana19.11.2022
Hajmi1,38 Mb.
#868548
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67
Bog'liq
Terminologiya H.Dadaboyev

– авинос,
ракетаносец - 
ракетанос
; 2) фонемалардаги товуш алмашинуви

маяк
– маёқ
,
 
очаг
– ўчоқ, 
плащ-палатка
 - плашч-палатка
ва ҳ.к. 
Ўзбек тилида қурилиши жиддий ўзгаришларга учраган ўзлашма 
терминлар категориясига комитет
- қўмита
, бомбардировка
 – бомбардимон, 
командующи
й – қўмондон, 
подряд
 – пудрат 
кабиларни киритиш ўринлидир. 
Ҳозирги ўзбек терминологияси тизимида ўзлашмалардан ўзбекча сўз 
ясовчи аффикслар иштирокида янги ҳосил қилинган терминлар кенг миқёсда 
қўлланишга кириб келмоқда. Хусуан, бомбардировщик – 
бомбардимончи

дозиметрист – 
дозиметрчи
, генеральский- 
генераллик
, комиссариат –
комиссарлик
, патронный –
патронли
, гусеничний –
гусеницали
, бетонирование
 
– бетонлаш, 
ионизация
 
 
-ионланиш; 
ионлаш, 
модернизация
 
– 
модернизациялаш 
каби ашёвий мисоллар қайд этилган фикрни тасдиқлашга 
хизмат қилади.
Мустақиллик йиллари ўзбек тили луғат фондининг бойиб боришида 
республика халқ хўжалиги учун мутлақо янги соҳаларнинг шиддат билан 
шаклланиши ва ривожланиши каби фавқулотда муҳим омиллар сезиларли 
таъсир кўрсатди. 1996 йилда Андижон вилояти Асака шаҳрида Жанубий 


31
Кореянинг ДЭУ (DAEWOО) автомобиль корпорацияси билан ҳамкорликда
“ЎзДЭУ Авто” қўшма корхонасининг ишга туширилиши натижасида 
Ўзбекистон дунёдаги 28 та автомобилсозлик давлатлари қаторидан муносиб 
ўрин олди. 1999 йилда Самарқанд шаҳрида “СамКочАвто” ўзбек-турк қўшма 
корхонаси автобуслар ва юк машиналарни ишлаб чиқаришга киришди. 
Ҳозирги пайтда Япония ва Германия автокомпаниялари ҳамкорлигида 
“Isuzu” автобуслари ҳамда “Man” юк машиналарини ишлаб чиқариш йўлга 
қўйилган. 
“ЎзДЭУ Авто” қўшма корхонасининг америка автомобиль ишлаб 
чиқариш 
гиганти 
"Женерал 
Моторс"(General 
Motors) 
таркибига 
сингдирилиши оқибатида бугунги талабларга тўла жавоб берадиган, юқори 
тезликка эга, ҳар томонлама қулай ҳамда ёқилғини тежайдиган енгил 
автомобилларнинг янги русумларини ишлаб чиқариш мақсад қилиб 
қўйилган. Бунинг натижасида ўзбек тилида ушбу соҳа терминологияси 
тубдан такомиллашди. Ўзбек терминологияси 
Тико (Tiko,) Дамас (Damas), 
Некция (Neksia), Ласетти (Lacetti), Матиз (Matiz), Спарк (Spark),Эпика 
(Epika), Каптива (Kaptiva), Малибу (Malibu), Коболт (Cobolt)
сингари 
Республикада конвейерга қўйилган енгил автомобилларнинг тижорий
номини англатувчи терминлар ҳисобига яна ҳам бойиди. 
Собиқ шўролар давлатининг таназзулга учраши ва қулашидан кейин 
коммунистик мафкура билан боғлиқ барча тушунчалар, уларни ифодаловчи 
сўз ҳамда терминлар ўзбек тили луғат таркибидан батамом барҳам топди. 
Ўзбекистон мустақил ва суверен давлат сифатида жамиятни том 
маънодаги демократия асосида тараққий топтириш йўлини танлади. 
Демократик жамиятни ва давлатни барпо этишда миллий давлатчилик 
анъанларига алоқида эътибор қаратилди. Миллий тикланиш ва ўзликни 
англаш йўналиши устувор, деб эълон қилинди. 
Турмушда тубдан содир бўлган ижтимоий-сиёсий, маънавий-маданий 
ўзгаришлар янги тушунчалар, янги номланишларнинг воқеланишига олиб 
келди. Ўзбек тилининг лексик хазинаси мустақил мамлакат юритаётган 
миллий сиёсатни акс эттирувчи ранг-баранг сўзлар ва терминлар билан 
кенгайди. Бундай терминлар сафига тубандаги фактик мисолларни 
киритамиз: 
миллий ўзлик

миллий давлатчилик

миллий сиёсат

сиёсий 
ислоҳот

маънавий қадрият
(духовное наследство) ва ҳ.к. 
Бўлиниш 
тамойиллари негизида янги 
давлат бошқаруви 
органларининг тузилиши ва фаолият олиб бориши пировард натижада 
Олий 
Мажлис

сенат

Вазирлар Маҳкамаси

қонун чиқарувчи орган,
ижро этувчи 
орган,
суд ҳокимияти

департамент, концерн, холдинг, компания, ҳокимлар 
институти

нодавлат ижтимоий бирлашма, масъулияти чекланган жамоа
каби кўпдан –кўп терминларнинг муомалага киришига туртки берди. 
Ўзбекистонда бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтилиши асосида 
терминологик лексика
миллий валюта

кичик бизнес

ўрта бизнес

хусусий 
тадбиркорлик

қимматли қоғозлар бозори

тадбиркорлар палатаси

консалтинг, инжиниринг, лизинг фирма, бизнес-инкубатор
сингари қатор 
янги терминлар билан тағин ҳам кенгайди. 


32
Маълумки, Ўзбекистон камдан-кам учрайдиган улкан ёқилғи-
энергетик мабаларига эглиги билан донг чиқарган. Нефть, газ ва 
конденсатнинг ғоят катта заҳиралари нафақат ички эҳтиёжни тўла 
қондириш, балки уларни хорижга экспорт қилиш имконини яратди. 
Ушбу соҳага тааллуқли
нефть захираси

нефть кони

нефть 
махсулотлари

газ конденсати

мэтан, пропан, бутан, полимер материаллар

полиэтилен, поливинилхлорид, нитрилакрил кислота

суюлтирилган газ

хом 
нефть
сингари турфа терминлар дарсликлар, ўқув қўлланмалари, илмий-
оммабоп адабиёт ҳамда маҳаллий матбуот саҳифаларида фаол қўлланиб 
келмоқда.
Миллий истиқлолдан сўнг Ўзбекистонда кечган аграр ислоҳат, сўзсиз, 
қишлоқ хўжалигини қайта қуришда етакчи аҳамиятга эга бўлди. Собиқ 
шўролардан қолган колхоз ва совхозлар тугатилди. Қабул қилинган Ер 
кодексига мувофиқ деҳқон ва фермер ер мулкдорига айланди. Фермер 
хўжаликлари ўзларига билдирилган умид ва ишончни шараф билан 
оқладилар. Республика аграр секторида олиб борилган ислоҳатлар 
мулкдор

мулкдорлар синфи

фермер хўжалиги

кўп укладли иқтисодиёт

томорқа 
хўжалиги
,
субсидия

пай

инвестиция 
сингари мутлақо янги тушунча ва 
реалияларнинг юзага чиқишини таъминлади. 
Ҳозирги вақтда фан ва техник соҳларида юз бераётган шиддатли 
ривожланиш республика аҳолиси фаолиятининг турли қирраларига самарали 
таъсир ўтказмоқда. Фан ва техника қўлга киритган энг охирги муваффақият 
ва ютуқлар асосидаги янги техника востиларига эгалик қилинмоқда. Ушбу 
техника воситалари номларини англатувчи терминологик лексика ўзбек тили 
луғат таркибининг кундан-кунга бойиб, кенгайиб боришида муносиб улуш 
бўлиб қўшилмоқда. 
Шундан келиб чиққан ҳолда таъкидлаш лозимки, Мустақиллик даври 
ўзбек терминологияси ўз қарор топиш йўлининг бошланиш нуқтасида 
турибди. У ўзбек тилшунослигининг муҳим соҳаси сифатида йиллар 
давомида йиғилган тажрибалар заминида тараққий этмоқда ва кенгаймоқда. 

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish