бэдизчи
(« резчик по дереву, камню,
ваятель»)(ДТС,90),
биткачи
(«писец,писарь»)(ДТС,10),
айғучы
(«советник»)(ДТС,28),
алымчы
(«заимодавец, кредитор») (ДТС,35),
алтунчы
(«золотых дел мастер»)(ДТС,40) сингари жуда кўп терминлар қўлланган.
Маҳмуд Замахшарий қаламига мансуб “Муқаддимат ул-адаб” луғатида бу
қўшимча иштирокида ясалган, турли касб ва ҳунар эгаларини англатувчи
йигирмадан ортиқ номлар қайд этилган:
пахсачы
(«возводящий глинобытные
стены»),
йағчы
(«маслодель»),
чағырчы
(«винодел»),
бычақчы
(«ножовник»)
ва ҳ.к.( Дадабаев 1990; 80).
Ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий “Муҳокамат ул-
луғатайн” асарида
–чи
аффиксининг функциясига алоҳида диққат қаратган
ҳолда, унинг
қурчы, хизаначы, йарағчы, чавганчы, найзачы, шукурчы,
йуртчы, шиланчы, ахтачы
, также профессии:
қушчы, барсчы, қоруқчы,
тамғачы, жибачи, йорғачы, ҳалвачы, кэмачи, қойчы
сингари турфа мансаб ва
рутбаларни ифодалашдаги фаоллигини таъкидлайди. Алишер Навоийнинг
ёзишича,
қазчы, қувчы, турначы, кийикчи, тавушқанчы
каби қуш ови билан
боғлиқ кўпгина терминлар ҳам
–чи
аффикси кўмагида ясалган (Алишер
Навоий 1967;116-117).
Илмий-техникавий
инқилоб
даврида,
глобаллашув
ва
компьютерлаштириш асрида
–чи
аффиксли моделнинг сўз ясаш
имкониятлари ва доираси бир неча баробар ошиб кетди.
Ушбу моделнинг сўз ясалишдаги вазифаси ўзбек тилининг
терминологик сўз ясалиш меъёрларида ҳам яққол намоён бўлади.
-чи билан ясалган отларнинг маъновий ўзига хосликлари у
қўшилаётган ўзакка ҳамда унинг ўзига тегишли бўлган хусусиятлар
таъсирида шаклланади.
-чи аффиксли от – терминлар семантик структурасига кўра бир қанча
гуруҳларга бўлинади.
1. Бирор бир касб-ҳунар, мутахассислик билан шуғулланувчи субъект
номини ифодаловчи терминлар:
тракторчи
(«трак
торист»), спортчи
(«спортсмен»), воситачи («маклер»), нефтчи («нефтяник»), сувоқчи
36
(«штукатур»),
электрчи
(«электротехник; электрик; электрамантёр»),
экскаваторчи («экскаваторщик») ва ҳ.к.
Умумий ҳодисалар ҳамда касб-ҳунар, мутахассислик терминлари
қатори уларнинг ўз терминологиясига эга бўлган турли соҳа ва йўналишлари
ҳам мавжуддир.
1) –чи аффикси касб-ҳунар, мутахассисликларнинг умумий маъносини
билдирувчи сўзларга қўшилиб, ушбу касб-ҳунар ва мутахассисликларга
тааллуқли от-терминларни ясайди:
хизматчи
(«служащий, сотрудник») ,
тилчи
(«лингвист»),
жангчи
(«воин, боец»),
чорвачи
(«животновод,
скотовод») ва ҳ.к.;
2)
муайян касб-ҳунар, мутахассисликнинг аниқ соҳасида банд бўлган
шахсни англатувчи от-терминларни ҳосил қилади:
танкчи
(«танкист»),
автоматчи
(«автоматчик»),
дозиметрчи
(«дозиметрист»),
зенитчи
(«зенитчик»),
понтончи
(«понтонёр») ( умумий термин –
жангчи
),
каратэчи
(«каратэист»),
гимнастикачи
(«гимнаст»),
волейболчи
(«волейболист;
волейболистка»)( умумий термин –
спортчи
),
бўёқчи
(«маляр»),
бетончи
(«бетонщик»),
монтажчи
(«монтажник»),
пайвандчи
(«сварщик»)( умумий
термин
қурувчи),
Do'stlaringiz bilan baham: |