патрон
(ҳомий) ҳисобланган,
камбағаллар эса –
клиент
ҳисобланиб, улар ўртасидаги муносабатлар
патронлик ҳуқуқи билан тартибга солинар эди.
Аҳолининг патрицийлар ва плебейларга бўлиниши ҳозирги пайтгача
мунозаравий масала бўлиб, тарихий маълумотларга кўра, патрицийлар
9
обрўли рим уруғларининг авлоди, плебейлар эса – оддий меҳнаткаш аҳоли
ҳисобланган.
Римда қулчилик дастлаб урушларда ҳарбийларни асирга олиш
натижасида пайдо бўлган, деб тахмин қилинади. Асирга тушганлар илгари
ўлдирилар эди, лекин вақт ўтиши билан уларни қулларга айлантириб,
уларнинг меҳнатидан катта оилалар хўжалигида фойдаланиладиган бўлинди.
Рим қадимги даврда шоҳлар томонидан бошқарилиб, бу давр кўп
адабиётларда ҳарбий демократия даври деб ҳам аталган. Айнан шу даврда
синфий зиддиятлар тобора кескинлашиб, бу кескинлашув уруғ-қабила
муносабатларининг емирилиши ва Римнинг аста-секин давлатга айланишига
олиб келди.
Этруск шоҳлари Римдан қувғин қилинганларидан кейинги дастлабки
йилларда Римда очарчилик рўй берди. Бу ҳодиса кўплаб плебейларнинг
патрицийлардан кўп миқдорда қарз олишларига ва бунинг натижасида ўз
вақтида қайтарилмаган қарзлар эвазига турли жазоларга тортилишига
сабабчи бўлди. Қарздорларга нисбатан қийноқ-азоблар, ўлим жазоси ёки
қулликка сотиб юбориш каби чоралар қўлланилар эди. Бу ҳолат эса
плебейларнинг патрицийларга қарши кўплаб исёнлар кўтаришига сабаб
бўлди. Қарзлар муаммоси аста-секин ҳал этила бошлади. Дастлаб
кредиторларнинг қарзларга устама фойда қўйиши чекланди, кейинчалик –
умуман бекор қилинди. Баъзи ҳолларда қарзлар давлат ҳисобидан тўланар
эди. Қарзлардан халос бўлишнинг яна бир йўли Римнинг босқинчилик
урушларида қатнашиш мақсадида легионларга кириш бўлган эди. Ва ниҳоят,
милоддан аввалги 326 йилда Петелий қонуни бўйича қарздор қарзи учун ўз
мулки билан жавоб бериш тартиби ўрнатилди ва нексум шартномаси бекор
қилинди.
Патрицийлар ва плебейларнинг ҳолати
Lex Canuelia
(милоддан аввалги
445 йил) бўйича мулкий ва оилавий ҳуқуқ соҳаларида тенглаштирилди.
Кейинчалик, плебейларнинг сенат ва магистратурага сайланиш учун олиб
борган кураши натижасида, улар дастлаб квестор, сўнгра консул ва цензор
бўлиб сайланишига рухсат берилди. Милоддан аввалги 287 йилда қабул
қилинган
Lex Hortensia
бўйича эса, плебейлар йиғинининг қарори
патрицийлар учун ҳам мажбурий деб тан олинди.
Римда илк республика даврининг
ўзига хос хусусияти халқ
мажлисларининг шаклланиши ва фаолият олиб боришидан иборат бўлиб,
давр талабига кўра триба комицийлари ташкил қилинди. Бу комицийлар
патриций ва плебейлардан иборат бўлиб, қонун чиқарувчи, судлов ва
бошқарув ваколатларига эга эди. Уларнинг тузилиши Римнинг ҳудуд
жиҳатидан 4 шаҳар ва 31 қишлоқ трибаларига бўлинишига асосланган.
Бундан ташқари, плебейлардан иборат мажлислар ҳам мавжуд бўлган.
Римда илк республика даврига тўхталадиган бўлсак, бу даврдаги давлат
тизимининг асосий хусусияти халқ мажлисларининг пайдо бўлиши ва
фаолият кўрсатишидан иборат эди. Замон талабларига мос равишда триба
комицийлари, яъни патрицийлар ва плебейлардан иборат бўлган ҳамда қонун
қабул қилиш, бошқарув ва судлов ваколатларига эга бўлган мажлислар
10
ташкил бўла бошлади. Фақатгина плебейлардан иборат бўлган мажлислар
Do'stlaringiz bilan baham: |