Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

 
 
 
 
 
 
 



1-боб. Рим ҳуқуқи асослари, предмети ва манбалари 
 
1-§. Рим ҳуқуқи фанининг предмети 
«Рим ҳуқуқи» – «Ius Romanorum, ius romanum» тушунчаси Рим 
империяси даврида Рим давлати ташкил топган давр(э.а. 753-754 йй.)дан то 
император Юстиниан вафот этгунга қадар (милодий 565й.) амалда бўлган 
ҳуқуқ тизимини ўз ичига олади. Рим ҳуқуқининг предметини эса тарихий 
материализм нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда Рим давлати тарихи, рим 
ҳуқуқи манбалари ва рим ҳуқуқи институтлари ташкил қилади. 
Рим ҳуқуқининг мазмуни.
Рим давлати милоддан аввалги VIII асрдан 
милодий VI асргача ривожланиб келди. Рим давлатининг ҳуқуқи у қадар 
катта бўлмаган чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган 
жамоа ҳуқуқидан кўп ҳудудларни ўз ичига олган улкан Рим империясининг 
ҳуқуқ тизимига айланди. Рим ҳуқуқи, асрлар мобайнида соф хусусий 
мулкчиликка асосланган энг мукаммал ҳуқуқ тизими сифатида ривожланди. 
Кейинчалик, ўрта асрларда ва янги даврда рим ҳуқуқи Европанинг катта 
қисмида ижобий ҳуқуқ сифатида қайтадан ривожланди ва жуда кўп 
мамлакатларда фуқаролик қонунчилигининг яратилиши учун асосий манба 
бўлиб хизмат қилди.
Рим ҳуқуқини ўқитиш дастури Рим давлатининг ижтимоий-иқтисодий 
ривожланишига асосланган ҳуқуқ манбаларини ёритишдан иборат. Шу 
нуқтаи назардан Рим юристлари рим ҳуқуқини оммавий ҳуқуқ –
ius 
publicum
ва хусусий ҳуқуқ –
ius privatum
га бўлганлар.
Тит Ливий
(м.а. I 
аср) шаклланган терминологияга асосланиб, XII жадвал қонунларини барча 
оммавий ва хусусий ҳуқуқ манбайи деб ҳисоблаган. Кейинги даврларга ўтган 
ҳуқуқ тизимининг оммавий ва хусусий ҳуқуққа бўлинишини машҳур юрист 
Ульпиан
қуйидагича таърифлаган: 
Publicum ius est quod ad statum rei romanae spectat, 
privatum quod ad singulorum utilitatem (D.1.1.1.2.). – Умумий 
ҳуқуқ Рим давлати ҳолатига, хусусий ҳуқуқ эса алоҳида
шахслар фойдасига тааллуқлидир. 
Бу таъриф нуқтаи назаридан оммавий ҳуқуқ асосига бевосита давлат 
манфаатларини қўриқлайдиган ҳамда давлат ҳамда унинг органларининг 
ҳуқуқий ҳолатини белгилаб берадиган ҳуқуқ нормалари кирган. Бунга давлат 
органлари тизими, давлат муассасалари ва мансабдор шахсларнинг ваколат 
доираси, давлат иродасини ифода этувчи ҳуқуқий актлар (жиноятчиларни 
жазолаш, солиқ йиғиш ва ҳоказо) киради. 
Ульпиан
оммавий ҳуқуқ соҳасига 
«муқаддас жойлар, руҳонийлар, магистратлар» ҳам киришини таъкидлаб 
ўтган. Рим юристлари оммавий ҳуқуқни ҳамма учун мажбурий бўлган ва 
алоҳида шахслар ўртасидаги келишув билан ўзгартириб бўлмайдиган ҳуқуқ 
нормалари деб тушунишган. Хусусий ҳуқуқ эса, алоҳида олинган шахснинг 
бошқа шахслар билан муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқ 



нормаларидан иборат. Шу фикрни тасдиқлаб, бошқа машҳур юрист 
Папиниан
шундай деган: «Ius publicum privatorum pactis mutari non potest» – 
«Оммавий ҳуқуқ айрим шахслар ўртасидаги битим билан ўзгариши мумкин 
эмас».
Ius publicum
ёки оммавий ҳуқуқ Рим давлати ҳуқуқий ҳолати – «ad 
statum rei romanae spectant»га тегишли бўлган ҳуқуқ нормаларини ўз ичига 
олади. 
Ius privatum
ёки хусусий ҳуқуқ жисмоний ва юридик шахслар 
ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларини ўз ичига 
олади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish