Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Privatum ius est quod ad singulorum utilitatem pertinet



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Privatum ius est quod ad singulorum utilitatem pertinet
, яъни 
алоҳида 
шахсларга тегишли ҳуқуқ хусусий ҳуқуқ
деб аталиб, машҳур юрист 
Гай 
уни 3 қисмдан иборат: «omne autem ius quo utimor vel ad personas pertinet, vel 
ad res, vel ad actionеs», яъни «биз фойдаланадиган ҳуқуқ – шахсларга, 
буюмларга ёки даъволарга тааллуқлидир» деб айтган. 
Ius quod ad personas pertinet
Рим давлати фуқаролари ўртасидаги 
муносабатларни ва шахсий ҳуқуқларни тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларини 
ўз ичига олади.
Ius quod ad res pertinet
эса фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини тартибга 
солувчи нормалардан иборат. 
Ius quod ad actionеs
 
pertinet
шахсий ва мулкий характердаги субъектив 
ҳуқуқлар ҳимояси билан боғлиқ бўлган ҳуқуқ нормаларини ўз ичига олади.
Қадимги Рим юристлари давлатга 
«res publica»
– барча фуқароларни 
ҳимоя қилувчи ташкилот сифатида, ҳуқуққа эса, 
«ars
boni et aequi»
– 
“яхшилик ва одиллик санъати” деб баҳо беришган. Машҳур Рим юристи 
Ульпиан ҳуқуқнинг 3 талаби: тўғри яшаш, ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик, ҳар 
кимга хулқ-атворига яраша баҳо бериш каби хусусиятларини санаб ўтади. 
Рим юристларининг ҳуқуққа бундай ёндашуви Рим давлати ва ҳуқуқи 
синфий табиатга эга эканлигидан далолат берган. Давлат ва ҳуқуқ ҳоким 
синфнинг манфаатларини ҳимоя қилганлиги туфайли, қарам синфнинг 
манфаатларига қарши қўйилган эди. Шунинг учун ҳам, ҳуқуқ кўп ҳолларда 
адолатсизлик ва синфий зўрлаш қуроли сифатида намоён бўлади.
Рим ҳуқуқини ўқитишдан мақсад.
Узоқ вақтлар мобайнида Рим ҳуқуқи 
чуқур синфий табиатга эга бўлганлиги ва қулдорчилик, эксплуатация ва 
хусусий мулкка асосланганлиги туфайли демократик жамият қонуниятларига 
зид эканлиги бу фанни ўқитиш мақсадга мувофиқ эмас деган нуқтаи назарни 
вужудга келтирган. Лекин рим ҳуқуқи ўз мазмуни ва техник мукаммаллиги 
туфайли шахслар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиши ва, айниқса,
мустақил товар ишлаб чиқарувчилар ўртасида келиб чиқадиган турли хил 
муносабатларни тартибга солувчи мажбуриятлар ҳуқуқида кенг ёритилгани
сабабли унинг нормалари ҳозирги кунгача кўплаб мамлакатларнинг 
фуқаролик қонунчилигида амалда қўлланилиб келмоқда. Шунингдек, рим 
ҳуқуқида юридик атамалар (терминология) пухта ишлаб чиқилган бўлиб, бу
атамалар ёрдамида бўлажак ҳуқуқшунослар юридик фан, асосий ҳуқуқий 
институтлар ва юридик тушунчаларга эга бўладилар. 
Рим ҳуқуқи кундалик ҳаётда рўй берган ҳодисалар ва муносабатларни 
ўзида тўғри акс эттиргани, барча ҳолатларни тартибга солишда ҳуқуқий 



тушунча ва институтларни таҳлил қилишни тўғри олиб боргани сабабли, бу 
фан орқали ҳуқуқшунослар ягона сиёсий ва ҳуқуқий тартиботнинг 
ўрнатилиши, ҳуқуқнинг ҳаёт билан боғланиш воситалари ҳамда ҳуқуқ билан 
хўжалик ўртасидаги муносабатлар тўғрисида керакли маълумотга эга 
бўлишлари мумкин. Шу сабабли, рим ҳуқуқи фани тўғрисида ҳар бир 
ҳуқуқшунос умумий тасаввурга эга бўлиши зарур.
Рим давлати ва ҳуқуқи ўзининг ривожланиш жараёнида асосан 3 
босқични босиб ўтган: 
1.
Қадимги давр – қадимги патриций ва плебейлар давлати ва қадимги 
рим ҳуқуқи – 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish